ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОЙЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани бўйича 2025 йил суғориш мавсуми учун сув истемолчиларига ўрнатиладиган чекланган сув миқдорини (лимит) тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Тойлоқ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 1 апрелдаги 39 сонли хатини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўнинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарор ижро учун қабул қилинсин.
2. Тойлоқ тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Б.Аҳадовнинг Тойлоқ туманида 2025 йил суғориш мавсуми учун ажратилган сув миқдорини (лимит) тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тойлоқ тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Б.Аҳадовга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган миқдор (лимит) асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, ва экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Мирзоев) ҳамда Тойлоқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Ш.Хайдаров) зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради..
Кенгаш раиси БАБОНАЗАРОВ БАХОДИР КАДИРОВИЧ
Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани,
2025 йил 16 май,
VII-10-50-7-104-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.