1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 31 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2871]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 22 октябрдаги 12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2871-2, 28.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ–2661-сон «2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 март,
2-сон
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 6 мартдаги 2-сон буйруғига ИЛОВА
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ–2661-сон «2017 — 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишлар (бундан буён матнда технологик йўқотишлар деб юритилади) — электр энергиясини узатишда электр узатиш линиялари ва электр тармоқлари ускуналарининг техник тавсифлари ва ишлаш режимларига боғлиқ ҳолда улардаги физик жараёнларга сарфланадиган техник йўқотишлар, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти корхоналари ўртасида ўзаро узатиладиган электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлар ҳамда трансформатор подстанцияларининг ўз эҳтиёжлари учун сарфлайдиган электр энергияси ҳажмининг йиғиндиси;
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативлари (бундан буён матнда технологик йўқотишларнинг нормативлари деб юритилади) — технологик йўқотишларнинг мазкур Йўриқномага асосан ҳисоблаб чиқиладиган фоиздаги миқдори;
электр тармоғи хўжалиги объектлари — электр энергиясини узатишни амалга ошириш учун мўлжалланган электр узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;
ҳудудий электр тармоғи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудуди доирасидаги электр тармоғи хўжалиги объектлари мажмуи;
магистраль электр тармоқлари — электр энергиясининг минтақалараро ва (ёки) давлатлараро узатилишини таъминлаш учун фойдаланиладиган электр тармоғи хўжалиги объектлари мажмуи;
ягона электр энергетикаси тизими — электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар, магистраль электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари мажмуи ва уларнинг тезкор-диспетчерлик бошқаруви;
истеъмолчи — электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш (маиший эҳтиёжлар) учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик шахс (жисмоний шахс).
2. Мазкур Йўриқнома электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлаш билан шуғулланадиган ташкилотларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Ҳисоб даври учун технологик йўқотишларнинг нормативлари электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлаш билан шуғулланадиган ташкилотлар томонидан ҳар йили 1 сентябрга қадар ҳисоблаб чиқилади.
4. Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда таянч даврдаги технологик йўқотишлар ушбу Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган Таянч даврдаги электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларни ҳисоблаш методикасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
2-боб. Технологик йўқотишларнинг тузилмаси
5. Технологик йўқотишлар:
электр энергиясини узатишда электр узатиш линиялари ва электр тармоқлари ускуналарининг техник тавсифлари ва ишлаш режимларига боғлиқ ҳолда улардаги физик жараёнларга сарфланадиган техник йўқотишлардан (бундан буён матнда техник йўқотишлар деб юритилади);
«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти корхоналари ўртасида ўзаро узатиладиган электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлардан (бундан буён матнда ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлар деб юритилади);
трансформатор подстанцияларининг ўз эҳтиёжлари учун сарфлайдиган электр энергиясидан ташкил топади.
6. Техник йўқотишлар узатилаётган қувватга боғлиқ бўлмаган шартли-ўзгармас йўқотишлардан (бундан буён матнда шартли-ўзгармас йўқотишлар деб юритилади) ҳамда узатилаётган қувватга боғлиқ бўлган юклама йўқотишлардан (бундан буён матнда юклама йўқотишлар деб юритилади) иборат.
7. Трансформатор подстанцияларининг ўз эҳтиёжлари учун сарфлайдиган электр энергиясининг ҳажми ҳисобга олиш асбоблари бўйича аниқланади. Трансформатор подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган элементларининг номенклатураси мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган.
8. Ҳисоб даври учун технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаб чиқишдан аввал ушбу давр учун технологик йўқотишларнинг абсолют ҳажми ҳисоблаб чиқилади.
Ҳисоб даври учун технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблашда электр тармоқларининг амалдаги юкланиши тўғрисидаги жорий даврдаги маълумотлардан (электр энергияси ва қуввати тақсимланиши схемасининг ўзгариши ҳақидаги маълумотлардан) фойдаланиш мумкин.
9. Ҳисоб даври учун технологик йўқотишлар кучланиши 220–500 кВ, 35–110 кВ, 6–10 кВ ва 0,4 кВ бўлган электр тармоқлари бўйича, шунингдек шартли-ўзгармас йўқотишлар, юклама йўқотишлар ҳамда ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлар билан боғлиқ йўқотишлар бўйича алоҳида ва умумий ҳисоблаб чиқилади.
10. Ҳисоб даври учун шартли-ўзгармас йўқотишлар уларнинг таянч даврдаги ҳисоб-китоблари натижалари бўйича олиниб, ушбу даврда электр тармоғи хўжалиги объектлари таркибининг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда (агар ўзгарган бўлса) ўзгартиришлар киритилади.
11. Ҳисоб даври учун электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари бўйлаб узатишда унинг юклама йўқотишлари ҳажми (∆Wю.ҳ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
∆WЮ.Т — электр энергиясининг таянч даврдаги юклама йўқотишлари ҳажми;
WТБ.Т, WТБ.Ҳ — тегишлича таянч ва ҳисоб даврида ҳудудий электр тармоқларига берилган (бериладиган) электр энергиясининг ҳажми. Бунда бошқа электр тармоқлари орқали истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ушбу ҳажмга киритилмайди.
Агар ҳисоб даврида таянч даврнинг юклама йўқотишларини ҳисоблашда инобатга олинмаган электр тармоғи хўжалиги объектлари балансга қабул қилинган бўлса, ушбу объектларда ҳисоб даври учун электр энергиясининг юклама йўқотишлари қўшимча равишда ҳисобланади.
Агар ҳисоб даврида, таянч даврнинг юклама йўқотишларини ҳисоблашда инобатга олинган электр тармоғи хўжалиги объектлари фойдаланишдан чиқарилган бўлса, ҳисоб даври учун ушбу объектлардаги электр энергиясининг юклама йўқотишларини ҳисоблашда инобатга олинмайди.
12. Ҳисоб даври учун электр энергиясини магистраль электр тармоқлари бўйлаб узатишда унинг юклама йўқотишлари ҳажми (∆WЮ.Ҳ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда Wбер.Т, Wбер.Ҳ — тегишлича таянч ва ҳисоб даврларида магистраль электр тармоқларидан берилган (бериладиган) электр энергиясининг ҳажми.
13. Ҳисоб даври учун ҳудудий электр тармоқлари бўйлаб электр энергиясини узатишда унинг ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлари ҳажми (∆Wхато.Ҳ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда ∆Wхато.Т.% — ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ҳисобланган таянч даврдаги электр энергиясининг ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлари ҳажми (фоизда).
14. Ҳисоб даври учун магистраль электр тармоқлари бўйлаб электр энергиясини узатишда унинг ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлари ҳажми (∆Wхато.Ҳ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
15. Ҳисоб даври учун ҳудудий электр тармоқлари ва магистраль электр тармоқлари бўйлаб электр энергиясини узатишда унинг технологик йўқотишлари ҳажмининг абсолют миқдори (∆WЭТЙ.Ҳ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда ∆Wш-ў.Ҳ — ҳисоб даври учун электр энергиясининг шартли-ўзгармас йўқотишлари.
16. Ҳисоб даври учун технологик йўқотишларнинг нормативлари (∆WНорм.ЭТЙ.Ҳ%) электр тармоқлари бўйича қуйидаги формулага асосан ҳисобланади (фоизда):
бунда WТБ.Ҳ — ҳисоб даврида ҳудудий электр тармоқларга бериладиган электр энергияси (магистраль электр тармоқларидан бериладиган электр энергияси).
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 93-бандига асосан, электр энергияси ягона электр энергетика тизимидан транзит бўйича истеъмолчининг электр тармоғи орқали ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғига узатилганда, истеъмолчи тармоқларидаги электр энергияси технологик сарфининг бир қисми, истеъмолчининг электр тармоғига келиб тушган электр энергиясининг умумий миқдорига нисбатан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғига истеъмолчи томонидан узатилган электр энергияси миқдорига мутаносиб равишда ягона электр энергетикаси тизимининг электр тармоқларидаги технологик сарфларга ўтказилади. Бунда истеъмолчи тармоғининг транзит узатишда қатнашган қисми бўйлаб электр энергиясини узатишдаги технологик сарфнинг ягона электр энергетикаси тизимига тегишли қисми ушбу Йўриқноманинг 5-формуласига асосан ҳисобланадиган технологик йўқотишларнинг абсолют миқдорига қўшиб ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг 2024 йил 8 июлдаги 90-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3551, 14.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2024 й., 10/24/3551/0660-сон)
18. Агар истеъмолчи эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ёхуд эгаси эгалик қилишдан воз кечган электр тармоғи хўжалиги объекти орқали электр энергияси билан таъминланаётган бўлса, ўзларининг электр тармоқларидан бундай объектлар орқали электр энергиясини етказиб бераётган ҳудудий электр тармоқлари корхоналари улардаги технологик йўқотишларни ўзларига тегишли электр тармоқларидаги технологик йўқотишлардан алоҳида ҳисоблайдилар. Бунда эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ёхуд эгаси эгалик қилишдан воз кечган электр тармоғи хўжалиги объекти ҳудудий электр тармоқлари корхоналари балансига қабул қилинган тақдирда, улардаги технологик йўқотишлар ушбу корхоналарнинг технологик йўқотишларида ҳисобга олинади.
4-боб. Якуний қоидалар
19. Технологик йўқотишлар ҳамда технологик йўқотишларнинг нормативларини махсус дастурий маҳсулотлар ёрдамида ҳисоблашда, дастурий маҳсулотлар мазкур Йўриқномада кўрсатилган методларга таянган бўлиши керак.
20. Ҳисоблаб чиқилган технологик йўқотишларнинг нормативларини асословчи ҳужжатлар алоҳида жилдга тикилади. Бунда асословчи ҳужжатлар:
ҳисоб ва таянч даврлари учун электр энергиясининг технологик йўқотишларини ҳисоблаш натижалари;
ҳисоб даври учун электр энергияси технологик йўқотишларининг нормативларини ҳисоблаш натижалари;
ҳисоб даври учун технологик йўқотишлар нормативларининг қийматларини асословчи тушунтириш хати;
таянч ва ҳисоб даврлари учун электр энергиясининг баланси (прогнози) ва йўқотишлари тўғрисидаги маълумотлар;
электр тармоқларининг бошқа кўрсаткичлари бўйича маълумотлардан иборат бўлади.
21. Ҳисоб даври учун технологик йўқотишлар нормативлари қийматларини асословчи тушунтириш хатида технологик йўқотишлар ва уларнинг нормативларини ҳисоблашда фойдаланилган дастурий маҳсулот тўғрисидаги маълумотлар (дастурий маҳсулотнинг номи, уни ишлаб чиқарган корхонанинг номи, ишлаб чиқарилган йил, фойдаланилаётган версия ва бошқа маълумотлар) кўрсатилган бўлиши керак.
22. Ҳисоблаб чиқилган технологик йўқотишларнинг нормативларини асословчи ҳужжатларнинг матни қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилади. Бунда матнни компьютер воситасида расмийлаштиришда Мiсrоsоft Office Wоrd ҳамда Мiсrоsоft Office Excel матн редакторларидан фойдаланилади.
23. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг IX боби.
24. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, ва «Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати» АЖ билан келишилган.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
2017 йил 6 март
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
2017 йил 1 март
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. ХАИТОВ
2017 йил 27 февраль
«Ўзбекэнерго» АЖ Бошқаруви раиси Ф. САЛОМОВ
2017 йил 22 февраль
«Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати» АЖ бош директори А. ФАРМОНОВ
2017 йил 20 февраль
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага илова 1-ИЛОВА
Таянч даврдаги электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларни ҳисоблаш
подстанциялар тақсимловчи қурилмаларининг йиғма шиналари ва улаш симларидаги йўқотишларни;
электр энергиясини ҳисобга олиш тизимидаги (ток трансформаторларидаги (бундан буён матнда ТТ деб юритилади), кучланиш трансформаторларидаги (бундан буён матнда КТ деб юритилади), ҳисобга олиш асбоблари ва улаш симларидаги) йўқотишларни;
подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфини ўз ичига олади.
2. Куч трансформаторларида (автотрансформаторларда) электр энергиясининг салт юриши (бундан буён матнда СЮ деб юритилади) йўқотишлари, ускунанинг паспорт маълумотида келтирилган СЮ қувватининг йўқотиши (Δ РСЮ) (кВт да) асосида қуйидаги формула билан аниқланади:
бунда:
Т — трансформаторнинг (автотрансформаторнинг) ишлаш соатлари сони, соатда;
Ui — трансформаторнинг (автотрансформаторнинг) i — режимда ишлаганида юқори томонидаги кучланиш, кВ да;
Uном — трансформатор (автотрансформатор) юқори чулғамининг номинал кучланиши, кВ да;
Куч трансформаторларининг (автотрансформаторларнинг) СЮ даги қувват йўқотишини техник ҳолати ва хизмат қилган муддати ҳисобга олинган ҳолда, уларни ишлаб чиқарган заводда трансформаторнинг (автотрансформаторнинг) паспорт маълумотларини ўрнатишда қўлланилаётган усулларда ўлчашлар йўли билан аниқлашга рухсат этилади. Бунда асословчи материалларга ўрнатилган тартибда тасдиқланган СЮ қуввати йўқотишларини ўлчаш бўйича баённомалар киритилиши шарт.
3. Синхрон компенсаторда (бундан буён матнда СК деб юритилади) ёки СК режимига ўтказилган генераторда электр энергиясининг йўқотилиши (Δ WСК) қуйидаги формула билан аниқланади:
Жадвалдаги йўқотишларнинг қиймати бир йил — 365 кун бўлишини ҳисобга олиб келтирилган. Кабиса йилида йўқотишлар ҳисобланганда к = 366/365 коэффициент қўлланилади.
4. Статик конденсаторлар батареяларида (бундан буён матнда СКБ деб юритилади) ва статик тиристорли компенсаторларда (бундан буён матнда СТК деб юритилади) электр энергиясининг йўқотишлари (Δ WКҚ) қуйидаги формула билан аниқланади:
SКҚ — компенсацияловчи қурилманинг қуввати (СТК учун сиғим ташкил этувчиси бўйича қабул қилинади), кВар да.
СКБ ва СТК даги электр энергияси йўқотилиши 2–жадвалда келтирилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин.
2-жадвал
СКБ ва СТК нинг номинал қуввати, мВ.А
5
7,5
10
15
30
50
100
160
320
Электр энергияси сарфи, минг кВт.соат (бир йилда)
СКБ
30
45
60
90
180
300
600
960
1920
СТК
120
180
240
360
720
1200
24005
3840
7680
Ускунанинг паспорт маълумотлари мавжуд бўлмаганда ΔРКҚ нинг қиймати 1000 В гача СКБ учун — 0,004 кВт/кВар, 1000 В дан юқори СКБ учун — 0,002 кВт/кВар, СТК учун эса — 0,006 кВт/кВар олинади.
5. Шунтловчи реакторда электр энергиясининг йўқотилиши (Δ WШР), ускунанинг паспорт маълумотларида келтирилган қувват йўқотишлари (ΔРШР) асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
Т — шунтловчи реакторнинг ишлаш соатлари сони, соатда;
Uном — шунтловчи реактор юқори чулғамининг номинал кучланиши, кВ да;
∆ti — i-режимда ўлчов қадами.
Шунтловчи реакторлардаги электр энергиясининг йўқотишлари 3-жадвалда келтирилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин.
6. Подстанцияларнинг тақсимловчи қурилмаларининг йиғма шиналари ва улаш симларидаги электр энергиясининг йўқотишлари 3-жадвалга мувофиқ аниқланади.
3-жадвал
Ускуналарнинг кучланиши, кВ
6
10
35
110
220
500
Шунтловчи реакторларда, минг кВт соат (бир йилда)
84
84
36
32
29
20
Подстанцияларнинг тақсимловчи қурилмаларининг йиғма шиналари ва улаш симларида, минг кВт соат (бир йилда)
1,3
1,3
3
11
31
415
Жадвалдаги йўқотишларнинг қиймати бир йил — 365 кун бўлишини ҳисобга олиб келтирилган. Кабиса йилида йўқотишлар ҳисобланганда к = 366/365 коэффициент қўлланилади.
6-10/0,4 кВ трансформатор пунктлари (бундан буён матнда ТП деб юритилади) тақсимловчи қурилмаларининг йиғма шиналари ва улаш симларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳисобланмайди.
Агар, технологик йўқотишларнинг нормативларини аниқлашда подстанцияларнинг ток ўтказувчи шиналаридаги йўқотишлар ҳисоб-китоби амалга оширилган бўлса, тақсимлаш қурилмаларнинг йиғма шиналари ва улаш симларидаги электр энергияси йўқотишлари ҳисобланмайди.
7. Вентилли разрядлагичлар, ўта кучланишни чеклагичлари, ЮЧ алоқа уланмалари тузилмалари, ТТ ва КТ, 0,22-0,66 кВ кучланишли электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларидаги электр энергиясининг йўқотишлари ускунани ишлаб чиқарган завод маълумотларига мувофиқ аниқланади. Ускунани ишлаб чиқарган завод маълумотлари мавжуд бўлмаганда, йўқотишлар 4-жадвалга мувофиқ аниқланади.
4-жадвал
Кучланиш даражаси кВ
Ускуналар бўйича электр энергиясининг йўқотишлари, бир йилда минг кВт соат
вентилли разрядлагичлар
ўта кучланиш чеклагичлари
ЮЧ алоқа уланмалари тузилмалари
ТТ
КТ
6
0,009
0,001
0,01
0,06
1,54
10
0,021
0,001
0,01
0,1
1,9
35
0,091
0,013
0,02
0,4
3,6
110
0,60
0,22
0,22
1,1
11,0
220
1,59
0,74
0,43
2,2
13,1
500
4,93
3,94
3,24
5,0
28,9
Жадвалдаги йўқотишларнинг қиймати бир йил — 365 кун бўлишини ҳисобга олиб келтирилган. Кабиса йилида йўқотишлар ҳисобланганда к = 366/365 коэффициент қўлланилади.
ЮЧ алоқа уланма тузилмалари учун электр энергиясининг йўқотишлари бир фаза учун келтирилган, қолган ускуналарда эса, уч фаза учун.
Учта бир фазали кучланиш трансформаторидаги электр энергиясининг йўқотиши битта уч фазали кучланиш трансформаторидаги йўқотишга тенг деб олинади.
0,4 кВ кучланишли ток трансформаторларидаги электр энергиясининг йўқотишлари йилига 0,05 минг кВт соатга тенг деб олинади.
ТТ ва КТ даги электр энергиясининг йўқотишлари, ўлчов мажмуасига кирувчи электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларидаги йўқотишлар ҳисобга олиниб келтирилган.
0,22-0,66 кВ кучланишли тўғридан-тўғри уланган ҳисобга олиш асбобларидаги электр энергиясининг йўқотишлари битта ҳисобга олиш асбоби учун бир йилда кВт соатда қуйидагича ҳисобланади:
бир фазали, индукцион — 18,4;
уч фазали, индукцион — 92,0;
бир фазали, электрон — 21,9;
уч фазали, электрон — 73,6.
8. 110-500 кВ кучланишли ҲЛ даги тожланишга электр энергиясининг йўқотилиши (Δ WТ) об-ҳаво шароитлари ва кучланишнинг амалдаги миқдорига боғлиқ ҳолда қувватнинг нисбий йўқотишлари (∆ртi, кВт/км) бўйича аниқланади:
(5),
бунда:
Uф, Uном — линиянинг амалдаги ва номинал кучланиши, кВ да;
Бунда 110/2-1x120 икки занжирли ҲЛ га тўғри келади. Барча ҳолатларда йўқотишлар битта занжир ҳисобига келтирилган.
9. Кабелларининг изоляциясидаги электр энергиясининг йўқотишлари ускунани ишлаб чиқарган завод маълумотларига мувофиқ қабул қилинади. Ишлаб чиқарган завод маълумотлари мавжуд бўлмаганда, йўқотишлар 7-жадвалга мувофиқ аниқланади.
7-жадвал
Кабелнинг кесим юзаси мм2
Қуйидаги номинал кучланишда (кВ) кабеллар изоляциясидаги электр энергиясининг йиллик солиштирма йўқотишлари, минг кВт.соат/км. йил
6
10
35
110
10
0,14
0,33
-
-
16
0,17
0,37
-
-
25
0,26
0,55
-
-
35
0,29
0,68
-
-
50
0,33
0,75
-
-
70
0,42
0,86
4,04
-
95
0,55
0,99
4,45
-
120
0,60
1,08
4,66
26,6
150
0,67
1,17
5,26
27,0
185
0,74
1,28
5,46
29,1
240
0,83
1,67
7,12
32,4
300
-
-
-
35,2
400
-
-
-
37,4
500
-
-
-
44,4
625
-
-
-
49,3
800
-
-
-
58,2
Жадвалдаги йўқотишларнинг қиймати бир йил — 365 кун бўлишини ҳисобга олиб келтирилган. Кабиса йилида йўқотишлар ҳисобланганда к = 366/365 коэффициент қўлланилади.
10. ҲЛ изоляторлари бўйлаб токнинг сирқишидан ҳосил бўлган электр энергиясининг йўқотилиши 8-жадвалда келтирилган қувватнинг солиштирма йўқотиши ва ҳисоблаш даврида об-ҳаво шароитининг давомийлигидан келиб чиқиб аниқланади.
Сирқиш токлари об-ҳавонинг 3 та ҳолатига боғлиқ: 1-ҳолат — намлиги 90 фоиздан кам бўлган яхши об-ҳаво, қуруқ қор, совуқ нам ҳаво, яхлик; 2-ҳолат — ёмғир, ҳўл қор, шудринг, намлиги 90 фоиз ва ундан ортиқ бўлган яхши об-ҳаво; 3-ҳолат — туман.
11. Подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясининг сарфи ўз эҳтиёжлари учун трансформаторларнинг юқори томонида ўрнатилган ҳисобга олиш асбоблари асосида аниқланади. Агар ҳисобга олиш асбоблари ўз эҳтиёжлари учун трансформаторларнинг паст томонига ўрнатилган бўлса, ўз эҳтиёжлари учун трансформаторларидаги техник йўқотишлар ҳисобга олиш асбоблари асосида аниқланган йўқотишларга қўшилади.
12. ҲЛ нинг актив қаршилиги ускунанинг паспорт маълумотига мувофиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(6),
бунда:
—1 км симнинг, унинг ҳарорати 20°С бўлгандаги солиштирма актив қаршилиги, Ом/км да;
L — линиянинг узунлиги, км да;
Θ — таянч даврда симнинг ўртача ҳарорати, °С да;
nз — параллел занжирларнинг сони, дона.
Линиянинг ўртача юкланиши токнинг иқтисодий зичлигидан паст бўлганида (6) — формуладаги симнинг ҳарорати тахминан ҳавонинг ҳароратига тенг деб қабул қилинади.
Симнинг ҳарорати тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаганда, у 20°С га тенг деб ҳисобланади.
13. Кабель линияларининг (бундан буён матнда КЛ деб юритилади) актив қаршилиги паспорт маълумотига мувофиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ом,(7),
бунда:
r0 — 1 км кабелнинг солиштирма актив қаршилиги, Ом/км да;
L — кабелнинг узунлиги, км да;
nз-параллел занжирларнинг сони, дона.
14. Ток ўтказувчи шинанинг актив қаршилиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(8),
бунда:
ρ — ток ўтказувчи шинанинг солиштирма қаршилиги, Ом мм2/м да;
l — ток ўтказувчи шинанинг узунлиги, м;
S — ток ўтказувчи шинанинг кесим юзаси, мм2;
k Қ,Ў — қаршилик ўзгаришини ҳарорат коэффициенти (мис ва алюминий учун k Қ,Ў = 0,004);
Θ — ток ўтказувчи шинанинг қаршилиги ўлчанадиган таянч даврдаги ўртача ҳарорат, ºС да.
Ток ўтказувчи шинанинг ҳарорати тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаганда, у 20°С га тенг деб олинади.
Агар ток ўтказувчи шинанинг паспорт маълумотларида 1 км ток ўтказувчи шина солиштирма актив қаршилигининг қиймати кўрсатилган бўлса, унда актив қаршилик, солиштирма актив қаршилик ва ток ўтказувчи шина узунлиги қийматларининг кўпайтмаси шаклида аниқланади.
15. Уч фазали икки чулғамли трансформаторнинг актив қаршилиги ускунанинг паспорт маълумотларига мувофиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(9),
бунда:
ΔРҚТ — қисқа туташув қуввати йўқотишлари, кВт да;
U Ю ном — юқори чулғамнинг номинал кучланиши, кВ да;
S ном — уч фазали трансформаторнинг номинал қуввати, мВ А да.
Уч фазали гуруҳни ташкил этувчи бир фазали икки чулғамли трансформаторлар учун актив қаршилик қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(10),
бунда:
S ном тр — бир фазали икки чулғамли трансформаторнинг номинал қуввати, мВ А.
16. Юқори, ўрта ва паст кучланишли чулғамларининг қувватлари тенг бўлган уч фазали, уч чулғамли трансформаторнинг (автотрансформаторнинг) актив қаршилиги паспорт маълумотларига мувофиқ қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:
S ном — уч фазали, уч чулғамли трансформаторнинг номинал қуввати, мВ А да.
Уч чулғамли, уч фазали, чулғамларининг номинал қуввати турли бўлган трансформаторларнинг актив қаршилиги паспорт маълумотларига мувофиқ қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:
(12)
бунда α — чулғамининг номинал қуввати турли бўлган трансформаторлар қисқа туташув қуввати йўқотишларини юқори кучланишли чулғам қувватига келтиришни ҳисобга оладиган коэффициент:
(13),
бунда U Ю ном, U Ў ном — мос равишда юқори ва ўрта чулғамнинг номинал кучланиши, кВ да.
Агар ускунанинг паспорт маълумотида қисқа туташув йўқотишларининг учтадан битта қиймати мавжуд бўлса, унда актив қаршиликни ҳисоблаш «муфассал актив қаршилик»дан фойдаланиб, кейин уни алмашув схемасининг шохобчалари бўйича мутаносиб бўлиб амалга оширилади. Ушбу мутаносиб қийматлар 9-жадвалда келтирилган чулғамларнинг номинал қувватлари нисбатларидан аниқланади.
Муфассал актив қаршилик қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(14),
бунда Δ Р ҚТ — юқори кучланиш чулғамининг номинал юкламадаги қисқа туташув йўқотиши, кВт да.
9-жадвал
Номиналга нисбатан трансформатор чулғамларининг қуввати, %
Актив қаршилик, Ом
S_Ю
S_Ў
S_П
R_Т Ю
R_Т Ў
R_Т П
100
100
100
0,5 R_муф
0,5 R_муф
0,5R_муф
100
67
100
0,5 R_муф
0,75 R_муф
0,5 R_муф
100
100
67
0,5 R_муф
0,5 R_муф
0,75 R_муф
100
67
67
0,55 R_муф
0,82 R_муф
0,82 R_муф
100
100
50
0,5 R_муф
0,5 R_муф
R_муф
100
50
50
0,5 R_муф
R_муф
R_муф
100
100
33
0,5 R_муф
0,5 R_муф
1,5 R_муф
17. Уч фазали гуруҳни ташкил этувчи, бир фазали уч чулғамли трансформаторларнинг актив қаршиликлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(15),
бунда S ном тр — гуруҳдаги уч чулғамли бир фазали трансформаторнинг номинал қуввати, мВА.
18. Ажратилган чулғамли трансформаторларнинг актив қаршилиги ҳар бир чулғам учун алоҳида, паспорт маълумотларига мувофиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(16),
3-§. Электр энергиясининг юклама йўқотишларини ҳисоблаш методлари
19. Электр энергиясининг юклама йўқотишлари:
ҳаво ва кабель линиялардаги;
трансформаторлардаги (автотрансформаторлардаги);
ток ўтказувчи шиналардаги;
токни чегараловчи реакторлардаги йўқотишларни ўз ичига олади.
Электр энергиясининг юклама йўқотишларини ҳисоблаш электр тармоқларнинг алоҳида элементлари бўйича ва умумий тартибда амалга оширилади.
20. Электр тармоқларининг алоҳида элементлари бўйича электр энергиясининг юклама йўқотишлари мавжуд маълумотлардан келиб чиқиб, қуйидаги методларнинг биридан фойдаланиб, ҳисобланиши мумкин (методлар ҳисоблаш натижалари аниқлигининг камайиши тартибида келтирилган):
тезкор ҳисоблаш методи.
ўртача юкламалар методи.
21. Тезкор ҳисоблаш методи.
ҲЛ, КЛ, ток ўтказувчи шиналар ёки икки чулғамли трансформаторларда таянч даврда электр энергиясининг юклама йўқотишлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
R — ҲЛ, КЛ, ток ўтказувчи шина ёки икки чулғамли трансформаторнинг актив қаршилиги, Ом да;
Ij — Δtj вақт оралиғида ўзгармас деб олинадиган ҲЛ, КЛ, ток ўтказувчи шина ёки икки чулғамли трансформаторнинг ток юкламаси, А да;
Pj, Qj — Δtj вақт оралиғида ўзгармас деб олинадиган ҲЛ, КЛ, ток ўтказувчи шина ёки икки чулғамли трансформаторнинг актив ва реактив қуввати қийматлари, мос равишда мВт, мВар да;
Uj — Δtj вақт оралиғида ўзгармас деб олинадиган ҲЛ, КЛ, ток ўтказувчи шиналар ёки икки чулғамли трансформаторлардаги кучланиш қиймати, кВ да;
Δtj — R қаршиликка эга бўлган тармоқ элементининг юкламаси ўзгармас деб олинадиган вақт оралиғи;
М — таянч даврдаги Δtj вақт оралиқлари сони.
Автотрансформаторда (уч чулғамли трансформаторда) таянч давр учун электр энергиясининг юклама йўқотишлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
– автотрансформаторнинг (уч чулғамли трансформаторнинг) чулғамлари бўйича актив ва реактив қувватларнинг, юклама токларининг Δtj вақт оралиғида ўзгармас деб олинадиган қийматлари, мос равишда мВт, мВар, А да;
автотрансформатор (уч чулғамли трансформатор) чулғамларининг актив қаршиликлари, Ом да.
Автотрансформаторлар паст томонининг T даврдаги хар бир Δtj вақт оралиғидаги ўлчовлари мавжуд бўлмаганда, электр энергияси йўқотишларини ҳисоблаш юқори ҳамда ўрта кучланишли чулғамларнинг маълумотлари бўйича амалга оширилиши мумкин.
Таянч давр учун токни чегараловчи реактордаги электр энергиясининг юклама йўқотишлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ij — Δtj вақт оралиғида ўзгармас деб олинадиган ишчи токнинг қиймати, А да.
22. Ўртача юкламалар методи.
ҲЛ, КЛ, ток ўтказувчи шиналар ёки икки чулғамли трансформаторларда таянч даврда электр энергиясининг юклама йўқотишлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
ΔРўрт — ҲЛ, КЛ, ток ўтказувчи шиналар ёки икки чулғамли трансформаторларнинг таянч даврдаги ўртача юклама бўйича қувват йўқотилиши қиймати, у 23-формула бўйича аниқланади, кВт да;
kk — актив ва реактив юкламалар графиклари кўринишларининг фарқини ҳисобга олувчи коэффициент (0,99 га тенг деб олинади);
Т — таянч даврдаги соатлар сони, соатда.
График шакли коэффициентининг квадрати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(21),
бунда kт — графикни тўлдириш коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(22),
бунда:
Wо — Т вақтда тармоққа берилган электр энергияси, кВт соатда;
Тmax — тармоқнинг энг катта юклама соатлари сони.
Pmax — ўлчовлар натижасида аниқланган амалдаги максимал қувват (электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими ёки ўлчовлар қайдномаларидан олинган).
Юклама графигини тўлдириш коэффициенти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда, 6 кВ ва ундан юқори кучланишли электр тармоқлар учун kт = 0,7, 1000 В гача кучланишли электр тармоқлар учун kт = 0,5 деб қабул қилинади.
Таянч даврдаги ўртача юклама бўйича ҲЛ, КЛ, ток ўтказувчи шиналар ёки икки чулғамли трансформаторларда қувватнинг юклама йўқотишлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
Рўрт, Qўрт — Т таянч даврдаги актив ва реактив қувватнинг ўртача қийматлари, мВт, мВар да;
Ўртача юклама ҳар бир чулғам учун алоҳида 24-формула бўйича аниқланади.
Автотрансформаторларнинг T таянч даврдаги паст томони ўлчовлари мавжуд бўлмаганда, юқори ҳамда ўрта кучланиш чулғамларининг маълумотлари бўйича электр энергиясининг йўқотишларини ҳисоблашга йўл қўйилади.
Т таянч даврда токни чегараловчи реакторда ўртача ишчи токдан фойдаланиб электр энергиясининг юклама йўқотишлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(27),
бунда, Δ Р Ю. ТЧР ўрт — таянч даврда тугунларнинг ўртача юкламаларида токни чегараловчи реактордаги қувват йўқотиши, кВт да (28-формула бўйича аниқланади).
График шаклининг коэффициенти 21 ва 22-формулалар бўйича аниқланади.
Таянч даврда, ўртача юкламада токни чегараловчи реакторда қувватнинг юклама йўқотиши қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(28),
бунда, Iўрт — Т таянч даврда ишчи токнинг ўртача қиймати, А да.
23. Схемалар ҳамда тармоқ юкламалари тўғрисидаги мавжуд ахборотлар ҳажмидан келиб чиқиб, электр энергиясининг электр тармоқларда юклама йўқотишларини умумий ҳисоблаш қуйидаги методлардан бирини қўллаган ҳолда амалга оширилиши мумкин (методлар ҳисоблаш натижалари аниқлигининг камайиши тартибида келтирилган):
1) тезкор ҳисоблаш методи;
2) ҳисобланган суткалар методи;
3) ўртача юкламалар методи;
4) қувватнинг энг катта йўқотиш соатлари сони методи;
5) тармоқ схемалари ва юкламалари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумот бўйича йўқотишларни баҳолаш методи.
Электр энергияси йўқотишларини ҳисоблаш учун 1 — 4 методлардан фойдаланиладиганда, тармоқдаги қувват йўқотишлари, берилган тармоқ схемаси ва ўлчовлар ёки электротехникага оид ҳисоблашлар ёрдамида аниқланган электр тармоқ элементларининг юкламалари асосида ҳисобланади.
2 — 4 методлар бўйича электр энергиясининг йўқотишлари ҳисоблаш даврининг ҳар бир ойи учун шу ойга мос бўлган тармоқ схемаси ҳисобга олган ҳолда, ҳисобланиши мумкин. Тармоқ схемаларини ўзгармас деб олиб, йўқотишларни бир неча ойларни ўз ичига олган ҳисоблаш оралиқлари учун ҳисоблашга йўл қўйилади. Таянч давр учун электр энергиясининг йўқотишлари, таянч даврга кирувчи ойлар (ҳисоблаш оралиқлари) йўқотишлари йиғиндиси сифатида аниқланади.
24. Тезкор ҳисоблаш методи электр энергиясининг йўқотишларини қуйидаги формула бўйича ҳисоблашни назарда тутади:
(29),
бунда:
n — тармоқ элементларининг сони;
Δtij — Ri қаршиликка эга бўлган i-чи тармоқ элементининг I ij ток юкламаси ўзгармас деб олинган вақт оралиғи;
m — вақт оралиқлари сони.
Тармоқ элементларининг ток юкламалари диспетчерлик қайдномалари, телеўлчовлар бўйича тезкор ўлчов комплекслари ва электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими маълумотлари асосида аниқланади.
25. Ҳисобланган суткалар методи электр энергиясининг йўқотишларини қуйидаги формула бўйича ҳисоблашни назарда тутади:
(30),
бунда:
ΔWсут — тармоққа ўртача суткалик W ўрт.сут электр энергияси берилганда ва узеллардаги юклама графиклари шакли назорат ўлчовларига мувофиқ бўлгандаги ҳисобланаётган ойнинг суткалик электр энергияси йўқотиши, кВт соат да;
kл — 110 кВ ва ундан юқори кучланишли линиялар учун 1,02 га тенг ва ундан паст кучланишли линиялар учун 1,0 га деб олинадиган, ҲЛ арматураси таъсиридаги йўқотишни ҳисобга олувчи коэффициент;
к2ш.о— тармоққа электр энергиясини суткалик бериш графиги шакли коэффициентининг квадрати (миқдорларининг сони, назорат ўлчовлари ойидаги кунлар сонига тенг бўлган график);
Кэкв j — қуйидаги формула бўйича аниқланадиган j-чи ҳисоблаш оралиғидаги кунларнинг эквивалент сони:
бунда:
WОi — КОi кунлар сонидан иборат i-чи ойда тармоққа берилган электр энергияси, кВт соатда;
W о.т. — таянч ойида тармоққа берилган электр энергияси, кВт соат да;
Nj — j-чи ҳисоблаш оралиғидаги ойлар сони.
Бир ойлик электр энергияси йўқотишларини ҳисоблашда К экв j = К о i деб топилади.
Ҳисобланаётган сутка учун электр энергиясининг йўқотишлари (ΔWсут), ҳисобланаётган сутканинг ҳар бир соати учун ҳисобланган қувват йўқотишлари йиғиндиси кўринишида аниқланади.
Таянч даврда электр энергиясининг йўқотишлари, йилнинг барча ҳисоблаш оралиқлардаги йўқотишларнинг йиғиндиси кўринишида аниқланади.
Электр энергиясининг йиллик йўқотишларини, 31-формулада Nj =12 деб олиниб, қишки назорат ўлчовлар куни учун ΔW сут ни ҳисоблаб, аниқлашга рухсат этилади.
Коэффициент (к2ш.о) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(32),
бунда:
Wi — ойнинг i-чи кунидаги тармоққа берилган электр энергияси, кВт соат да;
Км — ойдаги кунлар сони.
Ойнинг ҳар бир суткасида тармоққа берилган электр энергияси тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаганда, к2ш.о коэффициент қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
Ки, Кн.и — ойдаги иш ва ишланмайдиган кунлари сони (КО = Ки + К н.и);
kw — ўртача ишланмайдиган кун ва ўртача иш кунларида истеъмол қилинган энергия қийматининг нисбати kw = W н.и/Wи.
26. Ўртача юкламалар методи электр энергиясининг йўқотишларини қуйидаги формула бўйича ҳисоблашни назарда тутади
m — ҳисоб даври оралиғидаги график поғоналарининг сони;
Pўрт — ҳисоблаш интервалидаги тармоқнинг ўртача юкламаси, кВт да.
34-формулада kk коэффициент 0,99 га тенг деб олинади. 6-10 кВ тармоқлар ва 35 кВ радиал линиялар учун 35-формулада Pi ва Pўрт қийматларнинг ўрнига бошланғич участканинг Ii ва Iўрт токлари қийматларидан фойдаланиш мумкин. Бунда kk коэффициент 1,02 га тенг деб олинади.
Ҳисоблаш оралиғи учун график шакли коэффициентининг квадратини қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:
— тармоққа ойлик электр энергиясини бериш графиги (миқдорларининг сони, ҳисоблаш оралиғидаги ойлар сонига тенг бўлган график) шакли коэффициентининг квадрати, қуйидаги формула бўйича аниқланади:
τн — тармоқнинг умумий юклама графики бўйича аниқланган, ҳисоблаш интервалида қувватнинг энг катта йўқотиш соатларининг нисбий сони.
Қувватнинг энг катта йўқотиш соатларининг нисбий сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда, Р max — Рi нинг ҳисоблаш интервалидаги m та қийматлар ичидаги энг катта қиймати, кВт да.
Коэффициент kk 41-формулада 1,03 га тенг деб олинади. 6-10 кВ тармоқлар ва 35 кВ радиал линиялар учун 42-формулада Pi ва Рmax қийматлари ўрнига бошланғич участка токининг қиймати Ii ва Imax дан фойдаланиш мумкин. Бунда коэффициент kk = 1,0 деб қабул қилинади.
Ҳисоблаш интервалидаги қувватнинг энг катта йўқотиш соатларининг нисбий сонини қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:
(43),
бунда:
τс — назорат ўлчовлари кунининг суткалик графики учун 42-формула бўйича аниқланган қувватнинг энг катта йўқотиш соатларининг нисбий сони;
Юклама графики мавжуд бўлмаганда τн миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(46),
28. Электр энергиясининг технологик йўқотилишларини тармоқ схемалари ва юкламалари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотга боғлиқлиги асосида баҳолаш методи кучланиши 10, 6 ва 0,4 кВ бўлган электр тармоқларда қўлланилади. Бунда:
тармоқлар мажмуасида электр энергиясининг йўқотилишларини регрессион моделлардан фойдаланиб ҳисоблаш (10, 6 ва 0,4 кВ кВ бўлган электр тармоқларда);
электр энергиясининг технологик йўқотилишини тармоқ схемалари ва юкламалари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотга боғлиқлиги асосида баҳолаш (0,4 кВ бўлган электр тармоқларда);
линияларда электр энергиясининг йўқотилишини кучланишнинг пасайишига боғлиқ равишда ҳисоблаш (0,4 кВ бўлган электр тармоқларда);
қувват ва электр энергиясини йўқотилишларини электр тармоғи схемаси ва режими параметрларидан фойдаланиб, уларнинг элементлари бўйича ҳисоблаш (0,4 кВ бўлган электр тармоқларда).
29. Тармоқлар мажмуасида электр энергиясининг йўқотилишларини регрессион моделлардан фойдаланиб ҳисоблаш кучланиши 10, 6 ва 0,4 кВ бўлган линиялар ва 10, 6 кВ бўлган трансформаторлар ҳамда кучланиши 0,4 кВ бўлган «қишлоқ» ва «шаҳар» туридаги электр тармоқлари мажмуаси учун алоҳида амалга оширилади.
Кучланиши 10 кВ бўлган линияларда йўқотишларни линияларнинг умумий узунлиги ва умумий қаршилиги бўйича ҳисоблаш қуйидаги формулага асосан амалга оширилади:
бунда:
Nтр– мазкур тармоқлар мажмуасидан электр энергияси олаётган трансформаторлар сони;
— сутка давомида тармоқлар мажмуасига берилган актив энергия ва энергия йўқотилиши, мВт соат да;
Nфид— тармоқлар мажмуасидаги фидерлар сони;
L0— тармоқлар мажмуасидаги линиялар узунлигининг йиғиндиси, км да;
Rум— мазкур тармоқларнинг умумий қаршилиги, Ом да;
соsØ —мазкур тармоқлар мажмуаси учун соsØнинг ўртача қиймати.
Бу ҳолатда ёки ёки (48),
бунда:
Nв— тармоқлар мажмуаси барча фидерлар шохобчаларининг сони;
Ri —нчи шохобчанинг қаршилиги, Ом да.
47-формула учун В0 нинг ҳисобланаётган Nфнд мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 10-жадвалда келтирилган.
10- жадвал
Nфид
10 — 50
50 — 500
500 — 1000
В0
0,0004400
0,0005739
0,0006738
10 кВ бўлган линияларнинг эквивалент қаршилиги бўйича электр энергиясининг йўқотилишларини ҳисоблаш қуйидаги формулага асосан амалга оширилади:
бунда
49-формула учун В0 нинг ҳисобланаётган Nфнд мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 11-жадвалда келтирилган.
11- жадвал
Nфид
10 — 50
50 — 500
500 — 1000
В0
0,000995
0,000965
0,000935
Кучланиши 10 кВ бўлган трансформаторларда электр энергиясининг йўқотилишларини ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади (МВт соатда):
(50),
бунда Sўрн— мажмуадаги 10/0,4 кВ трансформаторларнинг ўрнатилган қуввати йиғиндиси, кВА да.
50-формула учун В0 нинг ҳисобланаётган Nфнд мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 12-жадвалда келтирилган.
12- жадвал
Nфид
10 — 50
50 — 500
500 — 1000
В0
4,597
5,361
5,361
СЮ йўқотишларини ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади (МВт соатда):
(51),
51-формула учун В0 нинг ҳисобланаётган Nфнд мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 13-жадвалда келтирилган.
13- жадвал
Nфид
10 — 50
50 — 500
ВО
0,000472
0,000458
Кучланиши 6 кВ бўлган линияларда йўқотишларни линияларнинг умумий узунлиги ва умумий қаршилиги бўйича ҳисоблаш қуйидаги формулага асосан амалга оширилади:
(52),
52-формула учун В0 нинг Nфнд ҳисобланаётган мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 14-жадвалда келтирилган.
14- жадвал
Nфид
10 — 50
50 — 500
ВО
0,0006973
0,0007335
Кучланиши 6 кВ бўлган трансформаторларда электр энергиясининг йўқотишларини ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади (МВт соатда):
(53),
53-формула учун В0 нинг ҳисобланаётган Nфнд мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 15-жадвалда келтирилган.
15- жадвал
Nфид
10 — 50
500 — 5000
В0
2,8685
2,5146
СЮ йўқотишларини ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади (МВт соатда):
(54),
54-формула учун В0 нинг ҳисобланаётган Nфнд мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 16-жадвалда келтирилган.
16- жадвал
Nфид
10 — 50
50 — 500
ВО
0,0005532
0,0004586
Кучланиши 0,4 кВ бўлган «қишлоқ» туридаги тармоқлар мажмуаси бўйича электр энергиясининг йўқотишларини ҳисоблаш қуйидаги формулага асосан амалга оширилади:
Nэф — тармоқлар мажмуасидаги уч фазали истеъмолчилар сони.
55-формула учун В0 нинг ҳисобланаётган Nфнд мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 17-жадвалда келтирилган.
17- жадвал
Nфид
100 — 250
250 — 800
800 — 2000
2000 — 5000
>5000
В0
0,14055
0,12025
0,10448
0,091625
0,081014
Кучланиши 0,4 кВ бўлган «шаҳар» туридаги тармоқлар мажмуаси бўйича электр энергиясининг йўқотишларини ҳисоблаш уйлар орасидаги линияларининг умумий қаршилиги Rум.уо Ом дан келиб чиқиб, қуйидаги формулага асосан амалга оширилади:
ёки (56)
бунда Nш — тармоқлар мажмуаси барча фидерларининг уйлар оралиғидаги линияларининг шохобчалари сони;
Ri — i-нч ишохобчанинг қаршилиги, Ом да;
Lум.уо — тармоқлар мажмуаси барча фидерларининг уйлар оралиғидаги линияларининг умумий узунлиги, км да.
Кучланиши 0,4 кВ бўлган «шаҳар» туридаги тармоқлар мажмуаси бўйича электр энергиясининг йўқотишларини ҳисоблаш қуйидаги формулага асосан амалга оширилади:
(57),
57-формула учун В0 нинг ҳисобланаётган Nфнд мажмуаси ҳажмига боғлиқ қиймати 18-жадвалда келтирилган.
18- жадвал
Nфид
100 — 200
200 — 500
500 — 1000
1000 — 2000
2000 — 5000
>5000
В0
0,75107
0,9054
1,096
1,2848
1,5622
1,8616
30. Электр энергиясининг йўқотилишларини тармоқ схемалари ва юкламалари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларга боғлиқлиги асосида баҳолаш методига мувофиқ «Д» кун(лар) даврида, бош участкаларининг ўртача кўндаланг кесими Fб ўрт, мм2 бўлган 0,4 кВ ли N та линияларга W0,4 минг кВт соат электр энергияси берилганда, электр энергиясининг йўқотилишлари қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(58),
бунда:
Lэкв — линияларнинг умумий эквивалент узунлиги, км да;
tg φ — реактив қувватнинг ўртача коэффициенти;
k 0,4 — линия узунлиги бўйича юкламанинг тақсимланиши характери ва фазалардаги юкламаларнинг бир хил эмаслигини ҳисобга олувчи коэффициент;
dн — ТП дан 1 ва 2-таянчлар оралиғига тенг масофада истеъмол қилинаётган электр энергиясининг 0,4 кВ ли тармоққа берилган умумий электр энергиясидаги улуши.
Тармоқ схемалари ва юкламалари тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотлар бўйича электр энергиясининг йўқотишларини баҳолаш методи умумий сони 100 та ва ундан ортиқ кучланиши 6-10/0,4 кВ бўлган ТП дан тарқалган линиялар жамланмасидаги электр энергиясининг йўқотишларини ҳисоблаш учун қўлланилиши мумкин.
Кичикроқ ҳажмдаги электр тармоқлари учун қуйидагилар қўлланилади:
қувват ва электр энергиясининг йўқотишларини, электр тармоғи ва унинг режим параметрларидан фойдаланиб, элементлари бўйича ҳисоблаш методи;
0,4 кВ ли линиялардаги электр энергиясининг йўқотишларини кучланишнинг пасайиши миқдорига боғлиқ ҳолда ҳисоблаш методи (63 — 65-формулалар бўйича).
N та линиялар йиғиндисининг эквивалент узунлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(59),
бунда:
Lм — 0,4кВ N та линиялар магистраллари узунлигининг йиғиндиси, км да;
L 2-3 — 0,4 кВN та линиялар икки ва уч фазали шохобчалари узунлигининг йиғиндиси, км да;
L1 — 0,4 кВ ли N та линиялар бир фазали шохобчалари узунлигини йиғиндиси, км да.
Кучланиши 0,4 кВ бўлган битта линия магистралини аниқлашда 6-10/0,4 кВ ТП дан уч фазали ёки икки фазали линияларгача уланган энг узоқдаги истеъмолчигача бўлган масофа ҳисобга олинади;
линиялар узунлиги эквивалентнинг йиғиндисини аниқлашда шохобчанинг узунлигига кўп хонадонли уй-жойларнинг уй-жойнинг умумий фойдаланишидаги электр тармоқлари (шунингдек, уй-жой ичидаги электр тармоқлари), уй-жойлардаги шохобчалар, агар тармоқнинг мансублик чегараси таянчда бўлса, киритилмайди.
Магистралда ёки шохобчаларда алюминий, пўлат ва мисли симлар мавжуд бўлганда 59-формулага қуйидаги формула бўйича аниқланадиган линиялар узунлиги қўлланилади:
(60),
бунда Lа, Lп, Lмис — алюминий, пўлат ва мисли симларнинг мос узунликлари, км да.
Коэффициент k0,4 қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(61),
бунда:
dp — 0,4 кВ тармоққа берилган умумий электр энергиясига нисбатан аҳолига берилган электр энергиясининг улуши, нисбий бирликда;
ku — 400/230 В бўлган линия учун 1 га тенг ва 220/127 В бўлган линия учун 3 га тенг деб олинадиган коэффициент.
Fб ўрт коэффициент қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Lri — i-чи линия бошланғич участкасининг узунлиги, км да.
Графикни тўлдириш коэффициенти ва (ёки) реактив қувват коэффициенти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда kт = 0,5 ва tg φ = 0,6 деб олинади.
0,4 кВ бўлган линияларга бериладиган электр энергияси ҳисобга олинмаганда унинг қиймати 6-10 кВ ли тармоққа берилган энергиядан 6 — 10 кВ ускуналардаги йўқотишларни, 6-10/0,4 кВ ли ТП ларга берилган энергияни ТП нинг шиналарига уланган истеъмолчиларга берилган энергияни ҳамда истеъмолчилар балансидаги 0,4 кВ ли линияларга берилган энергияни айириб аниқланади.
31. Кучланиши 0,4 кВ бўлган линияларда электр энергиясининг йўқотишларини кучланишнинг пасайиши қийматига боғлиқлиги ҳолда ҳисоблаш методини қўллаш учун максимал юклама режимида ТП шиналаридаги ва магистрал линиянинг узоқ нуқтасидаги фаза кучланишлари ўлчанади. Ўлчаш маълумотлари бўйича кучланиш йўқолишлари (ΔU) 6-10/0,4 кВ ТП нинг 0,4 кВ ли шиналаридаги фаза кучланишининг ўртача қийматига нисбатан абсолют ва нисбий (фоиздаги) қийматлари аниқланади.
0,4 кВ кучланишли линиядаги электр энергияси йўқотилиши (тармоққа берилган электр энергиясининг қийматидан (фоизда) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(63),
бунда:
ΔU — тармоқнинг максимал юкламасида ТП шиналаридан энг узоқ электр қабул қилгичгача кучланишнинг йўқотилиши, фоизда;
Кнт — юкламанинг фазалар бўйича нотекис тақсимланишини ҳисобга олувчи коэффициент.
Агар ТП нинг шиналарида ўлчанган фаза кучланишининг даражалари ҳар хил бўлса, ΔU ни аниқлашда ТП нинг шиналаридаги учта ўлчанган кучланишнинг ўртача арифметик қиймати қабул қилинади. Агар юкламанинг максимал қийматида магистрал линиянинг энг узоқ нуқтасидаги уч фазалик киришида фаза кучланиши ўлчанган бўлса, ҳисоблаш учун учта ўлчанган қийматлардан энг кичиги қабул қилинади.
Кнт коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(64),
бунда:
Iа, Iв, Iс — фазаларнинг ўлчанган ток юкламалари;
Rн/Rф — ноль ва фаза симлари қаршиликларининг нисбати.
Фазаларнинг ток юкламалари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаганда:
0,4 кВ ли К та линияларидаги электр энергиясининг нисбий йўқотишлари қуйидаги формула бўйича аниқланади (фоизда):
(65),
бунда:
— 65-формула бўйича аниқланадиган i-чи линиядаги электр энергиясининг нисбий йўқотишлари;
Ii — i-чи линиянинг бош участкасидаги максимал юклама.
0,4 кВ электр тармоқларда электр энергияси йўқотишларини аниқ ҳисоблаш учун бошланғич ахборотлар етарли даражада мавжуд бўлганда 0,4 кВ кучланишли алоҳида линияларда электр энергияси йўқотишларини ҳисоблашда қувват ва электр энергияси йўқотишларини электр тармоғи схемаси ва режими параметрларидан фойдаланиб, унинг элементлари бўйича ҳисоблаш методини қўллаш тавсия этилади.
Кучланиши 0,4 кВ бўлган линияларда электр энергияси йўқотишларини кучланишнинг пасайишига боғлиқ ҳолда ҳамда қувват ва электр энергиясининг йўқотишлари элементлари бўйича ҳисоблашни электр тармоғи схемаси ва режими параметрларидан фойдаланиб, ихтиёрий танлаб олинган 0,4 кВ тақсимлаш линиялари бўйича амалга оширишга йўл қўйилади. Бунда, кучланиши 0,4 кВ бўлган линияларнинг умумий сони 100 тадан ортиқ 6-10/0,4 кВ ТП ларнинг камида 20% дан таъминланаётган бўлиши лозим.
4-§. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишларни ҳисоблаш
32. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлар (ΔWҳато.Т) бутун электр тармоғи бўйича электр энергияси нобалансининг чегаравий қиймати сифатида таянч давр маълумотларидан келиб чиқиб, қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда:
δi (δj) — электр тармоғи бўйлаб қабул қилинган (берилган) актив электр энергияси ўлчов каналининг хатолиги, % да;
Wi (Wj) — электр тармоғи бўйлаб ўлчов каналларида қайд қилинган, қабул қилинган (берилган) актив электр энергия, минг кВт соатда;
n –электр энергиясининг қабул қилинишини қайд этувчи ҳисобга олиш нуқталаринг сони, дона;
m — электр энергиясининг берилишини қайд этувчи ҳисобга олиш нуқталаринг сони, дона.
Таянч даврда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари учун электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ электр энергиясининг нисбий йўқотишлари қуйидагига тенг:
(67),
бунда Wтб.Т — таянч даврда бутун электр тармоғи бўйича тармоққа берилган электр энергияси.
Таянч даврда магистраль электр тармоқлари корхоналари учун электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ электр энергиясининг нисбий йўқотишлари қуйидагига тенг:
(68),
бунда, Wбер.Т — таянч даврда бутун электр тармоғи бўйича тармоқдан берилган электр энергияси.
Актив электр энергияси ўлчаш каналининг рухсат этилган нисбий хатолиги миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(69),
бунда:
— нормал шароитларда ҳисобга олиш асбоби, ТТ ва КТ нинг рухсат этилган хатоликлари (аниқлик класси қиймати бўйича қабул қилинади), % да;
δЛ — ҳисобга олиш асбобларининг КТ ларга уланган линияларидаги рухсат этилган кучланиш йўқотишларининг чегараси, % да.
33. Ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ кучланиш даражалари бўйича электр энергиясининг йўқотишлари таянч ва ҳисоб даврларида кучланиш даражалари бўйича тармоққа берилган электр энергиясига мутаносиб равишда тақсимланади.
34. Агар таянч даврдаги электр энергиясининг ҳисобланган технологик йўқотишларидан амалдаги технологик йўқотишлар кичик ёки унга тенг бўлса, ҳисоб даври учун электр энергиясини узатишда унинг ҳисобга олиш тизимининг рухсат этилган хатоликлари билан боғлиқ йўқотишлари ҳажми (∆Wхато.Ҳ) нолга тенг деб қабул қилинади.
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага илова 2-ИЛОВА
Трансформатор подстанцияларнинг ўз эҳтиёжлари учун электр энергиясини сарфлайдиган элементларининг
НОМЕНКЛАТУРАСИ
Мазкур Номенклатура қуйидаги мақсадлар учун электр энергиясининг сарфини назарда тутади:
трансформаторларни ва автотрансформаторларни совитиш;
аккумулятор батареяларини зарядлаш-зарядлаб олиш қурилмалари;
тезкор занжирларнинг ва бошқарув занжирларининг таъминоти (ўзгарувчан тезкор токли подстанцияларда);
ташқи комплект тақсимловчи қурилма ячейкаларини (реле ҳимояси ва автоматикаси аппаратураси, ҳисобга олиш асбоблари ва ўчиргичлари билан) ҳамда ташқи ўрнатиладиган реле шкафларини иситиш;
трансформатор подстанциялари эксплуатациясининг алоҳида шароитлари билан боғлиқ электр қабул қилгичларнинг электр энергияси сарфи (бошқарув шити хонасидаги кондиционерлар, ўт ўчириш тизимининг сув таъминоти технологик қудуқлари насосларининг таъминоти);
мойли ўчиргичлар юритмаларини ва бакларини иситиш;
бўлгичлар ва қисқа туташтиргичларнинг юритмаларини иситиш;