Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳар бир туман (шаҳар)да Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
2025 йилда ташкил этиладиган Илк ривожланиш марказлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
2026 — 2028 йилларда Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш режаси 2-иловага мувофиқ;
Илк ривожланиш марказлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Илк ривожланиш марказларининг (кейинги ўринларда — марказлар) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар учун мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишда тенг имкониятлар яратиш;
боланинг жамиятга мослашишини ва таълим олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;
боланинг ёши, ўзига хос имкониятлари, қобилиятлари ҳамда эҳтиёжларини инобатга олиб, ҳар томонлама камол топишини таъминлаш.
4. Белгилансинки:
а) марказлар қувватига нисбатан паст коэффициентда фаолият кўрсатаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, касбий таълим ташкилотлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида:
биринчи босқичда (2025 йил) — 50 та туман (шаҳар)да;
иккинчи босқичда (2026 — 2028 йиллар) — қолган туман (шаҳар)ларда ташкил этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) марказлар ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларни, шу жумладан, биринчи навбатда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг (кейинги ўринларда — айрим тоифадаги оилалар) фарзандларини қамраб олади;
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
в) 3 — 6 ёшли болалар учун «ўйин гуруҳи», 2 — 7 ёшли алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун «махсус мактабгача таълим хизмати» моделлари асосида таълим-тарбия берилади;
г) «ўйин гуруҳи» моделини жорий қилиш учун ижтимоий соҳа объектларининг бўш турган хоналари тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида марказларга берилади.
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 августдан бошлаб айрим тоифадаги оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш (компенсация ажратиш) тартибини жорий қилсин.
Бунда:
компенсация бола таъминоти учун ота-оналар тўловининг 40 фоизи миқдорида ажратилади;
компенсация ҳақиқатда қатнаётган айрим тоифадаги оилалар фарзандлари сонидан келиб чиқиб, бироқ Мактабгача ва мактаб вазирлиги билан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўртасида тузилган битимда белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан кўп бўлмаган қисмига ажратилади;
компенсация оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳисобварағига уларга ажратиладиган субсидиялар билан бирга тўлаб борилади.
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
а) икки ҳафта муддатда қуйидагиларни белгиланган тартибда тасдиқласин:
марказларда фаолият юритадиган ходим ва педагогларга қўйиладиган малака талаблари;
марказларда ташкил этиладиган «ўйин гуруҳи» модели асосида таълим-тарбия бериладиган болаларга қулай шароит яратиш учун зарур жиҳозларга бўлган техник талаблар;
б) икки ой муддатда Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда марказларнинг «ўйин гуруҳи»га қабул қилинган ҳамда «махсус мактабгача таълим хизмати» модели бўйича тарбияланаётган болаларнинг электрон давоматини юритиш учун «Болалар боғчаси» ахборот тизимида янги модулни ишга туширсин;
в) 2025 йил 1 августга қадар:
марказларни ўқув-услубий, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
марказларда фаолият кўрсатадиган педагоглар, тарбиячилар ва бошқа ходимларнинг қисқа муддатли малака ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш курсларида ўқитилишини ташкил этсин;
г) марказларда тарбияланувчилар, шу жумладан, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ота-оналарига уларнинг фарзандлари билан самарали алоқа ўрнатиш, турли кўникмаларни ривожлантириш ва оиладаги муҳитни кучайтиришга ёрдам беришга қаратилган видеороликлар тайёрласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
бир ой муддатда 1-иловага мувофиқ туман ва шаҳарларда марказлар ташкил этиладиган ижтимоий соҳа объектларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган техник талабларга мувофиқ маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан зарур шарт-шароитларни яратсин;
таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ва марказлар ходимларининг ижтимоий ҳимоя қилинишини, ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини, шунингдек, ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга кўмаклашсин.
8. Белгилансинки, ушбу қарорнинг ижроси билан боғлиқ харажатлар 2025 йилда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 июль,
439-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон қарорига
1-ИЛОВА
2025 йилда ташкил этиладиган Илк ривожланиш марказлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

Манзил

Қорақалпоғистон Республикаси

Чимбой тумани

«Кунши» МФЙ Дўстлик гузари кўчаси

Амударё тумани

«Олмазор» МФЙ Баркамол авлод кўчаси 25-уй

Тўрткўл тумани

«Яхтилик» МФЙ Завқ кўчаси 4-уй

Андижон вилояти

Андижон тумани

«Янги Тўлқин» МФЙ Етти ўғил кўчаси 10-уй

Асака тумани

«Ниёзботир» МФЙ Фарғона кўчаси 21-уй

Избоскан тумани

«Туячи» МФЙ Тахтакўприк кўчаси 1-уй

Олтинкўл тумани

«Ижтимоят» МФЙ Ижтимоят кўчаси 18-уй

Шаҳрихон тумани

«Абдубий» МФЙ Абдубий кўчаси 725-уй

Бухоро вилояти

Вобкент тумани

«Вобкент» МФЙ А. Дониш кўчаси 1-уй

Ғиждувон тумани

«Қўрғон» МФЙ Навоий кўчаси

Жондор тумани

«Зарафшон» МФЙ М. Торобий кўчаси 1-уй

Жиззах вилояти

Ш. Рашидов тумани

«Нонисангил» МФЙ Навбаҳор кўчаси 36-уй

Жиззах шаҳри

«Жиззахлик» МФЙ Ш. Рашидов кўчаси 297-уй

Дўстлик тумани

«Чинобод» МФЙ Зарафшон кўчаси 1-уй.

Зомин тумани

«Қайирма» МФЙ Мустақиллик кўчаси 79-уй.

Қашқадарё вилояти

Ғузор тумани

«Эскибоғ» МФЙ Тугал қишлоғи

Косон тумани

«Машъал» МФЙ Насаф кўчаси 101-уй

Китоб тумани

«Мустақиллик» МФЙ Истиқлол кўчаси 53-уй

Қамаши тумани

«Ўзбекистон» МФЙ Ифтихор кўчаси 5-уй

Чироқчи тумани

«Зарбдор» МФЙ 3-уй

Навоий вилояти

Кармана тумани

«Алишер Навоий» МФЙ Наврўз кўчаси 17-уй

Конимех тумани

«Бирлик» МФЙ Бунёдкор кўчаси 39-уй

Хатирчи тумани

«Параҳун» МФЙ

Учқудуқ тумани

«Навоий» МФЙ Халқлар дўстлиги кўчаси 44-уй

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

«Яккатут» МФЙ А. Темур кўчаси 3-уй

Косонсой тумани

«Гулобод» МФЙ Меъмор кўчаси 73-уй

Уйчи тумани

«Ғайрат» МФЙ А. Темур кўчаси

Чуст тумани

«Мустақиллик» МФЙ Мустақиллик кўчаси 1-уй

Норин тумани

«Марғизор» МФЙ Семуруғ кўчаси 47-уй

Самарқанд вилояти

Иштихон тумани

«Ўзбекистон» МФЙ Иштихон кўчаси 3-уй

Пастдарғом тумани

«Пўлатчи» МФЙ Тўмарис кўчаси 47-уй

Тойлоқ тумани

«Қўрғонча» МФЙ

Самарқанд тумани

«Қайнама» МФЙ

Оқдарё тумани

«Мустақиллик» МФЙ Зарафшон кўчаси 81-уй

Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани

«Ёшлик» МФЙ Ўзбекистон кўчаси 89-уй

Сурхондарё вилояти

Жарқўрғон тумани

«Қорақурсоқ» МФЙ Обод диёр кўчаси 1-уй

Шеробод тумани

«Баҳор» МФЙ Б. Нозим кўчаси 17-уй

Тошкент вилояти

Бўка тумани

«Дўстлик» МФЙ Фурқат кўчаси 15-уй

Зангиота тумани

«Файз» МФЙ ТМК кўчаси 6-уй

Қибрай тумани

«Меҳнат» МФЙ Тараннум кўчаси 5-уй

Қуйи Чирчиқ тумани

«Машраб» МФЙ Ибн Сино кўчаси 1-уй

Фарғона вилояти

Ёзёвон тумани

«Баҳор» МФЙ Андижон кўчаси 38-уй

Қува тумани

«Дамариқ» МФЙ Дамариқ кўчаси 157-уй

Қўқон шаҳри

«Яланғочота» МФЙ Туркистон кўчаси 85а-уй

Хоразм вилояти

Ҳазорасп тумани

«Паҳлавон Маҳмуд» МФЙ Эрик Гаязов кўчаси 10-уй

Янгибозор тумани

«Паҳлавон Маҳмуд» МФЙ Зиё маскани кўчаси 7-уй

Қўшкўпир тумани

«Чаманзор» МФЙ Беруний кўчаси 5-уй

Тошкент шаҳри

Миробод тумани

Сарикўл кўчаси 24-уй

Шайхонтоҳур тумани

«Гулобод» МФЙ Гулобод кўчаси 101-уй

Юнусобод тумани

«Тикланиш» МФЙ Гулёр кўчаси 3-уй

Изоҳ. Ушбу рўйхатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон қарорига
2-ИЛОВА
2026 — 2028 йилларда Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш
РЕЖАСИ

Т/р

Ҳудуд номи

Умумий сони

шундан:

2026 йил

2027 йил

2028 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

14

7

0

7

2.

Андижон вилояти

11

6

1

4

3.

Бухоро вилояти

10

3

0

7

4.

Жиззах вилояти

9

3

0

6

5.

Қашқадарё вилояти

11

5

0

6

6.

Навоий вилояти

7

2

2

3

7.

Наманган вилояти

9

0

5

4

8.

Самарқанд вилояти

11

0

5

6

9.

Сирдарё вилояти

10

0

7

3

10.

Сурхондарё вилояти

13

0

7

6

11.

Тошкент вилояти

18

6

9

3

12.

Фарғона вилояти

16

10

3

3

13.

Хоразм вилояти

10

2

4

4

14.

Тошкент шаҳри

9

5

3

1

Жами:

158

49

46

63

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон қарорига
3-ИЛОВА
Илк ривожланиш марказлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланади:
алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар — ногиронлиги бўлганидан ёки бўлмаганидан қатъи назар, оила, педагоглар, мутахассислар, жамият ва давлатнинг алоҳида эътиборига муҳтож бўлган индивидуал эҳтиёжларга эга болалар;
Илк ривожланиш марказлари (кейинги ўринларда — марказлар)давлат томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган, давлат объектларининг бўш турган хоналарида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилотининг муқобил шакли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказлар «ўйин гуруҳи» ва «махсус мактабгача таълим хизмати» модели асосида фаолият кўрсатиб, мактабгача таълимга қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни, биринчи навбатда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини қамраб олади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
«махсус мактабгача таълим хизмати» модели — педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2 — 7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
«ўйин гуруҳи» модели — 3 — 6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5 — 4 соат) гуруҳ.
3. Марказлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
4. Марказлар юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва штампга, мустақил балансга, бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
5. Марказлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
2-боб. Марказлар фаолиятини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
6. Марказлар Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 3 — 6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олишни назарда тутган ҳолда ташкил этилади.
7. Марказлар Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ болаларни тарбиялашни, уларга қараб туришни, уларни парваришлашни, соғломлаштиришни, коррекцион ривожлантиришни таъминлайди.
8. Марказлар қуйидаги иккита модел асосида фаолият кўрсатади:
а) «ўйин гуруҳи» моделида марказлар жойлашган объектда алоҳида хоналар ташкил этилади. Бунда:
бир кунда икки смена фаолият кўрсатади;
гуруҳ хоналари болаларнинг ёш хусусиятларига мос ривожлантирувчи муҳитни яратиш мақсадида жиҳозланади;
давлат мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этиладиган қисқа муддатли гуруҳ шаклида 25 — 30 нафар мактабгача ёшдаги болалар учун 3,5 — 4 соат давом этади;
жами гуруҳларнинг 50 фоизи инклюзив таълим гуруҳи сифатида ташкил этилиши мумкин (эҳтиёжга кўра, бир гуруҳга 3 нафаргача алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар қабул қилинишига йўл қўйилади);
гуруҳлар ёшга доир тоифалар ёки ёшга доир бўлмаган тоифалар бўйича тўлдирилади ҳамда гуруҳларда кундузги уйқу ташкил этилмайди;
б) «махсус мактабгача таълим хизмати» моделида гуруҳлар 20 нафаргача тарбияланувчи учун шакллантирилади. Бунда:
ҳар бир педагогнинг бир кунда 6 тагача хонадонга ташриф буюриши ҳисобга олинади;
махсус педагоглар (тарбиячи, дефектолог (логопед), психолог) ҳар бир бола учун индивидуал таълим-тарбия бериш дастурини ишлаб чиқади, боланинг ўрганишига ва соғлом ривожланишига ёрдам берадиган тегишли тадбирларни амалга оширади;
махсус педагогларнинг хонадонларга ташрифи марказлар директори томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида амалга оширилади;
махсус педагоглар ташриф буюрган хонадонларда 40 дақиқа болалар билан таълим-тарбия фаолиятини олиб боради ҳамда 20 дақиқа ота-оналар билан фарзандларининг ривожланишидаги муҳим жиҳатлар бўйича суҳбат ўтказади ва маслаҳатлар беради;
махсус педагоглар ташриф буюрган хонадонларда амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот шакллантиради ва тарбияланувчининг ота-онаси (қонуний вакил) томонидан тасдиқланади.
9. Марказларда болаларга таълим бериш ва тарбиялаш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига мувофиқ давлат тилида ва бошқа тилларда олиб борилади.
3-боб. Марказларга болаларни қабул қилиш ва ундан чиқариш
10. Марказларга болаларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан белгиланган давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда марказларга қабул қилинадиган барча болаларнинг бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларида навбатда турган ўрни сақланиб қолади.
11. «Махсус мактабгача таълим хизмати» моделига тарбияланувчилар психологик-тиббий-педагогик комиссиялар хулосалари асосида боланинг ота-онаси (қонуний вакили)нинг аризасига мувофиқ қабул қилинади.
Мазкур моделда таълим-тарбия олиш жараёнида соғломлаштирилган болалар психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосасига мувофиқ марказларнинг «ўйин гуруҳи» моделига ёки навбати келган тақдирда, умумий турдаги давлат (нодавлат) мактабгача таълим ташкилотларига ўтказилиши мумкин.
4-боб. Марказларда болаларни соғлом овқатлантириш ва уларнинг саломатлигини таъминлаш
12. Марказларда «ўйин гуруҳи» моделида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатлантириш гигиеник талаблар бўйича давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган меъёрларга мувофиқ енгил тамадди шаклида ташкил этилади.
13. Марказларнинг штат жадвалида тиббий ҳамшира лавозими штат бирлиги назарда тутилади.
Тиббий ҳамшира ҳудудий туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан бириктирилган врач-педиатр ёки умумий амалиёт шифокори билан ҳамкорликда тарбияланувчиларга тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатади.
14. Биринчи тиббий ёрдам учун дори воситалари ҳамда дезинфекцияловчи ва дератизацияловчи воситалар билан таъминлаш Давлат бюджети томонидан ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
15. Марказлар ходимлари соғлиқни сақлаш муассасаларида белгиланган тартибда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида бепул тиббий кўрикдан ўтадилар.
5-боб. Марказларни бошқариш
16. Марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади.
17. Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган директор томонидан бошқарилади.
18. Марказларга ушбу Низомга илова қилинган Марказнинг намунавий тузилмасига ва давлат мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штатлар жадвалидаги меъёрларга асосан штат бирликлари ажратилади.
19. Марказларга педагог ва ходимлар Вазирлик томонидан тасдиқланадиган малака талаблари асосида ишга қабул қилинади.
20. Педагогик кенгаш марказларнинг бошқарув органи ҳисобланади.
6-боб. Марказларни молиялаштириш
21. Марказлар фаолияти Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
22. Марказлар тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг марказлашган молия-бухгалтерия хизмати билан қамраб олинади ҳамда уларга умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотларининг молиялаштириш тартиби татбиқ этилади.
23. Марказлар ходимларига умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (инклюзив гуруҳларга бириктирилган ходимларга амалдаги қўшимча ҳақлар) қўлланади.
24. Марказларнинг «махсус мактабгача таълим хизмати» модели бўйича жалб қилинган ходимлари учун қўшма турдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимлари учун белгиланган қўшимча ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
25. Марказлардан «махсус мактабгача таълим хизмати» модели бўйича бириктирилган махсус педагогларга алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган тарбияланувчиларнинг оиласига ташрифи учун ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 (бир) баравари миқдорида йўлкира харажати тўлаб борилади.
Бунда махсус педагоглар яшаш ҳудуди ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган тарбияланувчиларнинг оилалари орасидаги масофа 1,5 километрдан кам бўлган тақдирда, йўлкира харажати тўлаб берилмайди.
26. Марказларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она тўлови ундирилмайди.
7-боб. Якунловчи қоидалар
27. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Илк ривожланиш марказлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Илк ривожланиш марказининг намунавий
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

Психолог

Педагоглар

«Ўйин гуруҳи» модели

«Махсус мактабгача таълим хизмати» модели

Дефектолог

(логопед)

Тарбиячи

Тарбиячи

(махсус педагог)

Ҳамшира

Тарбиячи ёрдамчиси

Хўжалик бўлими

Изоҳ:
1 та марказ учун 1 та штат бирлиги директор лавозими, тарбияланувчилар сони 200 нафардан ошганда 1 та штат бирлиги директор ўринбосари лавозими киритилади.
Педагоглар:
«Ўйин гуруҳи» модели учун қуйидаги штат бирликлари белгиланади:
битта гуруҳ учун — 0,5 бирлик тарбиячи ва 0,5 бирлик тарбиячи ёрдамчиси;
иккита гуруҳ учун — 0,25 бирлик тиббий ҳамшира, 0,25 бирлик мусиқа раҳбари, 0,25 бирлик тил ўқитувчиси, 0,25 бирлик жисмоний тарбия йўриқчиси, 0,25 бирлик психолог.
«Махсус мактабгача таълим хизмати» модели учун эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда қуйидаги штат бирликлари белгиланади:
битта гуруҳ учун — 1 бирлик тарбиячи (махсус педагог);
иккита гуруҳ учун — 0,5 бирлик психолог (бироқ 1 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда), 0,5 бирлик дефектолог (логопед) (бироқ 1 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда) .
Бошқа хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар давлат мактабгача таълим ташкилотларига белгиланган меъёрлар асосида киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорида:
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Болалар боғчаси» мактабгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 8-банддаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим бўлимлари» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг иккинчи хатбошиси «таълим ташкилотлари» сўзларидан кейин «, Илк ривожланиш марказлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) ташкилотлар раҳбарлари ташкилот қуввати ва тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг доимий равишда, шунингдек, ташкилотнинг бўш ўрни ҳақидаги маълумотларнинг гуруҳ очилган ёки ёпилган, гуруҳ қуввати ёки таълим тури ўзгарган, бола қабул қилинган ва ташкилотдан чиқарилган ёки бошқа гуруҳга ўтказилган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг (кейинги ўринларда — вазирлик) «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — МТБАТ) киритиб борилишини таъминлайдилар»;
«е» кичик банддаги «ташкилотларида» сўзи «ташкилотлари, Илк ривожланиш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Фарзандини давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинишини истаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган (чет элда доимий яшовчи) шахслар ЯИДХП орқали ўрнатилган тартибда ариза юборади»;
11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «гуруҳларига» сўзи «гуруҳлари, Илк ривожланиш марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» сўзларидан кейин «, «Камбағал оилалар реестри» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болалар, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларнинг болаларига берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорида:
2-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«инклюзив таълим ва тарбия — болаларнинг алоҳида таълим олишга бўлган эҳтиёжларини ҳамда индивидуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда таълим ва тарбия олиши учун тенг имкониятларни таъминлайдиган жараён»;
14-банддаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
18 ва 25-бандлардаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
393, 395-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги ҳамда 396-банднинг учинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим бўлими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳлар қуйидаги миқдорда тўлдирилади:
3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган тўлиқ кунлик гуруҳларда — камида 25 нафар, кўпи билан 30 нафар бола;
болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда — камида 15 нафар, кўпи билан 30 нафар бола;
турли ёшдаги гуруҳларда — камида 20 нафар, кўпи билан 25 нафар бола;
болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларда — кўпи билан 10 нафар бола.
Агар давлат мактабгача таълим ташкилоти жойлашган жойда давлат мактабгача таълим ташкилотига боришни хоҳловчи мактабгача ёшдаги болалар сони 20 нафардан кам бўлса ва бу жойда бошқа давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда кам сонли болалардан иборат гуруҳларни ташкил этишга йўл қўйилади.
3 ёшдан катта бўлган болалар учун мўлжалланган инклюзив гуруҳлар ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болаларнинг тоифасига қараб тўлдирилади ҳамда кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан, ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган кўпи билан 3 нафар болани ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишувга кўра гуруҳларни уларни тўлдиришнинг энг кўп миқдори оширилган ҳолда ташкил этишга йўл қўйилади»;
61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«61. Давлат мактабгача таълим ташкилотига Кузатув кенгаши томонидан овоз бериш йўли орқали танланган уч нафар номзодлар ичидан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларида ташкил этилган Директорлар кенгаши томонидан тавсия этилган мактабгача таълим ташкилоти директори раҳбарлик қилади»;
учинчи хатбошидаги «мактабгача таълимнинг» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълимининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «мактабгача таълим бўлимларига» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
69-банддаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 23-бандидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 июндаги 487-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбошисидаги ҳамда 8-бандидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасига инновацион ёндашувларни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун экспериментал майдончаларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 19 июлдаги 605-сон қарорида:
«а» кичик банддаги «Мактабгача таълим вазирлигига» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади»;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларида ишлаш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланади».
б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим вазирига» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими вазирига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 7 ва 8-бандлардаги «Мактабгача таълим вазирлигининг» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 9-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«мудир» сўзи «директор» сўзи билан алмаштирилсин;
«методист» сўзи «директор ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«мудир» сўзи «директор» сўзи билан алмаштирилсин;
«методист» сўзи «директор ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«EMIS» сўзи «Болалар боғчаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 9 сентябрдаги 746-сон қарорида:
а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган Вазирлик ҳузуридаги республика ташкилотлари, тизимдаги нашриётлар ва вазирлик муассислигида ташкил этилган масъулияти чекланган жамиятлардан бири»;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«экспертлар гуруҳи — Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланган Вазирлик ҳузуридаги республика ташкилотларининг турли йўналишлари бўйича ташкил этиладиган оригинал макетларни баҳоловчи мутахассисларидан иборат гуруҳ»;
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
4-банддаги «февраль ойида» сўзлари «биринчи чорак якунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг» сўзлари «Вазирлик» сўзи билан алмаштирилсин;
1-босқичнинг «Муддатлар» устунидаги «февраль ойида» сўзлари «биринчи чорак якунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Субъектлар» устунидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 сентябрдаги 769-сон қарорида:
а) 1-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «Мактабгача таълим вазирлигининг» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-илованинг 6-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Жамғарма умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади. Жамғарманинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорида:
а) 2-банддаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими орқали давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида давлат намунасидаги электрон сертификат берилади»;
в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тайёрлов гуруҳларидаги таълим-тарбия жараёнининг сифатини назорат қилсин ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан, шунингдек, бошқа ташкилотларда ташкил этиладиган тайёрлов гуруҳлари фаолиятини мониторинг қилиб борсин»;
г) 8-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг «Изоҳ» қисмидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан ҳар йили май ва июнь ойларида ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинмаган болаларнинг мавжуд контингенти ўрганилади.
Бундай болалар контингенти аниқланган тақдирда, ҳудудий бошқармалар тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида асосланган таклиф билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилади.
Мажбурий тайёрлов гуруҳи манзили ҳудуддаги мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартирилишига рухсат берилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таклифни ўрганиб чиқиб, бир ой муддатда тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудий бошқармаларга тегишли топшириқ беради»;
5. Тайёрлов гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқ туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли топшириғи келиб тушган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда қабул қилинади»;
24-банддаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 22 декабрдаги 802-сон қарорида:
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон, «Мактабгача таълим ташкилотлари учун ўқув-методик ва дидактик адабиётлар тайёрлаш, танлаш ва экспертизадан ўтказиш, уларни нашр қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 9 сентябрдаги 746-сон, «Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сон қарорлари»;
11-банддаги ҳамда 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ички назорат — давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ҳамда мактабгача таълимни бошқариш бўйича юқори турувчи туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан амалга оширилади»;
2-илованинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг 2-бандидаги «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илованинг 9-бандида:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари;»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 5 майдаги 234-сон қарорига илованинг 45-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Меҳрли мактабнинг штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш, жумладан, қўшимча штат бирликларини киритиш ваколати берилади. Шунингдек, мазкур органларга амалдаги қонунчиликда белгиланган тегишли лавозимлар ва штат бирликлари киритилади».
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарорида:
а) номидаги «Халқ таълими» сўзлари «Мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадаги «халқ таълими» сўзлари «мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ»;
г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки, ушбу қарорга:
1-иловадаги маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали) орқали мурожаат қиладилар;
2-иловадаги маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП ёки ММТВ портали ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) орқали мурожаат қиладилар;
3-4-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП ёки ДХМ орқали мурожаат қиладилар;
2 — 4-иловаларда назарда тутилган давлат хизматлари ДХМ орқали 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кўрсатилади»;
д) 3- ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда:
мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП, ММТВ портали ва ДХМ орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХП, ММТВ портали ва ДХМда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришни жорий этсин;
маъмурий регламентларда белгиланган ташкилотлар томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилиши бўйича, шу жумладан, ЯИДХП, ММТВ портали ва ДХМ орқали доимий назорат ўрнатсин».
4. Белгилаб қўйилсинки, мактабгача ва мактаб таълими тизимида давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон дастурни ишга тушириш ва кейинчалик қўллаб-қувватлаш Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали) орқали фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблари) 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактабидан (синфдан) бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилайди».
иккинчи хатбошидаги «ХТВ» қисқартмаси «ММТВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «ХТВ» қисқартмаси «ММТВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Халқ таълими» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Умумтаълим мактаблари томонидан ҳар йили 1 июнга қадар 1-синфга қабул режаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан бириктирилган микроҳудуд бўйича маҳаллалар, кўча номлари ва уй рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ММТВ порталига киритилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси) томонидан ҳар йили 5 июнга қадар тасдиқланади.
Умумтаълим мактабларининг қабул режаси ва қабул муддатларига ўзгартириш киритиш ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан амалга оширилади»;
11 ва 12-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги ҳамда 13-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ХТВ» қисқартмаси «ММТВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ариза берувчи ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали сўровномани тўлдириб, тасдиқлаганидан сўнг барча ҳужжатлар ва тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига юборилади»;
16-банднинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
23 ва 24-бандлардаги «ХТВ» қисқартмаси «ММТВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
27-банддаги «15» рақами «31» рақами билан алмаштирилсин;
28-банддаги «ХТВ» қисқартмаси «ММТВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «бир кун муддатда» сўзлари «бир иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ХТВ» қисқартмаси «ММТВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
32 ва 38-бандлардаги, 39-банднинг биринчи хатбошисидаги, 40-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 42, 44 ҳамда 46-бандлардаги «ХТВ» қисқартмаси «ММТВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
49-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Қуйидаги ҳолларда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан ўқиши кўчирилган ўқувчилар ММТВ порталига киритилади»;
53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчининг фарзандларини умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумтаълим мактаби (синф)дан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан кўриб чиқилади»;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Болаларни умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига қабул қилиш

1-босқич

Ариза берувчи

Умумтаълим мактабларига қабул қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП ёки ММТВ портали) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 20 июндан 31 июлгача

2-босқич

ЯИДХП ёки ММТВ портали

Сўровномани ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига юборади

Автоматик тарзда

3-босқич

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси

Сўровномани кўриб чиқади ва микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига юборади ёки сабаби кўрсатилган ҳолда қайтаради.

3 иш кунида

4-босқич

Ариза берувчи

1. Микроҳудуд бўйича умумтаълим мактабларига фарзанди билан онлайн навбат бўйича мурожаат қилади.

2. Мурожаати қайтарилган ариза берувчи аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.

Онлайн навбат бўйича

5-босқич

Умумтаълим мактаби

1. Қабул комиссияси томонидан болаларни умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

2. Болаларнинг умумтаълим мактабларига қабул қилингани ёки қабул қилишни рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади.

1 иш кунида

6-босқич

Ариза берувчи

1. Фарзандлари умумтаълим мактабларига қабул қилингани ёки қабул қилиш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда юклаб олади.

2. Мурожаати рад этилганда, аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилади.

Автоматик тарзда

Микроҳудуддан ташқаридан умумтаълим мактабига қабул қилиш

7-босқич

Ариза берувчи

Ўз хоҳишига кўра бўш ўринлари мавжуд бўлган микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларини танлайди.

Ҳар йили 1 — 31 август кунлари

8-босқич

ЯДХП ёки ММТВ портали

Қўшимча бўш ўринлар доирасида ариза берувчини ўз хоҳишига кўра танлаган микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига автоматик равишда юборади.

Автоматик тарзда

9-босқич

Ариза берувчи

Микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига боласи билан онлайн навбати бўйича мурожаат қилади.

Онлайн навбат бўйича

10-босқич

Умумтаълим мактаби

1. Қабул комиссияси томонидан болаларни микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Болалар микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабларига қабул қилингани ёки қабул қилишни рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади.

1 иш кунида

11-босқич

Ариза берувчи

Фарзанди микроҳудуддан ташқаридаги умумтаълим мактабига қабул қилингани ёки қабул қилиш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

Автоматик тарзда

»;

3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Фарзандининг ўқишини кўчиришга ариза бериш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлар порталида (кейинги ўринларда — ММТВ портали) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар

2-босқич

ЯИДХП ёки ММТВ портали

Сўровномани умумтаълим мактабига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Умумтаълим мактаби

1. Сўровномани кўриб чиқади ва ариза берувчининг фарзанди ўқишини кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

2. ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали ариза берувчига маълумот юборади.

3 иш кунида

4-босқич

Ариза берувчи

1. Фарзандининг умумтаълим мактабларига ўқишни кўчиришга рухсат бериш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда ўқишни кўчиришни рад этиш тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

2. Фарзандининг ўқиётган умумтаълим мактабидан тегишли ҳужжатларини олиб, ўқиши кўчириладиган умумтаълим мактабига тақдим этади.

3 иш кунида

»;

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Регламент чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган (чет элда доимий яшовчи) шахслардан ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали) ёхуд Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) орқали фарзандини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди»;
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидагилар:
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизмати ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари) томонидан;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат хизмати ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали умумий ўрта таълим муассасалари томонидан кўрсатилади»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. ДХМ, ЯИДХП, ММТВ портали ва ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда умумий ўрта таълим муассасалари ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Давлат хизмати ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар кўрсатилади»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат хизмати 5-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади»;
2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга давлат хизматини кўрсатиш тартиби»;
7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 31-бандида кўрсатилган муддатда ДХМга шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ порталида рўйхатдан ўтади.
8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради»;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали автоматик тарзда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборилади.»;
биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими» сўзлари «умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси» сўзи билан алмаштирилсин;
16-банддаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ХТВ» қисқартмаси «ММТВ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.»;
қуйидаги мазмундаги 21-боб билан тўлдирилсин:
«21-боб. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби
191. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 31-бандида кўрсатилган муддатда ДХМга шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ порталида рўйхатдан ўтади.
192. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда сўровномани тўлдиради.
193. Ариза берувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси илова қилинади.
Ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (давлат номи, ўқиган мактаби номи, ўқиган йиллари, ўқиган синфлари, ўрганилган фанлар ва имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот) ва унинг давлат тилига нотариал тасдиқланган таржимаси;
10-11-синфларга қабул қилинадиган ўқувчилар учун хорижий давлатда таянч ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасида тан олингани тўғрисида маълумотнома;
ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг ўқувчини мажбурий таълимга жалб қилиш бўйича қароридан кўчирма.
194. Ариза берувчи сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.
195. Сўровнома ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали автоматик тарзда умумий ўрта таълим муассасасига юборилади.
196. Умумий ўрта таълим муассасаси сўровномани уч иш кунида кўриб чиқади.
197. Сўровномани кўриб чиқиш натижасига кўра умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчини қабул қилиш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади.
198. Қуйидаги ҳолларда болани умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш рад этилиши мумкин:
сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;
193-бандда кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинмаганда;
умумий ўрта таълим муассасасида (қабул қилинадиган синфда) бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда.
Бошқа ҳолатларда ўқувчини умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш рад этилиши мумкин эмас.
199. Ариза берувчи фарзандларининг умумий ўрта таълим муассасаси қабул қилиш ёки сабаби кўрсатилган қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
1910. Ариза берувчи уч иш кунида 193-бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг ва ўқувчининг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотноманинг аслини фарзанди қабул қилинган умумий ўрта таълим муассасасига тақдим этади.
1911. Умумий ўрта таълим муассасаси томонидан мурожаати рад этилган ариза берувчи аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
1912. Умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчининг чет элда ўқиган таълим дастури мактабнинг ўқув дастурларига мос келиш-келмаслигини аниқлайди ҳамда фанлар бўйича аниқланган фарқларни жорий ёки навбатдаги ўқув йилида бартараф этиш чораларини кўради.»;
21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади»;
1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ)га шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали)да рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар

2-босқич

ДХМ, ЯИДХП, ММТВ портали

Сўровномани ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқади.

2. Давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Сўровнома тасдиқлангандан сўнг 7 кун ичида

4-босқич

Ариза берувчи, ДХМ

Давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма берилгани ёки йўлланма беришни рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

ДХМга маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

ДХМга ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.

Қарор қабул қилингандан кейин

»;

3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича йўлланма намунаси
»;
қуйидаги мазмундаги 5-илова билан тўлдирилсин:
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ)га шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон хизматлари портали (кейинги ўринларда — ММТВ портали)да рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 августдан 25 майга қадар

2-босқич

ДХМ, ЯИДХП, ММТВ портали

Сўровномани давлат умумий ўрта таълим муассасаларига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Давлат умумий ўрта таълим муассасалари

1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқади.

2. Ўқувчини қабул қилиш ёки сабаби аниқ кўрсатилган ҳолда қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ДХМ ёки ЯИДХП ёхуд ММТВ портали орқали ариза берувчига юборади.

Сўровнома тасдиқлангандан сўнг 3 иш кунида

4-босқич

Ариза берувчи, ДХМ

Фарзандларининг умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиш ёки сабаби кўрсатилган қабул қилишни рад этиш тўғрисида маълумотни ЯИДХП ёки ММТВ портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.

Автоматик тарзда

»;

қуйидаги мазмундаги 6-илова билан тўлдирилсин:
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда таълим олган фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Фуқаролиги:

5. Яшаш учун рўйхатдан ўтган манзили:

6. Телефон рақами:

II. Ариза берувчининг фарзанди тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (серияси, рақами ва ЖШШИР):

5. Туғилган санаси (йил, кун, ой):

6. Қабул қилинадиган синфи:

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (давлат номи, ўқиган мактаби номи, ўқиган йиллари, ўқиган синфлари, ўрганилган фанлар ва имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот)нинг сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси.

2. Ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжат (давлат номи, ўқиган мактаби номи, ўқиган йиллари, ўқиган синфлари, ўрганилган фанлар ва имтиҳонларда олинган баҳолар (баллар) кўрсатилган маълумот)нинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилиниб, тасдиқланган ҳамда сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси.

3. 10 -11-синфларга қабул қилинадиган ўқувчилар учун хорижий давлатда таянч ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасида тан олингани тўғрисида маълумотноманинг сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси.

4. Ўқувчининг чет элда таълим олганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, Болалар масаласи бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг ўқувчини мажбурий таълимга жалб қилиш бўйича қароридан кўчирманинг сканер қилиниб, «pdf» форматида сақланган нусхаси.

»;

1-банд «(кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ)» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки ДХМ» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки ДХМ» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «, ДХМ» қисқартмаси билан тўлдирилсин;
5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, таянч ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 17 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги мажбурий умумий ўрта таълимга жалб қилинмаган фуқаролар;
умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, умумий ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 19 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги мажбурий умумий ўрта таълимга жалб қилинмаган фуқаролар»;
қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Экстернлар бир вақтнинг ўзида 9-синф ва 11-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонлардан ўтказилмайди.
Экстернлар бир вақтнинг ўзида фақат битта ўз хоҳишига кўра танлаган экстернат мактабга жалб этилади.»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Экстернат тартибида имтиҳон оладиган экстернат мактаблар рўйхати ҳар йили 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) томонидан тасдиқланади ва ўзининг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилинади»;
9-банддаги «1 мартдан 1 майгача» сўзлари «1 февралдан 1 апрелгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган муддатда ДХМга шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради.»;
13-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки ДХМ» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 131-банд билан тўлдирилсин:
«131. Ариза берувчи томонидан ўз хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида 1 февралдан 1 апрелгача бекор қилиниши мумкин.»;
15-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт»;
қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
«151. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарорига мувофиқ экстернат мактаблари томонидан экстерннинг хоҳишига кўра тегишли ўқув дастурларини ўзлаштириши учун апрель — май ойларида пулли таълим хизматлари кўрсатилиши мумкин.
Бунда экстернат мактаблари томонидан экстернларга тегишли ўқув дастурлари бўйича услубий маслаҳат кўрсатилади.
Экстернлар тегишли ўқув дастурларини ўзлаштириши учун экстернат мактабларидаги кутубхона, спорт зали, информатика фани хонаси ва махсус фан хоналаридан дарс жараёнларига халақит бермаган ҳолда фойдаланиши мумкин.
Экстернат мактаблари экстернларга электрон таълим порталларидаги мавжуд ресурслардан фойдаланишига кўмаклашади.»;
16-банддаги «ва бу ҳақида ЯИДХП орқали ариза берувчига хабарнома юборилади» сўзлари чиқариб ташлансин;
25-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.»;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Экстернат тартибида имтиҳонга ариза бериш учун Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — ДХМ)га шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 февралдан 1 апрелгача

(шу куни ҳам)

2-босқич

ДХМ ёки ЯИДХП

Сўровномани экстернат мактабларга юборади

Автоматик тарзда

3-босқич

Экстернат мактаб

1. Ариза берувчининг сўровнома бўйича ҳужжатларини кўриб чиқади.

2. Аризага берувчига якуний давлат аттестациясига рухсат бериш ёки рухсат бериш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни беради.

2 кун муддатда

4-босқич

Ариза берувчи, ДХМ

1. Якуний давлат аттестациясига рухсат бериш ёки рухсат бериш рад этилгани тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.

Автоматик тарзда

2. Якуний давлат аттестациясига рухсат берилган ариза берувчи экстернат тартибидаги якуний давлат аттестациясида иштирок этади.

Ҳар йили 15 июнга қадар

5-босқич

Экстернат мактаб

Экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияси натижаларини эълон қилади.

Имтиҳон ўтказилгандан сўнг 2 кунда

6-босқич

Ариза берувчи, ДХМ

Экстернат тартибидаги якуний давлат аттестацияси натижалари тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.

Якуний давлат аттестацияси натижалари эълон қилингандан сўнг автоматик тарзда

»;

2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун ариза қабул қилиш бўйича
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

2. Исми:

3. Отасининг исми:

4. Паспорт (ID карта) маълумотлари (серияси, рақами):

5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

6. Туғилган санаси (йил, кун, ой):

7. Яшаш манзили:

8. Телефон рақами:

9. Ўқиган таълим муассасаси (туман, шаҳар ва мактаб рақами ёки номини кўрсатган ҳолда)*:

10. Тугатган синфи:

11. Тугатган йили:

12. Таълим тили:

13. Ўқиган чет тили:

14. Экстернатга ариза бериш синфи (9 ёки 11-синф):

II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Тасдиқланган баҳолар (ўзлаштириш) табели ёки мактабнинг 9-синфини тамомламагани тўғрисида тасдиқланган маълумотноманинг сканер қилиниб, «рdf» форматида сақланган нусхаси тақдим этилади (9-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонда қатнашиш учун).

2. 9-синфни тамомлагани тўғрисидаги шаҳодатнома ёки унга тенглаштирилган Ўзбекистон Республикасида тан олинган таълим олганлик тўғрисида ҳужжатнинг сканер қилиниб, «рdf» форматида сақланган нусхаси тақдим этилади (11-синф доирасида экстернат тартибида имтиҳонда қатнашиш учун).

3. 9-синфдан кейин мажбурий ўрта таълимни якунламагани тўғрисида тасдиқланган маълумотноманинг сканер қилиниб, «рdf» форматида сақланган нусхаси тақдим этилиши мумкин (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган нусха).

»;

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) орқали умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (сертификат) дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.»;
2-банднинг учинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки ДХМ» сўзлари билан тўлдирилсин;
3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Давлат хизмати ДХМ ёки ЯИДХП орқали туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари) томонидан кўрсатилади»;
4. ЯИДХП, ДХМ ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади»;
7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ДХМга шахсан келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
8. Ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ДХМ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи ёки унинг ишончли вакили мустақил равишда сўровномани ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда тўлдиради. Ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома нусхаси илова қилинади»;
қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
«91. Ариза берувчи томонидан ўз хоҳишига кўра ДХМ ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бекор қилиниши мумкин.»;
10 — 12-бандлардаги ҳамда 16-банддаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Расмийлаштирилган дубликат ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги маълумот туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бўшлиғи томонидан тасдиқланади ва ДХМ ҳамда ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади»;
19-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат хизматлари маркази маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Давлат хизматлари маркази ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши шарт.»;
21-банддаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача ва мактаб таълими» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Дубликатни олиш учун Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — ДХМ) шахсан келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади, сўровномани тўлдиради ва тасдиқлайди.

Заруратга кўра

2-босқич

ДХМ ёки ЯИДХП

Сўровномани туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига юборади.

Автоматик тарзда

3-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Давлат умумий ўрта таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) кўриб чиқади ва хулоса тайёрлаш учун юборади.

1 иш кунида

4-босқич

Таълим ташкилотлари

Сўровномани ўрганиб чиқади, архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлайди ва туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига юборади.

3 иш кунида

(5 иш куни қўшимча)

5-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган дубликатни расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисида маълумотни шакллантиради ва тасдиқлайди ва ДХМ ҳамда ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

1 иш кунида

6-босқич

Ариза берувчи, ДХМ

ЯИДХП орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

ДХМ маълумотнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юбориш ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

ДХМ ариза берувчи шахсан келиб мурожаат қилган тақдирда, унга маълумотномани ариза берувчининг сўровига кўра электрон шаклда ёки қоғоз шаклда беради.

Автоматик тарзда

»;

3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатнинг дубликати намунаси
»;
3а-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3а-ИЛОВА
Сертификатнинг дубликати намунаси
».
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорида:
6-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошисидаги «иш режимидаги» сўзлари «иш режимида ишлайдиган умумий типдаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг саккизинчи хатбошиси «давлат» сўзидан олдин «9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
17-банднинг «а», «б» ҳамда «в» кичик бандлари еттинчи хатбошилари «давлат» сўзидан олдин «9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
19 ва 20-бандларнинг еттинчи хатбошилари «давлат» сўзидан олдин «9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги» сўзлари билан тўлдирилсин;
24-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» сўзлари «тегишли вазирлик ва идораларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
23-банд қуйидаги мазмундаги «з» ва «и» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«з) тегишли молия йилида Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда оилавий МТТ ташкил этилиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда;
и) мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан тез ва самарали қамраб олиш мақсадида биринчи навбатда қамров даражаси паст бўлган маҳаллаларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш».
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланмаган асосларга кўра оилавий МТТ шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ариза бўйича рад жавоби бериш тақиқланади».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш, уларга менежерлик сертификатини бериш ва номзодларни лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2024 йил 28 августдаги 531-сон қарорига 1-иловада:
а) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ташкилот директори вакант лавозими учун «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплексидан ҳамда Вазирликнинг «menejer.uzedu.uz» ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда беш иш куни муддатга эълон беради»;
б) 66-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. Кузатув кенгаши икки иш куни давомида ташкилот директори вакант лавозимига тақдим этилган номзодларни танлаш юзасидан йиғилиш ўтказади ва камида уч нафар номзодни овоз бериш йўли билан танлайди.
Йиғилиш якуни бўйича баённома расмийлаштирилади ва баённома ҳамда номзодларнинг ҳужжатлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлар кенгашига (кейинги ўринларда — Директорлар кенгаши) тақдим этилади»;
в) қуйидаги мазмундаги 661-банд билан тўлдирилсин:
«661. Директорлар кенгаши ташкилот директори вакант лавозимига тақдим этилган номзодларнинг малака талабларига мослигини ўрганади ҳамда малака талабларига мос келган номзодлар билан суҳбат ўтказади. Суҳбат натижаларига асосан бир нафар номзодни вакант лавозимига тайинлаш бўйича ҳудудий бошқармага тавсия беради»;
г) 67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«67. Ҳудудий бошқарма Директорлар кенгаши томонидан танлаб олинган номзод билан икки иш куни ичида меҳнат шартномаси тузади ҳамда ташкилот директори лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштиради».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)