ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Булоқбоши тумани бўйича 2025 йил учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24- моддаларига асосан Халқ депутатлари Булоқбоши туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресусрларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресусрларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-5-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин
2. Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Булоқбоши тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чекланган (лимит) 2025 йил сув миқдори лимитлари 1-2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси қошидаги Булоқбоши тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:
туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресусрларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресусрларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-5-сонли қарори талаби асосида амалга ошириш;
қарор мазмун-моҳиятини массивлар ҳамда улар таркибидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш;
иловаларда кўрсатилган лимитларни ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
қарордан келиб чиқадиган бошқа вазифаларни амалга ошириш;
амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилликда Халқ депутатлари Булоқбоши туман Кенгашига ахборот киритиш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (А. Темиров) ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (А. Нурматов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ф. БЎТАХОНОВ
Булоқбоши тумани,
2025 йил 29 апрель,
VII-7-38-1-20-K/25-сон