02.05.2025 йилдаги VII-7-60-8-112-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижроси таъминлаш мақсадида Жарқўрғон туманида вегетация даврида қишлоқ хўжалик экинларини сўғориш учун сув олиш лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори Жарқўрғон туманида вегетация даври учун қишлоқ хўжалик экинларини сўғориш учун сув олиш лимитини белгилаш ҳақидаги Аму Сурхон Ирригация тизимлари хавза бошқармаси Жарқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасининг 2025 йил вегетация даври учун сув лимитини халқ депутатлари туман Кенгашига муҳокама қилиш учун берган №01-07/56сонли хати халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (А.Хамраев) йиғилишида кўриб чиқилиб Кенгашнинг сессияси кун тартибига киритилиб муҳокама қилинди, сессияда депутатлар томонидан билдирилган фикр, мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманга 2025 йил вегетация даврида май-октябрь ойлари учун 279.9 млн м3 сув истеъмолчилар кесимида ҳисоб китоб қилинганлиги ҳақидаги туман «Сув етказиб бериш хизмати» бўлими директори К.Бердимуродовнинг халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиясидаги ҳисоботи ва №01-07/56 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жарқўрғон туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори К.Бердимуродовнинг Жарқўрғон тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-3 - иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жарқўрғон туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари(М.Бобоёров), туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ бўлими (К.Бердимуродов)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижроси юзасидан 2025 йилнинг Апрель-октябрь ойлари учун 279.9 млн м3 сув истеъмолчилар кесимида белгиланган лимитдан фойдаланишни қаттиқ назоратга олиш, вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш топширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашига ёзма равишда ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Д.Чориева)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари (М.Бобоёров), амалга оширилишини назорат қилиш халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия»си раиси (Н.Шомуродов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АВАЗОВ ЭЛМУРОД РЎЗИМУРОДОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-7-60-8-112-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.