1-ИЛОВА
МАЪЛУМОТ
Т/р | Маблағ ажратиладиган ташкилот номи | Ажратиладиган маблағ мақсади | Миқдори |
| Жами қарздорлик | х | 95 666,7 |
1 | Бюджет муассасаларига | Бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ тўловларининг етишмаган қисмини қоплаш учун | 12 953,0 |
2 | Бюджет муассасаларига | Бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда ишлайдиган ходимларнинг ҳомиладорлик нафақаси (2025 йил февраль-март ойлари) учун | 4 423,0 |
3 | Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига | Республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига олинган ссуда маблағлари қайтариш учун | 13 266,7 |
4 | Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармасига | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сонли қарорига асосан, Сурхондарё вилоятида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича келиб тушган ҳужжатларга кўра ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан тўланиши белгиланган компенсация (СНОС) тўловлари учун | 16 238,0 |
5 | Вилоят Суд бошқарувчилар ассоциациясига | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 октябрдаги 02/1-2069-сонли йиғилиш баёнининг 11-бандига асосан суд бошқарувчиларига ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича белгиланган миқдордаги иш ҳақларининг 50 фоизини тўлаш учун | 2 800,0 |
6 | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Расмий қабуллар уйи»га | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Расмий қабуллар уйи»нинг ички ва ташқи муҳандислик комуникацияларини модернизация қилиш ишлари учун | 7 307,0 |
7 | Вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУКга | Расмий меҳмонларни қабул қилиш меҳмонхонасининг «б» блок биносини мукаммал таъмирлаш ишлари учун | 9 700,0 |
8 | Вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУКга | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 мартдаги «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш» (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-141-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 мартдаги 124-Ф-сон фармойишига асосан аҳоли пунктларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун | 19 479,0 |
9 | Вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУКга | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига ажратилган бинони таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун | 1 000,0 |
10 | Вилоят ҳокимлигига | Вилоят ҳокимлигига кичик мажлислар зали қуриш билан боғлиқ харажатлар учун | 5 000,0 |
11 | «Аму-Сурхон» иригация тизимлари ҳавза бошқармасига | Термиз туманидаги «Сурхондарё» дарёси қирғоқларига цемент бетон қопламалари ётқизиш билан боғлиқ харажатлар учун | 3 000,0 |
12 | Вилоят ҳокимлиги орқали вилоят Ички ишлар бошқармасига | Вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари фойдаланишлари учун Денов туманидан хизмат уйи сотиб олиш учун | 500,0 |