01.05.2025 йилдаги VII-8-51-8-110-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги «Тиллокамар» маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сонли қарори, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 27 февралдаги 06-01/14-сонли Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 6 мартдаги 07-18/1903-сонли йиғилиш баёни ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2025 йил 17 мартдаги 03/08-2665-сонли экспертиза хулосасини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 27 февралдаги 06-01/14-сонли Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 6 мартдаги 07-18/1903-сонли йиғилиш баёни ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2025 йил 17 мартдаги 03/08-2665-сонли экспертиза хулосаси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тумандаги «Тиллокамар» маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш бўйича таклиф иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман статистикаси бўлими (А.Саидов) кадастрлар палатаси туман филиали (М.Жўраев) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ички ишлар бўлими (Ф.Муртазоев) мазкур қарор билан номи ўзгарган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшовчи аҳолининг фуқаролик паспорт манзилларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи (З.Раҳмонов), туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (М.Мирзаев)га номи ўзгарган маҳалла фуқаролар йиғинига янги номи ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида ўрнатиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Й.Холиёров), «Бойсун» газетаси таҳририяти (Д.Орипов) билан биргаликда мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расман эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Қ.Бобомуродов) ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи З.Рахмоновлар зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси ХАИТОВ БЕКМУРОТ КАРИМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-51-8-110-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.