ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Қизилтепа туманидаги географик объектларга ном бериш, кўчаларни тоифаларга ажратиш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 23 январдаги 03/08-761 сон хати билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш коммисиясининг эксперт хулосаси, шунингдек, мазкур Комиссиянинг 2025 йил 22 январдаги 05-19-984 сон эксперт хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6-, 10-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 23 январдаги 03/08-761 сон хати билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш коммисиясининг эксперт хулосаси, шунингдек, мазкур Комиссиянинг 2025 йил 22 январдаги 05-19-984 сон эксперт хулосаси маъқуллансин.
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 2024 йил 10 майдаги 35 сон баёни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қизилтепа туман ҳокимлиги, Қизилтепа туманида Давлат кадастрлари палатаси Қизилтепа туман филиали, маҳалла бўлими масъуллари ва маҳалла раислари билан биргаликда ташкил этилган хатловлар натижасида тумандаги мавжуд барча тоифадаги кўчалар 1848 та (асосий кўчалар – 339 та, тор кўчалар – 638 та, берк кўчалар – 871 та) эканлиги, шундан 28 та географик объект номлари «Географик объектлар номларининг ўзбек тилида ёзилиши» қоидалари асосида нормаллаштирилганлиги, 407 та географик объект номи қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб хулоса берилганлиги инобатга олинсин.
3. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясига, номувофиқ деб хулоса берилган 407 та географик объект номини қонун ҳужжатлари талаблари асосида қайта ўрганиши тавсия этилсин.
4. Қизилтепа туманидаги 1848 та тоифаларга ажратилган, номланган ва қайта номланган кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Кадастрлар палатаси Қизилтепа туман филиали (У.Хўжамов):
«Варозун» МФЙ ҳудудидаги мавжуд Беклар ва Зарметанча кўчалари Ҳожибиби кўчасига бирлаштирилганлиги сабабли Беклар ва Зарметанча кўчаларини реестрдан ўчириш кераклигини инобатга олиб, белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилишини таъминласин;
6. Кадастрлар палатаси Қизилтепа туман филиали (У.Хўжамов) 15 (ўн беш) кун муддатда халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг мазкур қарори билан ўзгартирилган географик объектларининг номларини давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
7. Қизилтепа туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (Р.Худойбердиев), туман статистика бўлими (З.Турдиев), Кадастрлар палатаси Қизилтепа туман филиали (У.Хўжамов)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
8. Қизилтепа туман ички ишлар бўлими (А.Қодиров) янги ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
9. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қизилтепа туман бўлими (М.Рўзиев) бир ой муддатда ҳудудларда номлари ўзгарган географик обектларнинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
10. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (А.Умедов), «Янги Қизилтепа» газета таҳририяти (Ш.Шамурадов)га, мазкур қарор расман эълон қилингандан сўнг, «Янги Қизилтепа» газетасида ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Муқимова) зиммасига юклансин.
12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессияда раислик қилувчи БОБОЖОНОВ УЛУҒБЕК РАХИМОВИЧ
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани,
2025 йил 19 май,
VII-5-58-5-72-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.