20.05.2025 йилдаги VII-11-58-2-35-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖОНДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг Жондор туманида ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорида Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш, ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларнисоз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш, истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажмитўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш,сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифаси белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан Жондор тумани худудларида 2025 йил вегетация даври учун суғориладиган майдонларнинг экин турлари бўйича жойлашуви ва Жондор тумани ҳудудлари ва фермер хўжаликларида 2025 йил вегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) жадваллари ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари туман Кенгашига тасдиқлаш учун киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг Жондор туманида ижроси тўғрисида туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Ў.Гаффаровнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Ў.Гаффоров ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Жумаэвлар томонидан тасдиқланган Жондор тумани ҳудудларида 2025 йил вегетация даври учун суғориладиган майдонларнинг экин турлари бўйича жойлашуви 1-иловага, Жондор тумани ҳудудлари ва фермер хўжаликларида 2025 йил вегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) жадваллари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори (Ў.Гаффоров) Жондор тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025 йил вегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқилганлиги ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлигига шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С.Шомуродов), «Жондор овози» газетаси таҳририяти (И.Ҳайдаров)ларга Жондор тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025 йил вегетация даврида ажратилган чекланган сув миқдори (лимит)ни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Э.Турсунов) ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Ш.Жумаэв)лар зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ХУДОЕВ ЖАМШИД РАЖАБОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Жондор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-11-58-2-35-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.