ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижроси тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув – текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадидаҚорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланганлиги бўйича тартибга кўра тақдим этилган маълумотларни халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши муҳокамасида билдирилган таклифларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Қизириқ тумани «Сув этказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган жорий йил вегетация даври учун туман чегарасидан олинадиган 256,6 млн.м3 сув олиш лимитларини, каналлардаги сув йўқотишларни инобатга олиб 20 фоизга камйтирган ҳолатда 5515 та истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари ҳудудлар кесимида иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сув исътемолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
5. Туман адлия бўлимининг 2025 йил 08 апрелдаги «Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгаши томонидан 2025 йил 7 апрель куни қабул қилинган VII-8-50-8-113-K/25-сонли қарорни қонунга мувофиқлаштириш бўйича 1-34/1-0/25 сонли тақдимномасига асосан норматив тусдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси ўтказилмасдан ва белгиланган тартибда адлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинганлиги сабабли Халқ депутатлари Қизириқ туман Кенгашининг 2025 йил 7 апрелдаги VII-8-50-8-113-K/25-сонли қарорининг 3-банди билан тасдиқланган иловалари бекор қилинсин.
6. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Бўриев) мазкур қарорни тасдиқлангандан кейин туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ва туман «Таррақиёт» газета таҳриррияти (Ч.Алимов) туманнинг маҳаллий газетасида эълон қилинишини назоратга олсин.
7. Мазкур сессия қарорини ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Мирзаев) зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси ОЧИЛДИЕВ БОХАДИР БЕНАЕВИЧ
Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани,
2025 йил 8 май,
VII-9-67-8-113-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.