ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Янгиобод тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида ҳамда туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори А.Юлдошевнинг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А.Юлдошевнинг туманда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
3.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А.Юлдошевнинг Янгиобод тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Юлдошевга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифалари юклатилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Назарқулов зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И. Б. ҚАРШИБОЕВ
Жиззах вилояти, Янгиобод тумани,
2025 йил 7 май,
VII-8-62-3-54-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.