ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Бойсун туманидаги фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Бойсун туманидаги фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида Бойсун тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевнинг таклифини тинглаб муҳокама қилиб ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли Қарори ҳамда Бойсун тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевнинг ҳисоботи ҳамда 2025 йил 27 мартдаги 01-20/214-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бойсун туманидаги фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисидаги Бойсун тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевнинг таклифи инобатга олинсин.
3. Бойсун тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевнинг таклифига асосан, туманидаги фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йилнинг вегетация даврида суғориш ишлари учун иқтисодиёт тармоқларига ажратилган чекланган сув миқдори (лимит) 1-иловага мувофиқ;
2025 йилнинг вегетация даврида суғориш ишлари учун сув манбаларидан олинадиган чекланган сув миқдори (лимит) 2-иловага мувофиқ;
2025 йилнинг вегетация даврида суғориш ишлари учун манбаларда ўрнатилган чекланган сув миқдори (лимит) 3-иловага мувофиқ;
2025 йилнинг вегетация даврида суғориш ишлари учун суғориш ва саноат эҳтиёжлари бўйича чекланган сув тақсимот жадвали 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи С.Чориев ҳамда туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевларга:
ажратилган сув олиш лимитлари доирасида ирригация тизими туман сув етказиб бериш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектларининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилар кесимида уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказсин;
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларни «СУВҲИСОБИ.уз» электрон сайти орқали тузилишини таъминласин;
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг тасдиқланган режаси (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно);
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномаларнинг бўлиши мажбурий талаб ҳисобланиши эътиборга олинсин;
сув ресурсларини самарали бошқариш мақсадида барча сув олиш нуқталаридаги гидропостларнинг мавжудлиги ва сифатли таъмирланганлигини кўриб чиқиб, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этсин ҳамда ҳар бир сув олиш иншоотлари жиҳозланишини таъминласин;
сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув семинар ва тушуинтириш ишларини олиб борсин;
ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботини белгиланган тартибда олиб боришини таъминласин.
5. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи С.Чориев, туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассаса директори Э.Қулмирзаев билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
6. Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси жойларда сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг олиб борилишини ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш ва сув етишмовчилигининг олдини олиш бўйича масъул этиб белгилансин.
7. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Й.Холиёров), «Бойсун» газетаси таҳририяти (Д.Орипов) билан биргаликда мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расман эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи С.Чориев ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ф.Турсунқуловлар зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси ХАИТОВ БЕКМУРОТ КАРИМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2025 йил 1 май,
VII-8-50-8-110-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.