ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлар учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Андижон туман Кенгаши: қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғиндасув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижроучун қабул қилинсин.
2. Андижон туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б.Вахобов Андижон туман бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-2-3-4-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Андижон туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б.Вахобовга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалигимасалалари бўйича ўринбосари Солижонов Хуршидбекга, ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сувхўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЮЛДАШЕВ БОБИРБЕК БАХОДИРОВИЧ
Андижон вилояти, Андижон тумани,
2025 йил 6 май,
VII-6-52-1-16-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.