29.04.2025 йилдаги 132-4-60-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича вилоят туман штаб таркиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги «Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги 191-сонли ҳамда шу хусусидаги Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 3 апрелдаги 153-4-0-Қ/25-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил йил 3 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги «Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 191-сон қарор ижроси ҳақида»ги 153-4-0-Қ/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.бандига кўра, қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби таркиби ва ҳудудий штабларнинг намунавий таркиби 2-4-иловаларга мувофиқ тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. бандига кўра,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистан Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аҳоли томорқаларининг ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва уларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисобини юритиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Онлине маҳалла» электрон платформасида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқасидаги мавжуд ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида онлайн режимда шакллантириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистан Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Бош прокуратура билан биргаликда 2025 йил 1 июнга қадар ахоли томорқаларининг ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини якунлаб, уларнинг алоҳида ҳисоби юритилишини йўлга қўйиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисобини юритиш учун «Онлине маҳалла» платформасида маълумотлар базаси яратилишини ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари томонидан тизимли равишда маълумотларнинг янгилаб борилишини ва мониторинги юритилишини таъминлаши инобатга олинсин ва ижрога қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича вилоят туман штаблари 1-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Т. Маматқулов), туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси (Лавозимига кўра), туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи (Ш. Авазов), туман тижорат банклари билан биргаликда, икки ой муддатда маҳаллаларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турига ихтисослаштириш ҳисобидан дастлабки босқичда 100 та намунали маҳалла, келгусида уларнинг сонини 500 тага етказиш бўйича режа-графикни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунали маҳаллалар жойлашадиган тумандаги аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер майдонларининг 75 фоизини босқичма-босқич бир хил турдаги юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш учун қамраб олишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллаларда ҳар бир аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида 2025 йил 10 апрелга қадар вилоят ва туман штаблари билан биргаликда маҳаллаларга тажрибали агроном ва етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, экиладиган экин турлари ва маҳсулотларни етиштириш режа-графигини тасдиқланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари ва етакчи тадбиркорлар ёрдамида маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ мақсадларга молиявий кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 апрелга қадар аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етакчи тадбиркорлар ёрдамида юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни тизимли етказиб бериш, экиш ва ҳар бир томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 майга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлар ва кредитлари ҳисобидан маҳаллаларда амалга ошириладиган «яшил» ва ресурс тежамкор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи тадбиркорлар, агрономлар, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, бир ҳафта муддатда томорқа эгаларини йил давомида ўқитиш режа-графигини тасдиқласин ва жойларда ўқитишни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ. Назаров ва туман ҳокимининг ўринбосари Т. Маматқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132-4-60-Қ/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Косон тумани ҳокимининг 2025 йил 29 апрелдаги 132-4-60-Қ/25-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича туман штаби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Исми-шарифи

Лавозими

1.

Назаров Ҳамза Қувватович

 Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи - штаб раҳбари.

2.

Маматқулов Тўлқин Барноэвич

 Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи.

3.

Жўраев Миржаҳон Бахтиёрович

 Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари.

4.

Жўраев Шохрух Мехриддин ўғли

 Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий   ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

5.

Лавозимига кўра

 Туман тижорат банклари

6.

Авазов Шухрат Амирқулович

 Туман Камбағалликни қисқартириш ва Бандликка     кўмаклашиш бўлими бошлиғи.

7.

Асадов Камолиддин Азимович

 Туман ўсимликлари карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи.

8.

Очилов Убайдулла Ахматович

 Ўзбекистон маҳаллалари уюшмсси Қашқадарё вилояти Косон тумани бўлими бошлиғ.

9.

Нурмонов Икром Нуриллоэвич

 Туман Кадастр агентлиги бўлими бошлиғи.