ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАРПАЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5 сонли қарорининг 7-бандига асосан Нарпай туманида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82 сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан ҳамда «Мароканд Сифат» МЧЖ директори Ф.Ахмедовнинг 2025 йил 11 апрелдаги 46 сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, тўққизинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Нарпай тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитлари 1-6 иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Мароканд Сифат» МЧЖ директори Ф.Ахмедовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сувмониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашига ҳисоботни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (Н.Тангриев)га, қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У.Бабаджанов зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси САМАДОВ ШУКРАТ ЖЎРАҚУЛОВИЧ
Самарқанд вилояти, Нарпай тумани,
2025 йил 20 май,
VII-9-50-7-98-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.