ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КИТОБ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Китоб тумани бўйича 2025 йил давомида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Й.Исроиловнинг Китоб тумани бўйича 2025 йил давомида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифини инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Й.Исроиловнинг Китоб тумани бўйича 2025 йил давомида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи инобатга олинсин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Й.Исроиловга:
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига бир йилда икки марта ҳисобот бериш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Омонов ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Маликовлар зиммаларига юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши раиси Р. ҒАФУРОВ
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
2025 йил 28 апрель,
VII-7-41-4-62-K/25-сон