Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.05.2001
 LexUZ шарҳи
1. 1-илова*га мувофиқ таркибда ташкилий қўмита тузилсин ва унга «Ўзшартномасавдо»ни тугатиш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажариш ҳамда Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика «Ўзулгуржибиржасавдо» акционерлик уюшмасини ташкил этиш учун таъсис ҳужжатларини тайёрлаш юклансин.
Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмасини функционал бошқариш схемаси 2-иловага* мувофиқ ҳамда уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзшартномасавдо» уюшмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 28 февралдаги ПФ-772-сон Фармонига мувофиқ «Ўзшартномасавдо» уюшмасининг таркибий бўлинмаларини ва унинг ҳудудий органларини 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ давлат тасарруфидан чиқариш дастурини ишлаб чиққан;
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо») фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 9 мартдаги 115-сон, «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмасининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1992 йил 10 августдаги 369-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.