01.05.2025 йилдаги VII-8-58-4-224-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЎКДАЛА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкдала тумани бўйича 2025 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 октябрга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Кўкдала туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан ноусув даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиш бўйича таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.Кўкдала тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг ноусув даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари бўйича таклифлари 1 ва 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (С.Серкаев), Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (М.Аҳмедов)га;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилувчи фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва хулосалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасининг мелиоратив ҳолати (тупроқ шўрланиш даражаси, ер ости сув сатҳи), сув ва электр энергия таъминоти ҳамда талабгорнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилган ҳолда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологиялари тизимидан самарали фойдаланиш бўйича талабгорлар ва бошқа манфаатдорлар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича туманлараро тажриба алмашувларни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича талабгорларга соҳа бўйича малакали мутахассисларни бириктириш ҳамда уларга тизимдан самарали фойдаланиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тик қудуқларнинг насосларини таъмирлаш ва хўжалик ички суғориш тармоқларини реконструкция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация ва мелиорация объектларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш (ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш) ишларни тўлиқ якунлаш вазифалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси котиби (Й.Чоршанбиев) ҳамда Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (С.Серкаев)лар зиммасига юклатилсин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ДЖУРАЕВ ХУРРАМ АБДУРАЗИКОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-58-4-224-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловалари билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.