28.04.2025 йилдаги VII-11-68-3-49-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРБДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги айрим кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори талаблари асосида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг иловада номлари келтирилган 310 та кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 4 мартдаги 04/08-2194-сонли хати, 2025 йил 3 мартдаги 05-19-3294-сонли экспертиза хулосаси, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг иловада номлари келтирилган 310 та кўчаларниномлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 4 мартдаги 04/08-2194-сонли хати, 2025 йил 3 мартдаги 05-19-3294-сонли экспертиза хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг иловада номлари келтирилган 310 та кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Т. Қодиров), туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (Б. Мамарасулов), туман Статистика бўлими (Ғ. Турдибоев), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман бўлими (Р. Кушбаков), туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими (Н. Яхшиликов) давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ тумандаги номланган ва қайта номланган кўчалар номларини белгиланган тартибда статистика ҳисоботларида акс эттириш ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Ички ишлар бўлими (Э. Ахмедов) номланган ва қайта номланган кўчаларга аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман бўлими (Р. Кушбаков), туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими (Н. Яхшиликов)лар биргаликда номланган ва қайта номланган кўчаларга белгиланган тартибда замонавий дизайн асосидаги пешлавҳалар ва кўрсаткич белгилар ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ў. Сулайманов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги туман бўлими (Р. Кушбаков)лар номлари тасдиқланган аҳоли пунктларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат реестри базасига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Ў. Сулайманов), «Зарбдор» газетаси таҳририяти (Ғ. Хамзаев)ларга ушбу қарор мазмун моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Т. Қодиров) ва Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси (М. Исроилова), туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Қ. Нурматов), туман ҳокимининг ўринбосарлари (А. Эржигитов, Р. Анқаев) ҳамда туман ҳокимининг маслаҳатчиси (Ў. Сулайманов)лар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Б. ТАШПУЛАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарбдор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВИИ-11-68-3-49-К/25-сон