ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГУТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ургут туманида 2025 йилларда суғориш даври учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 27 мартдаги 46-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарор маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ургут туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Б.Рахмоновнинг Ургут туманида 2025 йилда суғориш даври учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ургут туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Б.Рахмоновга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Г.Аблақулова) ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (З.Амонов) зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ЖАББОРОВ БОТИР ШУКУРОВИЧ
Самарқанд вилояти, Ургут тумани,
2025 йил 5 май,
VII-9-51-7-105-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.