17.05.2025 йилдаги VII-12-59-2-33-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВОБКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил йиллик ижроси ҳамда 2024 йил давомида киритилган ўзгартиришлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-, 126- ва 148-моддаларига асосан Вобкент туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил йиллик даромадлари 102,3 млрд.сўмни ташкил этди, маҳаллий бюджетдан 229,3 млрд.сўм миқдорида харажатлар амалга оширилди, шундан 144,6 млрд.сўми ёки 63,1 фоизи ижтимоий харажатларга йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, республика бюджетидан мақсадли тадбирларга қўшимча ажратилган маблағлар, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ҳамда вилоят маҳаллий бюджети параметрлари доирасида киритилган ўзгартиришлар ҳисобига белгиланган тадбирлар ўз вақтида молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5 сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан қишлоқ хўжалиги мақсадларида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммасининг йиллик прогнозини 40 фоизга оширилганлиги ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг билдиришномалари асосида маҳаллий бюджетга тушумлардан келиб чиқиб, солиқ турлари бўйича режа кўрсаткичларга тегишли ўзгартиришлар киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27-, 126- ва 148-моддаларига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил йиллик ижроси бюджет параметрларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вобкент тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари А.Баротовнинг туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил йиллик бюджет ижроси ҳамда бюджет параметрларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил даромадлари ижроси бўйича асосий кўрсаткичлар 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил харажатлари ижроси бўйича асосий кўрсаткичлар 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг даромадлари режасига 2024 йил давомида ўзгартиришлар миқдори 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вобкент туманидаги бюджет ташкилотларининг биринчи даражали тўловлари ҳамда жорий харажатларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида туман маҳаллий бюджети харажатлар режасига 2024 йил давомида ўзгартиришлар миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликовга тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Баротов билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талаблари асосида туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган параметрларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган мақсадли маблағларни ўз вақтида ва самарали ишлатилиши юзасидан молиявий ҳисоботлар асосида тизимли ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни туман маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Баротов ва туман солиқ инспекцияси бошлиғи А.Холмуродовга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлиги билан биргаликда даромадлар прогноз режа кўрсаткичларини сўзсиз ижросини таъминлаш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, прогноз режани ҳар бир солиқ тури кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгашининг 2025 йил 11 февралдаги «Вобкент тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил йиллик ижроси ҳамда 2024 йил давомида киритилган ўзгартиришлари тўғрисида»ги VII-7-21-2-33-K/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Маликовга, ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича доимий комиссияси (А.Қурбонов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ОСТОНОВ АКМАЛ АНВАРОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Вобкент тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-59-2-33-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.