ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Қамаши тумани «Узун» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тонг аҳоли пункти номини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 5 сентябрдаги 05-09-01-3666 сонли экспертиза хулосаси, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2024 йил 26 августдаги Б-07-15/329 сонли йиғилиш баёни, 2024 йил 11 сентябрдаги 07-15/8297 сонли хулосаси, Қамаши тумани ҳокимининг 2025 йил 24 январдаги 01-13/265 сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 162 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024 йил 5 сентябрдаги 05-09-01-3666 сонли экспертиза хулосаси, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2024 йил 26 августдаги Б-07-15/329 сонли йиғилиш баёни, 2024 йил 11 сентябрдаги 07-15/8297 сонли хулосаси, Қамаши тумани ҳокимининг 2025 йил 24 январдаги 01-13/265 сонли хати ҳамда вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эгамовнинг таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қамаши тумани «Узун» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тонг аҳоли пунктининг номи иловага мувофиқ ўзгартирилсин.
3. Вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси (Ф.Муҳаммадиев), вилоят статистика бошқармаси (Ш.Тайлоқов), «Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси» вилоят бошқармаси (Ғ.Ҳамраев), Қамаши тумани ҳокимлиги (Х.Усмонов) мазкур қарор иловасида кўрсатилган аҳоли пункти номини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
4. Вилоят ички ишлар бошқармаси (А.Исмоилов), Қамаши тумани ҳокимлиги (Х.Усмонов) қайта номланган аҳоли пунктига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
5. Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Ғ.Ҳамраев), Қамаши тумани ҳокимлиги (Х.Усмонов) билан биргаликда номланган аҳоли пунктига белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа ва кўрсаткич белгилари ўрнатилишини таъминласин.
6. Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эгамов мазкур аҳоли пункти номини ўн кун муддатда давлат реестри базасига киритиш чораларини кўрсин.
7. Ушбу қарор вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
8. Ушбу қарор расман эълон қилингандан сўнг кучга киради.
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Халилов ҳамда вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эгамов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ХУШМУРОДОВА ИСМИГУЛ БЕРДИМУРОДОВНА
Қашқадарё вилояти,
2025 йил 20 май,
VII-11-85-4-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.