ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПИСКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Пискент туманидаги географик объектларга ном бериш ёки қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303 сонли қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларни номлаш тўғрисидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича эксперт коммисияси»нинг хулосаси ва Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 25 мартдаги 1/12-4-1596 сонли баёнини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6, 24-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича эксперт коммисияси»нинг 2025 йил 20 мартдаги 03/08-2856 сонли хати билан тақдим қилинган хулосаси ва Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 25 мартдаги 1/12-4-1596 сонли баёни маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги географик объектларига бериладиган номлар ва уларни қайта номлаш таклифлари жами 774 та кўчалар 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (Х.Исамухамедов), туман статистика бўлими (А.Шодмонқулов), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали (А.Алиев) туманда янги номланган географик объектларни кўчаларнинг янгидан номланиши муносабати билан давлат рўйхатидан ўтказиш, туман харитасига жойлаштириш, электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Туман ички ишлар бўлими (Л.Рахматуллаев) туман маҳаллаларидаги номланган кўчаларга аҳолини рўйхатга қўйиш ва тегишли йўл белгиларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан географик объектларга ном берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Кадастрлар Агентлигига тақдим этилсин
6. Мазкур қарор ижроси назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича» доимий комиссияси Т.Азаматов зиммасига юклансин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси МАХМУДОВА ЗАЙНАБ ЭРГАШЕВНА
Тошкент вилояти, Пискент тумани,
2025 йил 7 май,
VII-10-43-10-142-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.