ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Қоровулбозор туманида 2025 йил вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг 7а-бандида, «ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашларига киритиш» топшириғи берилган. Ушбу банд ижросини таъминлаш мақсадида туман бўйича 2025 йил вегетация мавсумида суғориш ишларига ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) ҳисоблаб чиқилди. Унга биноан туман бўйича 289 та фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқалари бўйича жами 16 658,7 гектар ер майдонлари учун давр мобайнида 119 млн м3 сувга талаб борлиги ҳисоблаб чиқилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 82-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув олиш лимитлари бунинг учун ваколатли бўлган ташкилотлар томонидан белгиланади ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланиши ҳамда сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан Қоровулбозор туман сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича белгилаш кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 79-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Қоровулбозор туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг 2025 йил 28 апрелдаги 01/29-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман «Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган 2025 йил вегетация даври учун истеъмолчиларни сув талаби ва ажратилган сув миқдори (лимити) 1-иловага, вегетация даврида ойлар кесимида истеъмолчиларга ажратиладиган сув миқдори (лимити) 2-иловага мувофиқ тасдиқлаш тавсия этилсин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман «Сув етказиб бериш» хизмати давлат муассасаси директори ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:
туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарор талаблари асосида амалга ошириш;
қарор мазмун-моҳиятини массивлар ҳамда улар таркибидаги фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, МЧЖ ва корхона ташкилотларга етказиш;
иловаларда кўрсатилган лимитларни ўз вақтида ва сифатли ҳолда етказиб бериш;
қарордан келиб чиқадиган бошқа вазифаларни амалга ошириш;
амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот киритиш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Аграр ва сув хўжалиги, экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Аслонов) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (У.Рахматов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ў. ҲАМРОЕВ
Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани,
2025 йил 17 май,
VII-12-54-2-38-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.