ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЕҲҚОНОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Деҳқонобод туманидаги мавжуд географик объект (135 та қабристон)ларга ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 апрелдаги 05-19-6013 сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаларини, шунингдек «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 26 апрелдаги 07-15/3562 сонли йиғилиш баённомаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 апрелдаги 05-19-6013 сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаларини, шунингдек «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 26 апрелдаги 07-15/3562 сонли йиғилиш баённомалари асос учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 апрелдаги 05-19-6013 сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан тумандаги мавжуд 135 та қабристонларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган номлар рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, камунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (О.Бойтўраев), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Э.Усмонов), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи (А.Лалиев) билан биргаликда:
бир ой муддатда тумандаги мавжуд қабристонларни ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида номларини ўрнатиш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича туман комиссиясига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
тумандаги мавжуд қабристонларнинг кадастр хужжатларини расмийлаштириш;
ўзгарган қабристон номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни амалга оширсинлар.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Т.Юсупов), «Деҳқонобод овози» газетаси таҳририяти (Э.Махсумов)ларга:
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида олиб борилган ишларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари» бўйича доимий комиссияси (К.Хушвақтов) ҳамда Деҳқонобод туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Т.Эргашова) зиммасига юклатилсин.
6.Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси ХЎЖАМҚУЛОВ ҒУЛОМ АБДУЛЛАЕВИЧ
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани,
2025 йил 21 май,
VII-9-76-4-57-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.