ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ҳазорасп туманида 2025 йил суғориш мавсумида сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалари бўйича ўринбосари Б.Ямғуровнинг ахбороти атрофлича муҳокама этилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ҳазорасп тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлар бўйича 2025 йилнинг ёзги суғориш даври учун чекланган сув миқдори (лимит) 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Б.Ямғуров), туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори (С.Матқурбонов)га: 5 кун муддатда: сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилган сув олиш лимитларини барча сув истеъмолчиларига етказсин; сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
4. Ҳазорасп тумани сув етказиб бериш хизматлари давлат муассасасига (С.Матқурбонов) сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Б.Ямғуров) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, аграр, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Ш.Қўчқоров) зиммаларига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Сессия раиси КУТЛИМУРАТОВ ЯКУББОЙ
Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
2025 йил 5 май,
VII-13-67-12-174-K/25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.
(илова Хоразм вилояти Халқ депутатлари Хазорасп тумани кенгашининг 2026 йил 5 январдаги ВИИ-26-2-12-174-К/26-сонли қарори таҳририда)