Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорининг Бўка туманида ижросини таъминлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарорининг 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган.
Бўка туманида 2025 йилнинг ёзги суғориш мавсумида суғориш ишлари амалга ошириладиган ер майдонлари бўйича экин турларининг жойлашуви қуйидагича тақсимланган:
Й.Ҳожиметов ҳудуди майдони 1921.8 га, фермер ва сув истеъмолчилари сони 59 та; Жамбул ҳудуди майдони 1079.8 га, фермер ва сув истеъмолчилари сони 14 та; Дўстлик ҳудуди майдони 1469.8 га, фермер ва сув истеъмолчилари сони 11 та Туркистон ҳудуди майдони 1702.3 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 35 та; Паркент ҳудуди майдони 1359.0 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 10 та; Б.Умаров ҳудуди майдони 732.4 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 13 та; Т.Ражабов ҳудуди майдони 691.4 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 15 та; Қашқадарё ҳудуди майдони 961.6 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 25 та О.Йўлдошев ҳудуди майдони 1371.9 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 20 та; Хўжақўрғон ҳудуди майдони 1468.9 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 25 та; С.Саймақов ҳудуди майдони 820.4 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 10 та; М.Улуғбек ҳудуди майдони 1427.9 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 46 та; М.Ўзбекистон ҳудуди майдони 2142.6 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 41та; Ровот ҳудуди майдони 1423.7 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 29 та; Ғ.Азаматов ҳудуди майдони 1458.5 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 37 та; Ачамайли ҳудуди майдони 1489.1 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 42 та; А.Навоий ҳудуди майдони 842.7 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 18 та; Бахмал ҳудуди майдони 1442.0 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 26 та; Бўстон ҳудуди майдони 3782.7 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 86 та; Бўка ҳудуди майдони 2996.5 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 31 та; Кўкорол ҳудуди майдони 2931.6 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 68 та;
Гулистон ҳудуди майдони 1345.4 га, фермер ва сув истеъмолчилар сони 22 та; Деҳқон хўжаликлари жами майдони 2201.3 га, сони 7 208 та. Жами суғориладиган экин майдони 46418.3 га, жами фермерлар ва сув истеъмолчилар сони 7 252 тани ташкил этади.
Бўка тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсумига талаб этиладиган сув миқдори 596.0 млн.м3 ни ташкил этади. «Чирчиқ-Оҳангарон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бўйича 2025 йил суғориш мавсуми учун ажратилган сув олиш лимити Бўка тумани учун жами 214.0 млн.м3, шу жумладан суғоришга (қишлоқ хўжалиги) 206.6 млн м3, балиқчиликка 6.4 млн.м3, коммунал хўжаликларига 7.4 млн.м3 миқдорида тақсимланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Бўка тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Н.Дусановнинг ҳисоботини тинглаб, Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2025 йил 08 апрелдаги 03-04-ДКБ/24-сонли баёнини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарори ижроси юзасидан Бўка тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Н.Дусановнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида 2025 йил учун туманда экинларни суғориш учун ажратилган сув олиш лимитлари тўғрисидаги таклифи 1-2-3-4- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (Н.Дусанов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Бўка тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи У.Алимовга, қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (С.Амиров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси БЕГМАТОВ БАХТИЁР ПАХРИДДИНОВИЧ
Тошкент вилояти, Бўка тумани,
2025 йил 29 апрель,
VII-10-36-10-137-K/25-сон
Ҳужжатни иловалари билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.