ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРБДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш тўғрисида
Мазкур қарор Жиззах вилояти Халқ депутатлари Зарбдор тумани кенгашининг 2026 йил 30 январдаги ВИИ-21-9-3-49-К/26-сонли «Зарбдор туманида 2025 йил вегетация даври учун белгиланган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Зарбдор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б. Рахматовнинг Зарбдор тумани бўйича 2025 йил 1 апрелдан 2025 йил 30 сентябрга қадар вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Зарбдор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б. Рахматовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг 2025 йил 27 мартдаги VII-10-51-3-49-K/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (С. Хаджикулов) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Т. Джураевлар зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Б. ТАШПУЛАТОВ
Зарбдор тумани,
2025 йил 28 апрель,
VII-11-69-3-49-K/25-сон