ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПИСКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Пискент туманида 2025 йилнинг суғориш (вегитация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такоммиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори ижроси юзасидан «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси томонидан туманда мавжуд қишлоқ хўжалиги корхоналарига вегитация даврида керакли миқдорда сув билан таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда сув бериш лимитлари ўрганиб чиқилган.
Туманда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув — текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш асосий мақсад қилиб олинган.
Туманда 2025 йил суғориш (вегитация) даврида истимолчилар 3957 тани ташкил этиб, жами майдон 21397 гектар бўлиб, шундан, сув олиш лимити 135.2 млн метр кубни ташкил этади.
Пискент туманида 2025 йилнинг суғориш (вегитация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси бошлиқ ўринбосари Р. Хўжамқуловнинг ахборотини эшитиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Пискент туманида 2025 йилнинг суғориш (вегитация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси бошлиқ ўринбосари Р. Хўжамқуловнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Пискент туманида 2025 йилнинг суғориш (вегитация) даври учун ажратилган сув олиш лимитлари 135.2 млн метр куб (бир юз ўттиз беш миллион икки юз метр куб) хажмида тасдиқлансин.
3. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси (О. Убайдуллаевга)га:
туманда белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга ўз вақтида сув етказиб бериш чораларини кўриш;
худудга беркитилган муроблар, ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
туманда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини ўз вақтида кўрсатиш бориш вазифаси юклатилсин;
туман сув етказиб бериш хизматлари раҳбарларини ушбу сохада амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб бориши белгилаб қўйилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашнинг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси (Б. Абралов) ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари С. Тулепов зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси М. АРИПОВ
Пискент тумани,
2025 йил 28 апрель,
VII-9-42-10-142-K/25-сон