|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ШАРТНОМАЛАР ВА САВДО БЎЙИЧА ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ «ЎЗШАРТНОМАСАВДО»НИ ТУГАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН УЛГУРЖИ ВА БИРЖА САВДОСИ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА АКЦИОНЕРЛИК УЮШМАСИ — «ЎЗУЛГУРЖИБИРЖАСАВДО»НИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, товар ишлаб чиқарувчиларнинг, истеъмолчилар ва тадбиркорларнинг товар ресурслари бозорида эркин ҳамда тенг ҳуқуқли тарзда иштирок этиши учун зарур тармоқлар мажмуини вужудга келтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси тугатилиб, уюшманинг таркибий бўлинмалари ва объектлари амалдаги қонунларга мувофиқ очиқ усулдаги акционерлик жамиятларига айлантирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 27 апрелдаги ПФ-2836-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 70-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:
энг муҳим маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқариш, уларга бўлган эҳтиёж ва таклифларнинг балансларини ишлаб чиқиш;
халқ хўжалигини моддий ресурслар билан таъминлашнинг устувор йўналишларини, давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб беришнинг экспорт-импорт квоталари ва ҳажмларининг миқдорларини аниқлаб, сўнгра республика Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун тақдим этиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 январдаги ПФ-3194-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг зиммасига:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
5-банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларнинг лойиҳаларини тузишга оид ишларни ташкил этиш, ҳукуматлараро мажбуриятлар бўйича маҳсулот етказиб берилишини тартибга солиш ва уни назорат қилишни таъминлаш;
(5-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
6. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни бажариш юзасидан 10 кун муддат ичида тегишли қарор қабул қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси («Ўзшартномасавдо»)ни ташкил қилиш тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги Фармони ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 28 февраль,
ПФ-772-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 81-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 70-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 3-модда; 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)