ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХАТИРЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижроси тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув — текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадидаҚорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар кузқиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланганлиги бўйича тартибга кўра тақдим этилган маълумотларни халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси йиғилиши муҳокамасида билдирилган таклифларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ў стириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шужумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Хатирчи тумани «Сув этказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган жорий йил вегетация даври учун туман чегарасидан олинадиган 248,5 млн.м3 сув олиш лимитларини, каналлардаги сув йўқотишларни инобатга олиб 20 фоизга камйтирган ҳолатда 493 та истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари ҳудудлар кесимида иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Хатирчи тумани «Сув этказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Б. Ғиёсиддинов) тегишлича «Қуйи Зарашон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб бориши белгилансин.
5. Тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сув ис'темолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
6. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати:
мазкур қарорни тасдиқлангандан кейин туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига эълон қилинишини назоратга олсин.
7. Мазкур сессия қарорини ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Хатирчи тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (А. Юсупов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси У. АДИЗОВ
Хатирчи тумани,
2025 йил 28 апрель,
ВИИ-7-50-5-77-К/25-сон