ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНГРЕН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ангрен шаҳрида хатловдан ўтказилган географик объектлар (кўча, тор кўча, берк кўча)ни номлаш, қайта номлаш ва номларини давлат реестрига киритиш тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш соҳасидаги давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-моддасига асосан, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ангрен шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н. Назарованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Эксперт комиссиясининг 2025 йил 20 мартдаги 05-19-4510-сонли хулосаси асос учун қабул қилинсин.
3. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент вилояти комиссиясининг 2025 йил 2 апрелдаги 1/12-4-1731-сонли йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Эксперт комиссиясининг 2025 йил 20 мартдаги 05-19-4510-сонли хулосаси асосида Ангрен шаҳрида хатловдан ўтказилган ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган 817 та географик объект (кўча, тор кўча, берк кўча)ларни номлаш, қайта номлаш ва номларини давлат реестрига киритиш тўғрисидаги таклифи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ангрен шаҳар солиқ инспекцияси (Б .Шомирзаев), шаҳар статистика бўлими бошлиғи (Ш. Абдукаримов), Давлат хизматлари маркази (Ш. Кучимова), шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ж. Юлдашев), шаҳар Ички ишлар бошқармаси (А. Мирходжаев), Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими раҳбари (Ш. Баймуратов) ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари амалдаги тартибда ном берилган объектларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базасини шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
5. Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими раҳбари (Ш. Баймуратов), шаҳар Давлат хизматлари маркази (Ш. Кучимова)га:
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 2011 йил 12 октябрдаги ЎРҚ–303-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги «Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1010-сонли қарорининг 2-боб 13-банди ижросини таъминлаш юзасидан географик объект (кўча, тор кўча, берк кўча)ларни номи ўзгартирилиши муносабати билан аҳолидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилмаслик чоралари кўрилсин.
6. Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими (Ш. Баймуратов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ангрен шаҳар бўлими (З. Ходжиматов), шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси (Ш. Артиков), номлари ўзгарган географик объектларнинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин.
7. Шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи (А. Мирходжаев)га:
фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳудудларда географик объектларнинг номлари қайта номланганлигига алоҳида эътибор қаратиш;
фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига номлари қайта номланган географик объект номлари билан ёзилишини доимий назоратга олсин. юклатилсин.
8. Ангрен шаҳар ҳокимиинг матбуот котиби–ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Г. Шахонова), «Ангрен ҳақиқати» газетаси таҳририяти (А. Мустафина) номлари қайта номланган географик объектларнинг янги номларини босма оммавий ахборот воситаси ва шаҳар ҳокимлиги расмий веб-сайти орқали ёритилишини таъминлансин.
9. Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Н. Назарова) географик объектларга ном берилганлиги ва уларнинг номлари ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни географик объектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун ўн кунлик муддатда Кадастр агентлигига тақдим этилсин.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясига, шунингдек, қарор ижросини таъминлаш Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси А. РАЙИМОВ
Ангрен шаҳри,
2025 йил 29 апрель,
VII-10-39-10-148-K/25-сон