30.04.2025 йилдаги VII-14-49-12-175-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Ж.Жуманиёзовнинг ҳисоботини тинглаб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора - тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси тўғрисидги Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Ж.Жуманиёзовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман бўйича 2025 йил суғориш мавсумида суғориш ишлари учун ажратилган чекланган (лимит) сув 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими (Х.Сабиров), туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (Ж.Жуманиёзов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли томорқаларини сув ресурслари билан ишончли таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ирригация тизимлари ва суғориш тармоқларининг ҳамда улардаги гидротехника иншоотларини доимий техник соз ҳолатда ушлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашга оид давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорларига асосан 2025 йилда туманда сув тежовчи технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда, жумладан, пахта майдонларида, боғ-токзорларда томчилатиб суғориш, гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш эвазига, сувни иқтисод қилишга эришиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманда жорий йилда сув ўлчаш қурилмаларини ўрнатиб, сув ресурслари ҳисобини аниқлик даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни жорий қилган фермер хўжаликлари ҳисобидан иқтисод қилинган умумий сув ресурсларини биринчи навбатда аҳоли дала томорқа ва такрорий экин ер майдонларига йўналтирилишини тизимли ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тумандаги фермер хўжаликлар, кластерлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш юзасидан мунтазам равишда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш ҳамда мазкур Фармон ва қарорлар ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар, берилаётган имтиёзлар, шунингдек, ушбу технологияларнинг самарадорлиги тўғрисида батафсил маълумотларни бериб боришни тизимли давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни жорий қилувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарига субсидия ажратиш учун тегишли тартибда қурилиш ишларини доимий равишда назорат қилиб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокими ўринбосари (П.Матчанов), туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (Ж.Жуманиёзов)га: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 29-ноябрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 45-баёни 9-бандига асосан сув ресурслари камайганлиги инобатга олиб кластер ва фермер хўжаликлари сувини исроф қилмаслик учун ариқларни бетонлаш ишларини назоратга олиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юқорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тегишли мансабдор шахслар томонидан ҳар ой якунида халқ депутатлари туман Кенгашига ёзма ахборот киритиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳузуридаги Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Қ.Қурбонбоев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси АБДИРАМАНОВ ХАЖИБАЙ РЎЗИЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Хонқа тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-14-49-12-175-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.