15.05.2025 йилдаги VII-6-75-8-114-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда сув ресурсларидан фойдаланиш сарнарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Эштемировнинг ҳисоботи тинглаб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Қумқўргон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Эштемировнинг 2025 йил 25 мартдаги 01-9/39 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари ўринбосари-туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (А.Мирзаев) туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (Ж.Эштемиров)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга молжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига молжалланган ерларга эга болган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Қумқўрғон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган 2025 йил суғориш даври (1 апрелдан 31 сентябргача) туман чегарасидан олинадиган 159.90 млн.м3 сув олиш лимитларини, каналлардаги сув йўқотишларни инобатга олиб 20 фоизга камайтирган ҳолатда 508 та сув истеъмолчилари кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари ҳудудлар кесимида иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли томорқаларини сув ресурслари билан ишончли таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларининг ҳамда улардаги гидротехника иншоатларини доимий техник соз ҳолатда ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда жорий йилда сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиб, сув ресурслари ҳисобини аниқлик даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни жорий қилган фермер хўжаликлари ҳисобидан иқтисод қилинган умумий сув ресурсларини биринчи навбатда аҳоли дала томорқа ва такрорий экин ер майдонларига йўналтирилишини тизимли ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сув истеъмолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 29 ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 45-баёни 9-бандига асосан сув ресурслари камайганлиги инобатга олиб кластер ва фермер хўжаликлари сувини исроф қилмаслик учун ариқларни бетонлаш ишларини якунига етказиш вазифалари топширилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юқорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тегишли мансабдор шахслар томонидан ҳар ой якунида халқ депутатлари туман Кенгашига ёзма ахборот киритиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги Ахборот Хизмати (Э.Бозоров), «Қумқўрғон садоси» таҳририяти (Р.Менгзияева)ларга Қумқўрғон тумани ҳудудларидаги сув истеъмолчиларининг 2025 йилнинг суғориш мавсумидаги чекланган сув миқдорини оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур сессия қарорини ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси (А.Абдурахмонов) ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари ўринбосари-туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (А.Мирзаев)лар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси НОРМАМАТОВ АНВАР МАМАТОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-6-75-8-114-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.