1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш шакли | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш. | Дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: бирламчи (дастлабки) ва ихтисослаштирилган экспертизалар, лаборатория синовлари, клиник тадқиқотларни ўтказиш тартибларини белгилаш; орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий жиҳозлар импорти, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек, эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланиладиган, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар импорти давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилишини белгилаш; дори воситаларининг сифат назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси талаблари устуворлигини белгилаш; дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтиришда устуворлик асосида амалга ошириш мезонларини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил октябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. | Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонунига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш. | 1. Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш: тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказишни жорий қилиш; дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг сифат назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг талаблари устуворлигини белгилаш; маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларга дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси амал қилиш муддатини беш йил этиб белгилаш; рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилиб, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни гувоҳноманинг амал қилиш муддати ўтгандан сўнг 180 календарь куни давомида импорт қилишга рухсат этиш; тиббий жиҳозларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабини бекор қилиб, ушбу фаолиятни ваколатли органни хабардор қилиш орқали амалга оширишни белгилаш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил октябрь | ||||
3. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил декабрь | ||||
3. | Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон ва «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш. | 1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш: а) Тиббий жиҳозларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабини бекор қилиб, ушбу фаолиятни ваколатли органни хабардор қилиш орқали амалга оширишни белгилаш. б) Фармацевтика фаолияти учун лицензиялаш ва хабардор қилишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасини ваколатли орган этиб белгилаш. | Қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари | 2025 йил сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Лойиҳаларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2025 йил октябрь | ||||
3. Лойиҳаларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил декабрь | ||||
4. | 1. Дори воситаларининг фармакологик назорати ва тиббий жиҳозларнинг хавфсизлиги мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. «Фармаконазорат» миллий ахборот тизими негизида тиббий жиҳозлар қўлланилганда кузатиладиган ножўя реакциялар тўғрисида хабардор қилиш, уларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олишга мўлжалланган ахборот тизимини яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | |||
3. Барча тиббиёт муассасалари ва фармацевтика ташкилотлари учун ўқув-семинарлар ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил мартдан бошлаб доимий равишда | |||
4. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг қўлланилиши чоғида аниқланган ножўя реакциялар тўғрисида хабардор қилишни тиббий ва фармацевтика фаолиятларининг лицензия талаб ва шартларидан бири сифатида белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | |||
5. | 1. Женерик дори воситаларининг фармакокинетик биоэквивалентлигини ўрганишга оид клиник тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |
2. Женерик дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини уларнинг фармакокинетик биоэквивалентлиги натижаларини баҳолаш орқали таъминлаш. Бунда: а) женерик дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда фармакокинетик биоэквивалентлик синовларини мажбурий мезон сифатида белгилаш; б) биоэквивалентлик синовларини ўтказа оладиган хорижий аккредитациядан ўтган марказлар билан ҳамкорлик қилиш; в) олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш; г) биоэквивалентлик тадқиқотлари тартибини ишлаб чиқишда ҳамда талаб этиладиган ҳужжатлар ва баҳолаш мезонларини аниқ белгилашда халқаро ташкилотлар (WHO, ICH) ва етакчи регуляторлар (ёки тартибга солувчи органлар) (EMA, FDA) тажрибасини қўллаш; | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) | ||
д) тартиб жорий этилгандан сўнг натижаларни таҳлил қилиш (рўйхатдан ўтган препаратлар сони, жараёнлар муддатлари, бозордаги нарх ва сифат динамикаси). | 2026 йил декабрь | ||||
3. EDCF жамғармасининг имтиёзли кредитларини жалб қилган ҳолда «Tashkent Pharma Park» фармацевтик кластерида илмий-ўқув қисмини ташкил этиш (II фаза) доирасида биоэквивалентлик тадқиқотларини амалга ошириш лабораториясини ташкил этиш. Бунда: | Амалий чора-тадбирлар | 2028 йил ноябрь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (С. Эшқувватов) | ||
а) EDCF жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этишни (II фаза) амалга ошириш бўйича маслаҳатчиларни аниқлаш учун тендер ўтказиш; | 2025 йил ноябрь | ||||
б) Лойиҳа бўйича бош пудратчини танлаш (II фаза); | 2027 йил февраль | ||||
в) зарур жиҳозлар ва инвентарлар рўйхатини аниқлаш ва уларни етказиб бериш тартиб-таомилларини бошлаш; | 2027 йил июнь | ||||
г) қурилиш-монтаж ишларини бошлаш; | 2027 йил август | ||||
д) лойиҳани фойдаланишга топшириш. | 2028 йил ноябрь | ||||
6. | 1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қуйидагиларни ўз ичига олувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: вақтинчалик танқислиги юзага келган ҳолатларда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий ишчи гуруҳини шакллантириш ва фаолияти тартибини белгилаш; республикадаги тиббиёт муассасаларида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни қайта тақсимлаш ёки давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан импорт қилиш ва тиббиёт амалиётига тўғридан-тўғри фойдаланишни белгилаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил октябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик танқислиги юзага келган дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериш тартибини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | ||||
7. | Рўйхатдан ўтказиш жараёнида самарадорлиги ўрганилган, лекин исбот топмаган ва самарадорлиги ўрганилмаган дори воситаларини аниқлаш тартибини жорий этиш. | 1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соҳа йўналишлари бўйича мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Фанлар академияси (Ш. Аюпов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Илғор хорижий тажриба асосида рўйхатдан ўтказиш жараёнида самарадорлиги ўрганилган, лекин исбот топмаган ва самарадорлиги ўрганилмаган дори воситаларини аниқлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил январь | ||||
3. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2026 йил март | ||||
4. Лойиҳани белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2026 йил май | ||||
8. | 1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соҳа йўналишлари бўйича мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. Давлат фармакопеясида келтирилмаган ҳолатларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Халқаро фармакопеяси, шунингдек, Фармакопея дискуссион гуруҳи (PDG) — халқаро ташкилотига аъзо давлатлар фармакопеясида келтирилган синов усулларини қўллаш бўйича қуйидаги босқичларни ўз ичига олган тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш: а) Давлат фармакопеясида келтирилган расмий усулларни таҳлил қилиш; б) Давлат фармакопеясида келтирилган усулларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда дунёнинг етакчи фармакопеяларида келтирилган муқобил усуллардан, биринчи навбатда Европа, АҚШ ва Япония фармакопеяларида келтирилган усулларни қўллашни тавсия қилиш; в) тавсия этилган усул бўйича лаборатория синовларини ўтказиш. | 2026 йил январь | ||||
3. Лойиҳани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2026 йил март | ||||
9. | хорижий тажриба ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларини ўрганиш; дори воситалари ва тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш; тегишли вазирлик ва идоралар билан лойиҳани келишиш ва тасдиқлаш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
2. Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқаро клиник тадқиқотларни ўтказувчи ташкилотларни (Contract Research Organizations) жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда халқаро клиник тадқиқотларни ташкил этиш стратегиясини ишлаб чиқиш. Бунда: IQVIA (АҚШ) ташкилотини жалб қилиш (тўғридан-тўғри шартнома имзолаш орқали); норматив-ҳуқуқий базани халқаро стандартлар асосида янгилаш (GCP, ICH талабларини имплементация қилиш); кадрлар тайёрлаш ва GCP сертификатлашни ташкил этиш; рақамли инфратузилма (клиник тадқиқотлар реестри, электрон розилик тизими)ни яратиш; инфратузилмавий база (клиник марказлар, лабораториялар)ни халқаро аккредитацияга тайёрлаш; халқаро ҳомийлар, донор компаниялар ва инвесторларни жалб этиш механизмини ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) | ||
3. IQVIA ташкилоти билан 2025-2026 йилларда 5 та халқаро тадқиқотни Ўзбекистонда жойлаштириш чораларини кўриш. Бу орқали: 100 нафар маҳаллий мутахассисни GCP стандартлари бўйича тайёрлаш; 3 та йирик клиник базани халқаро аккредитациядан ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов) | ||
10. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | ||
2. Миллий фармакопея ва норматив ҳужжатларга мувофиқ тасниф ва стандартлар рўйхатини ишлаб чиқиш. | 2025 йил октябрь | ||||
3. Дори воситаларининг асосий фармакологик кўрсаткичларини ўз ичига олувчи классификаторни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил ноябрь | ||||
11. | 1. Амалдаги рўйхатни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва ҳар бир тиббий жиҳознинг қўлланиш мақсади ҳамда зарар етказиш эҳтимолига қараб 4 та хавфсизлик даражасига кўра таснифлаш. 2. Тиббий жиҳозларнинг халқаро қабул қилинган ягона номланиш, классификациялаш ва рақамли код тизимини жорий қилиш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2026 йил май | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
3. Ишлаб чиқарувчи ва назорат органлари учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июль | |||
12. | Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказишда интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш жараёнини рақамлаштириш. | 1. «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг ахборот тизимини Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк электрон давлат хизматлари портали билан интеграция қилиш юзасидан тегишли техник йўриқномани ишлаб чиқиш. Бунда, техник йўриқномада ариза берувчиларнинг қуйидаги маълумотларнинг алмашинувини таъминлашни белгилаш: дори воситалари ва тиббий жиҳозларда қўлланилган интеллектуал мулк объектларига (товар белгилари ва саноат намуналари) бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ва уларга илова) ёки улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома, агар мавжуд бўлса; дори воситалари ва тиббий жиҳозларга нисбатан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлиги. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
2. Техник йўриқномани манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш. | 2026 йил февраль | ||||
3. Ахборот тизимлар ўртасида маълумотларнинг алмашинувини таъминлаш. | 2026 йил март | ||||
13. | Фармацевтик препаратларга оид техник талабларни халқаро стандартларга мослаштириш. | 1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар (ICH, IMDRF, GHWP)нинг дори воситалари ва тиббий жиҳозларга оид тавсиялар ва техник ҳисоботларини ўрганиб чиқиб, «бўшлиқлар рўйхати»ни тузиш. | Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. «Бўшлиқлар рўйхати» асосида дори воситаларини ICH ва ЖССТ ҳамда тиббий жиҳозларни IMDRF ва GHWP йўриқномалари асосида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш графигини тасдиқлаш. | 2025 йил декабрь | ||||
3. Тасдиқланган график асосида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | ||||
4. Мутахассислар ва тадбиркорлик субъектлари учун ўқув семинарлар, тренинг ва малака оширишни ташкил қилиш (ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда). | 2026 йил декабрдан бошлаб хар ойда | ||||
14. | Биологик фаол моддаларнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш. | 1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг соҳа йўналишлари бўйича мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни тузиш. Биологик актив моддаларни ишлаб чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (шу жумладан, идоравий) | 2025 йил сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б. Юсупалиев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
2. Биологик фаол моддаларни ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин бўлмаган моддалар рўйхатини тасдиқлаш. | 2025 йил ноябрь | ||||
3. Сифатсиз ёки қалбаки биологик фаол моддаларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, реализация қилиш ва реклама қилиш учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш. | 2026 йил март |
2-ИЛОВА