ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТОШКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги 129-сонли қарорининг ижроси тўғрисида»ги 271-10-0-Қ/25-сонли қарорининг ижроси тўғрисида
Тошкент вилдояти ҳокимнинг 2025 йил 14 апрелдаги 271-10-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақасадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. Тошкент вилдояти ҳокимнинг 2025 йил 14 апрелдаги 271-10-0-Қ/25-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Тошкент туманида 2025–2026 йилларда микро гидроэлектр станцияларини қуриш ва ишга тушириш бўйича манзилли рўйхатлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ҳудудий (вилоят) комиссия зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
(а) микро ГЕСларни қуриш ва ишга тушириш орқали тегишли ҳудуддаги мавжуд гидроэнергетика салоҳиятидан кенг фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
(б) микро ГЕСлар қурилиши мумкин бўлган салоҳиятли майдонларни аниқлаш;
(в) аниқланган майдонларнинг манзилли рўйхатини шакллантириб, уларни белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш учун Энергетика вазирлигига тақдим этиш.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари (С.Мирсагатов):
ўн кун муддатда ҳар бир лойиҳалар ўрганиб чиқилиб, амалга оширилиши зарур бўлган ҳужжатлар тўплами тўлиқ ҳолда вилоят ҳокимлиги ва тегишли вазирлик идорларга тақдим этилиши;
йигирма кун муддатда лойиҳалар Энергетика вазирлиги билан келишилишини тъминласин (мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги бўйича).
5. Қарор билан қуйдагилар белгиланганлиги:
(а) Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 майга қадар лойиҳа ҳужжатларига асосан, микро ГЕСлар қуриш учун танлаб олинган ер майдонлари белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ажратилишини таъминланиши;
(б) Энергетика вазирлиги ажратилган ер майдонлари лойиҳа ташаббускорларига микро ГЕСлар қуриш ва ишга тушириш учун 20 йил муддатга ижарага берилишини (кейинчалик узайтириш имконияти билан) таъминлайди;
(в) ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган ер майдонлари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилиши;
(г) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ буюртмачилар билан биргаликда микро ГЕСларда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг умумий мониторингини юритиш мақсадида белгиланган бўлиниш чегараларида ўрнатиладиган ҳисоблагичларнинг Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ГЕС) интеграция қилинишини ҳамда кунлик, ойлик, чораклик ва йиллик маълумотлар қайта ишланишини таъминлаб бориши;
(д) микро ГЕСлар қуриладиган каналларда уларнинг лойиҳа қувватида ишлаши учун зарур сув ресурслари билан таъминлаш мақсадида вегетация ва куз-қиш мавсуми учун сув очиш ва ёпиш графиклари Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимликлари билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабидан келиб чиқиб тасдиқланиши инобатга олинсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш. Мухаммедов, «Чирчиқ-Оҳангарон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Б. Қурбонов, шаҳар ва туман ҳокимлари белгиланганлиги инобатга олинсин.
8. Қарор ижроси учун масъул бўлим ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман ҳокими ўринбосари С.Мирсагатов зиммасига юклансин.
Илова
2025–2026 йилларда Тошкент вилояти ҳудудида микро гидроэлектр станцияларни қуриш ва ишга тушириш бўйича
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
№ | МикроГЭС ўрнатиладиган ҳудуд | Канал параметрлари | Жами МикроГЭСлар | |||||||
Канал номи | МФЙ номи | Координаталари | Сув сатхи (м) | Ўртача сув сарфи (куб.м/сек) | Тезлиги (м/с) | Йиллик сув оқиш даврида (ой) | ||||
мах | мин | сони | Қуввати (кВт) | |||||||
2025 йилда | ||||||||||
1 | Захариқ | Қирариқ | 41 25'32.27"S 69 14'16.45"V | 3 | 1 | 12 | 2 | 9 | 1 | 50 |
2026 йилда | ||||||||||
2 | Захариқ | Қирариқ | 41 25'38.23"S 69 14'36.31"V | 3 | 1 | 12 | 2 | 9 | 1 | 50 |
Туман ҳокими С. ЭРГАШЕВ
Тошкент вилояти, Тошкент тумани,
2025 йил 30 апрель,
109-10-212-Қ/25-сон