ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги «Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-168-сон фармони 5-банди ижроси тўғрисида ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 апрелдаги 176-4-0-Қ/25-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги «Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-168-сон фармони 5-банди ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 апрелдаги 176-4-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги «Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-168-сон фармони 5-банди ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 14 апрелдаги 176-4-0-Қ/25-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимлигида фаолият юритаётган фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ҳодимларга қонунчиликда белгиланган ҳар ойлик қўшимча устама миқдори фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ҳодимлар учун лавозим маошининг 5 фоизи ҳамда фан доктори (DSC) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даражага) эга бўлган ҳодимлар учун лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида қайта белгилансин.
3. Туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари (Ж. Суюнов) туман ҳокимлигида фаолият юритаётган фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSC) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ҳодимлар рўйхатини мунтазам равишда туман ҳокимлиги бухгалтериясига тақдим қилиб борсин.
4. Туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (А. Хазратов) туман ҳокимлигида фаолият юритаётган фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSC) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ҳодимларга фармонда белгиланган миқдорларда ҳар ойлик устама ҳақ тўлаб берилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ. Назаров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. БОЙКАРАЭВ
Косон т.,
2025 йил 24 апрель,
127-4-60-Қ/25-сон