ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРЗАОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Мирзаобод туманидаги айрим кўчаларнинг такрорланган номларини ўзгартириш ва янги ном бериш тўғрисида
Мирзаобод тумани маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мавжуд қонунга зид кўча номларини қайта номлаш тўғрисида тушган таклифлар кўриб чиқилди ва мазкур таклифлар атрофлича муҳокама қилиниб, кўчаларни қайта номлаш бўйича берилган янги номларни тасдиқлаш тўғрисида Географик обуектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан тақдим этилган хулоса ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Географик обуектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295 сонли қарори ҳамда туман комиссияси таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Мирзаобод тумани ҳудудидаги қонунга зид кўча номларини ўзгартириш бўйича Географик обуектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси (кейинги ўринларда Эксперт комиссия деб аталади) хулосаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Эксперт комиссиясининг Мирзаобод тумани ҳудудидаги мавжуд қонунга зид номларни қайта номлаш ҳамда номсиз кўчаларга ном бериш бўйича таклифлари маъқуллансин.
3. Мирзаобод туманида янги ном берилган кўчалар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман статистика бўлими (Э.Нишонов), Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг Мирзаобод тумани филиали (Ш.Абдуллауев), туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (А.Носиров) ҳамда тегишли мутасадди ва давлат органларига амалдаги тартибда номлари ўзгартирилган кўчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
5. Туман Ички ишлар бўлими (А.Холматов) номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
6. Географик обуектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича туман комиссиясига номи ўзгартирилган кўчаларга уларнинг номлари ёзилган металл кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳалар босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (М.Мавлонов), маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ҳудудлардаги янги ном берилган кўчаларга чиққан ҳолда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш тавсия этилсин.
8. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Б.Абдуллаев)га ушбу қарор мазмун- моҳиятини ижтимоий тармоқда ёритиш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги, экология ва қурилиш, коммунал соҳа масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Норкузиев)га ва қарор ижросини таъминлаш географик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси (С.Кенжауев) зиммасига юклатилсин.
10. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси АБДУРАЗАКОВА ФЕРУЗА КАРАМАТУЛЛАЕВНА
Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани,
2025 йил 19 май,
VII-10-67-9-125-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.