Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2871-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 июлдаги 472-сон «Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашда юзага келадиган технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоблаш ҳамда тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ в.в.б Х. ЭШҚЎЗИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 октябрь,
12-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2025 йил 22 октябрь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2025 йил 24 сентябрь
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбари ўринбосари О. ТОҲИРОВ
2025 йил 19 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 22 октябрдаги 12-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 6 мартдаги 2-сон «Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2871, 2017 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 211-модда).
2. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 10 июлдаги 8-сон «Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 17-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2871-1, 2018 йил 14 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 10/18/2871-1/1512-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг 2024 йил 8 июлдаги 90-сон буйруғига илованинг 2-банди (рўйхат рақами 3551, 2024 йил 14 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3551/0660-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., 10/25/2871-2/0990-сон)