ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳар маҳаллий бюджети 2025 йил бошида аниқланган эркин қолдиқ ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29-ноябрдаги КҚ-5-V-сонли қарорига асосан, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, «Наманган шаҳар бюджети 2025 йил бошида аниқланган эркин қолдиқ ҳисобидан маблағларни йўналтириш ҳақида»ги туман ҳокимлиги таклифларини инобатга олиб, шаҳар маҳаллий бюджети 2025 йил бошида аниқланган эркин қолдиқ ҳисобидан 528 744,0 (беш юз йигирма саккиз миллион етти юз қирқ тўрт) минг сўм иловага мувофиқ ажратилсин.
2. Давлатобод туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Э. Маматқулов), харажатларни амалга оширишга масъул ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:
молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни туман иқтисодиёт ва молия бўлими ва туман бўйича Ғазначилик хизматига тақдим этиш;
ажратилган маблағлардан тўғри, мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
маблағларни ўз вақтида ва самарали ишлатилиши юзасидан молиявий ҳисоботлар асосида тизимли ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни шаҳар маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўрсинлар.
3. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Қ. Қўчқоров) бюджет харажатлар режасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш, туман бўйича Ғазначилик хизмати (И. Атаханов) тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.
4. Туман маҳаллий бюджет жараёнини очиқлигини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳар маҳаллий бюджети 2025 йил бошида аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйҳати, шунингдек қурилиш таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни кейинги чоракнинг иккинчи ойи 10 санасига қадар туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э. Маматқулов, халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси зиммаларига юклансин.
6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси А. ТАДЖИМИРЗАЕВ
Давлатобод тумани,
2025 йил 29 апрель,
VII-6-29-6-219-K/25-сон
Халқ депутатлари Давлатобод тумани Кенгашининг 2025 йил 29 апрелдаги VII-6-29-6-219-K/25-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Наманган шаҳар бюджети 2025 йил бошида аниқланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтирилиши
Т/р | Ташкилот номи | Харажатлар мазмуни | Ажратилган маблағ |
1. | Давлатобод туман ҳокимлигига | Наманган вилояти ҳокими Ш.Абдураззаков томонидан 2025 йил февраль ойида тасдиқланган «Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти раиси бошчилигидаги делегациянинг 2025 йил 6-7 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан» чора-тадбирлар режасига мувофиқ, юқори мартабали меҳмонлар учун тушлик ҳамда кечки овқат дастурхони харажатларидан бўлган қарздорлик учун | 52 119,0 |
2. | Давлатобод туман Ободонлаштириш бошқармасига | Янги Ўзбекистон боғига экилган дарахтларни сотиб олишдан бўлган қарздорлик учун | 25 500,0 |
Жами | 77 619,0 | ||