ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Қўшкўпир тумани Адолат маҳалласида жойлашган номсиз деб топилган қабристонни номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддасига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295 сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 7 мартдаги 01-19-09/2329 сон мурожаатномаси ва унда қайд этилган Қўшкўпир тумани Адолат маҳалласида жойлашган номсиз деб топилган қабристон номига Худойберган бобо номини бериш тўғрисидаги таклифлари Республика топономика комиссиясида кўриб чиқилиб, бу бўйича экспертиза хулосаси келганлигини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 7 мартдаги 01-19-09/2329 сон мурожаатномаси ва туман ҳокимининг қабристон номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қўшкўпир тумани Адолат маҳалласида жойлашган номсиз деб топилган қабристон номига Худойберган бобо номини бериш юзасидан таклиф иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман статистика бўлими (А.Султанов), туман ободонлаштириш бошқармаси (Й.Маткаримов) туман ҳокимлиги билан биргаликда номлари ўзгартирилган қабристонларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Мазкур қарор «Ҳаёт кўзгуси» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (А.Эркинов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АХМЕДОВ ШУХРАТ КУРВОНДУРДИЕВИЧ
Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани,
2025 йил 16 май,
VII-12-55-12-172-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.