06.05.2025 йилдаги VII-8-47-12-178-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил вегетация даврида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли қарорига асосан туман ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари ташкил этилганлиги ва уларнинг вазифалари белгилаб берилганини билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ушбу қарорда сув хўжалиги ташкилотларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларига вегетация давридаги суғориш лимитларини жорий йилнинг 1 апрелига қадар етказиш ва тасдиқлаш учун туман халқ депутатлари Кенгашига киритиш топширилганлигини ва шунга мувофиқ, Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан 2025 йилнинг вегетация мавсуми учун истеъмолчиларнинг сув манбалари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитлари ишлаб чиқилганлигини айтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлар бўйича 2025 йилнинг ёзги суғориш даври учун чекланган сув миқдори (лимит) 1 ва 2- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалари бўйича ўринбосари Б.Султанов ва туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори А.Сапаевлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилган сув олиш лимитларини барча сув истеъмолчиларига етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Янгибозор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (А.Сапаев) ва туман қишлоқ хўжалиги бўлими (А.Қазақов) биргаликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг 2024 йил 28-сентябрдаги «2024-2025 йилларнинг куз-қиш даври учун туманда сув олиш лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги VI-102-107-12-178-K/24-сонли қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (М.Атажанов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ЖУМАНИЯЗОВ РУСЛАН РУСТАМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Янгибозор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-47-12-178-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.