ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани бўйича 2025 йил учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжа1иги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври ва 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритади.
Норин-Қорадаирё ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги Хўжаобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан Хўжаобод туман СЕБХ ДМ бўйича 2025 йил апрель-сентябр ойлари учун ажратилган чекланган (лимит) сув миқдори лимитлари ишлаб чиқилиб, тақдим этилди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўгрисида»ги Қонунининг 6-, 19-, 24-моддаларига 6-, 19, 24-моддаларигаасосан Халқ депутатлари Хўжаобод тумани Кенгаши қарор қилади
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги Хўжаобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М.Хасановнинг 2025 йил 27 мартдаги №01/08-185-сонли хати ҳамда туман Кенгашининг «Аграр, сув ҳўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссиянинг 2025 йил 15 апрелдаги ДКҚ 03-04/16-25-сонли қарори маъқуллансин.
3.Хўжаобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чекланган (лимит) сув миқдори лимитларини 1-2-иловаларга мувофиқ тасдиқлаш тавсия этилсин.
4.Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги Хўжаобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:
туманга сув етказиб берıш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарор талаби асосида амалга ошириш;
қарор мазмун моҳиятини массивлар ҳамда улар таркибидаги фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш;
иловаларда кўрсатилган лимитларни ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
қарордан келиб чиқадиган бошқа вазифаларни амалга ошириш;
амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда Кенгашга ахборот киритиш вазифалари юклатилсин.
5.Ушбу Қарор ижро этилишини назорат қилиш халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Х.Аҳмедов зиммасига юклансин.
6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси БОЗОРБОЕВ ЖАМШИД РАФИҚЖОН ЎҒЛИ
Андижон вилояти, Хўжаобод тумани,
2025 йил 2 май,
VII-5-36-1-27-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.