07.05.2025 йилдаги VII-12-54-12-172-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

2025 йил суғориш мавсумида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Хажимовнинг ахбороти атрофлича муҳокама этилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Қўшкўпир тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшкўпир тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлари бўйича 2025 йилнинг вегетация (суғориш) даврида сув манбаларидан олинадиган сув миқдори (лимит) 1 ва 2- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (О.Хажимов), Қўшкўпир тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (Х.Валиев)га 5 кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлари бўйича ишлаб чиқилган сув олиш лимитларини барча сув истеъмолчиларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшкўпир тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасига (Х.Валиев) сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Хажимов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Эркинов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АХМЕДОВ ШУХРАТ КУРВОНДУРДИЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Қўшкўпир тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-54-12-172-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.