ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЎРЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Шўрчи туманининг 2025 йил 1-чорак маҳаллий бюджет параметрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Туман маҳаллий бюджети маблағларини мақсадли сарфланишини ташкил этиш, харажатларни соҳалар бўйича тўғри тақсимлаш орқали маблағларнинг иқтисод қилинишига эришиш, кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28 ва 148 моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 7 апрелдаги туман маҳаллий бюджетининг харажатлари ёйилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 01-01-29/6 сонли хати инобатга олинсин.
2. Туман маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг 2025 йил 1-чорак харажатлари ёйилмасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Киритилган ўзгартиришлар туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2025 йил тасдиқланган харажатлар ёйилмасига нисбатан 3 фоиз миқдорида эканлиги эътироф этилсин.
4. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (З.Омонов)га туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг 2025 йил 1-чорак харажатлар ёйилмасига иловага мувофиқ ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Юлдашев) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси МАМАШУКУРОВ ОЛИМЖОН КАЮМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
2025 йил 19 май,
VII-9-67-8-120-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.