ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Данғара туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳудудлар, манбалар ва сув истеъмолчилари бўйича сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январидаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5 сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82 сон қарорлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, йирик сув хўжалик объектларининг сув олиш ва сув етказиб бериш режалари, сув манбалари иқтисодиёт тармоқлари маъмурий ҳудудлар бўйича умумлаштирилган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туманда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳудудлар, манбалар ва сув истеъмолчилари бўйича сув олиш лимитларини тасдиқлаш юзасидан туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори С.Тожибоевнинг берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Данғара туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори С.Тожибоев томонидан туман бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи ҳамда хўжаликлараро ва ички суғориш тармоқларидаги йўқолишлар ( КПД меж-0.84 ва КПД внут-0.80) КПД.сис 0.67 1-2-3-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ш.Шокиров)га:
фермер хўжаликлари ер майдонларига сувларни ортиқча исрофгарчиликларга йўл қўймаган ҳолда олишлари учун ички ариқларини бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозалаш чораларини кўрсин.
4. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (С.Тожибоев) мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, қуйидагиларга:
туманда фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалигига мослаштирилган фермер хўжаликларининг ғалла ва пахта ер майдонлари кесимида белгиланган лимитларга асосан сув етказиб берилишини назоратга олиш;
фермер хўжаликлари томонидан лимитларга асосан ажратилган сувдан унумли фойдаланиш ҳамда қаровсиз ҳолда қолдирилиши ва сувни ортиқча исрофгарчилигига йўл қўймаслиги;
амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот киритиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (О.Эргашев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ТОЖИХАКИМОВ ШУХРАТЖОН НУРМУХАММАДОВИЧ
Фарғона вилояти, Данғара тумани,
2025 йил 15 май,
VII-8-53-11-155-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.