Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон, «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон фармонлари ҳамда «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-322-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 февралдаги 129-сон қарорига мувофиқ мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида, шунингдек, мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)ларда ташкил этиладиган ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб Мактабгача таълим вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда НМТТБАТ) автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади;
ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;
ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонига нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланмайди (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа ҳолатлар рўй бериши сабабли давомат камайиши ҳолатлари бундан мустасно).
2. Қуйидагилар:
Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими ва «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб амалиётга татбиқ этилсин.
3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) 2022 йил 15 августга қадар:
а) Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иловада кўрсатилган вазирликлар ва идораларнинг тегишли маълумотлари НМТТБАТга «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминласин.
Бунда 5-иловада кўрсатилган вазирликлар ва идоралар раҳбарларига электрон маълумот базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, шунингдек, «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро платформасига интеграциялашувини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин;
б) НМТТБАТнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари жойлашган ҳудудларда мобил интернет тармоғи узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Тегишли тижорат банкларига:
тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит ажратишда охиригача қуриб битказилмаган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини гаров таъминоти сифатида қабул қилиш;
имтиёзли кредит ажратилиб, бекор қилинган битимлар бўйича ажратилган имтиёзли кредит маблағларини қайтариш чораларини кўриш тавсия этилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 август,
426-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига
1-ИЛОВА
Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) шаклидаги мактабгача таълим ташкилотларини (кейинги ўринларда — МТТ) ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш тартибини белгилайди.
2. Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги МТТни ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3. Тижорат банклари уларда Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги МТТни ташкил этиш учун жойлаштирилган ресурслардан фақат ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун имтиёзли кредитлар (кейинги ўринларда — имтиёзли кредит) бериш мақсадида фойдаланишга рухсат этилади.
2-боб. Ресурс маблағларидан фойдаланиш тартиби
4. Молия вазирлиги тижорат банклари билан қонунчиликда белгиланган фоиз ставкаларида ресурс жойлаштириш тўғрисида шартнома (бош келишув)лар тузади.
5. Ресурс маблағлари тижорат банки билан тузилган шартнома (бош келишув) доирасида тижорат банки томонидан тақдим этиладиган сўровномага асосан унинг махсус ҳисобварақларига жойлаштирилади.
6. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ажратилган ресурс доирасида имтиёзли кредит ажратилиши тавсия этилган ДХШ лойиҳалари рўйхати шакллантирилади ва Молия вазирлиги ҳамда тижорат банкларига тақдим этилади.
Бунда ДХШ битимига мувофиқ ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаган, молиялаштириш манбаи мавжуд бўлмаган ёки имтиёзли кредит олиш учун гаров таъминотига эга бўлмаган лойиҳаларни рўйхатга киритиш тақиқланади.
7. Тижорат банклари:
ДХШ лойиҳасини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектидан ариза тушган вақтдан бошлаб уч банк иш куни ичида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ДХШ лойиҳаси бўйича имтиёзли кредитларни ажратиш ёки ажратмаслик тўғрисида қарор қабул қилади;
имтиёзли кредит ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган ДХШ лойиҳалари реестри, сўровнома ва ажратиладиган ресурс маблағларни қайтариш графигини Молия вазирлигига тақдим этади.
8. Молия вазирлиги ва тегишли тижорат банки ўртасида тақдим этилган сўровномага асосан ресурс ажратиш шартномаси тузилади. Бунда шартномада ресурсни қайтариш графиги кўрсатилади.
9. Ресурс маблағларини ажратиш шартномаси имзоланганидан сўнг икки банк иш куни ичида Молия вазирлиги тижорат банкининг махсус ҳисобварағига маблағларни ўтказади.
10. Тижорат банклари томонидан ДХШ лойиҳаларига имтиёзли кредитлар ажратиш Молия вазирлиги томонидан мазкур мақсадлар учун жойлаштирилган ресурс доирасида амалга оширилади.
11. ДХШ лойиҳаларига имтиёзли кредитлар тижорат банклари томонидан қонунчиликда белгиланган муддатларга ва йиллик фоиз ставкаларида кредитлар ўз вақтида қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида ажратилади.
3-боб. Тижорат банклари томонидан ресурсни қайтариш тартиби
12. Тижорат банклари томонидан ажратилган маблағларни қайтариш, ресурс ажратиш шартномасида белгиланган график асосида амалга оширилади.
13. Молия вазирлиги ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилган ресурс ҳар чоракда тижорат банклари томонидан қайтарилишини назорат қилади ҳамда кечиктирилган ресурслар бўйича тақдимномалар киритади.
4-боб. Кредит мониторингини амалга ошириш
14. Тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган ресурс ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзли кредитлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ҳар чоракдан кейинги ойнинг 10-кунига қадар Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлигига маълумот тақдим этиб боради.
15. Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги тижорат банкларига ДХШ лойиҳалари бўйича имтиёзли кредитларни ажратиш учун жойлаштирилган ресурс мақсадли ва самарали ишлатилишини доимий равишда мониторинг қилиб боради.
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ажратиладиган Давлат бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурсларни жойлаштириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

ДХШ лойиҳасини амалга оширувчи мактабгача таълим ташкилоти

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тузиладиган ДХШ битимлари Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (НМТТБАТ)да рўйхатга олинади.

Битим имзоланган кунда

2-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

Имтиёзли кредит ажратилиши тавсия этилган ДХШ лойиҳалари рўйхати ва уларга ажратиладиган имтиёзли кредит маблағлари миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни Молия вазирлиги ҳамда бириктирилган тижорат банкига тақдим этади.

3 иш кунида

3-босқич

ДХШ лойиҳасини амалга оширувчи мактабгача таълим ташкилоти

Бириктирилган тижорат банкига ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун кредит маблағи зарурлиги ҳақида ариза тақдим этади.

Заруратдан келиб чиқиб

4-босқич

Тижорат банклари

Кредит олиш истагини билдирган ДХШ лойиҳалари реестри, буюртманома ва ажратиладиган ресурсни қайтариш графигини Молия вазирлигига тақдим этади.

Заруратдан келиб чиқиб

5-босқич

Молия вазирлиги

Молия вазирлиги ва тегишли тижорат банки ўртасида тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртманомага асосан маблағларини қайтариш графигини кўрсатган ҳолда ресурс ажратиш шартномаси тузилади.

3 банк иш кунида

6-босқич

Молия вазирлиги

Тижорат банкининг махсус ҳисобварағига ресурс маблағларни ўтказиб беради.

2 банк иш кунида

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига
2-ИЛОВА
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, болаларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичларини ошириш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган субсидиялар ва компенсацияларни тўлаш тартибини белгилайди.
2. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсацияларни тўлаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3. Субсидиялар ва компенсацияларни тўлаш бўйича буюртманомалар мазкур Низомга 2 — 7-иловаларга мувофиқ Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда — НМТТБАТ) орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
4. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ДХШ асосидаги МТТ)га, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — оилавий МТТ)га субсидиялар ва компенсациялар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қилиш даврида, ўқув йили ва соғломлаштириш даври мобайнида ҳисобланади ва тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларидан бошқа жойларда қуввати 150 ўриндан кам бўлмаган хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — қамрови паст бўлган ҳудуддаги хусусий МТТ) ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватида ташкил этиладиган хусусий мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ)ни ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларига 2026 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олган санадан бошлаб уч йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан имзоланган келишувга асосан субсидиялар ҳисобланади ва тўланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат-хусусий шериклик — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда — томонлар) — давлат шериги ва хусусий шерик;
давлат шериги — Мактабгача таълим вазирлиги;
хусусий шерик — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини юритиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган тадбиркорлик субъекти;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни.
давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда — битим) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгиловчи давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. ДХШ асосидаги ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТларга субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ДХШ асосидаги МТТга (оилавий МТТ бундан мустасно) ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялар тўланади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ДХШ асосидаги МТТга ушбу ташкилотларда таълим олаётган ҳар бир бола учун 9 соатлик иш режимида ишлайдиган умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатлар суммасига нисбатан:
(6-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Тошкент шаҳрида — 30 фоиз (2023 йил 1 январга қадар, истисно тариқасида, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги «Гулзор», «Жалоир» «Тошкент», «Хўжа Учқун» ва «Чортоқ» маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган ҳамда янги ташкил этиладиган нодавлат МТТга 50 фоиз) миқдорида;
Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида — 40 фоиз миқдорида;
олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ДХШ асосидаги МТТда — 75 фоиз миқдорида;
қолган ҳудудларда — 50 фоиз миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 12-бобида назарда тутилган хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТга (кейинги ўринларда — хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ) директор, директор ўринбосари, тарбиячи, дефектолог, психолог, мусиқа ходимларининг иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик иш режимида ишлайдиган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган штатлар меъёрлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-51-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон)
в) фарзанди ДХШ асосидаги МТТда таълим ва тарбия олаётган боқувчисини йўқотган аёлларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун — тегишли ҳудуддаги 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) 2026 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар бундан мустасно) бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида ташкил этиладиган ДХШ) шартлари асосида МТТларини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир бола учун 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатнинг 50 фоизи миқдорида.
Бунда «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)ларда давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида 2024 йилдан бошлаб ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам татбиқ этилади;
д) қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТлар тарбиячиларига ойлик иш ҳақи тўлаш харажатлари давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбиячилар учун белгиланган миқдорда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олган санадан бошлаб уч йил давомида қоплаб берилади.
Бунда тарбиячиларга иш ҳақини тўлаш учун субсидиялар ҳар 30 нафар тарбияланувчи учун бир штат бирлиги миқдорида тарбиячи ҳисобга олинган ҳолда тўланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан «г» ва «д» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
7. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ДХШ асосидаги МТТда (оилавий МТТлар бундан мустасно) «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ёки «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади.
Бунда мазкур субсидия ушбу Низомнинг 6-банди «а» кичик банди тўртинчи хатбошидаги субсидияга қўшимча равишда НМТТБАТдаги болалар тўғрисидаги маълумотлар асосида мазкур жамғарма маблағларини тасарруф этувчи органлар томонидан тўланади.
8. ДХШ асосидаги МТТга (оилавий МТТлар бундан мустасно) уларда таълим олаётган ҳар бир бола учун ойлик субсидия суммалари қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
КХС = ДБХ / УБС / ИКС * СБФ
ТОС = КХС * ТҚС
Бунда:
КХС — ДХШ асосидаги МТТга бир нафар тарбияланувчисининг бир кунлик харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;
ДБХ — жорий молия йилида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш харажатлари учун ажратилган маблағлар миқдори.
Бунда бир нафар тарбияланувчи учун сарфланадиган харажатлар суммасини ҳисоблашда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Асосий воситалар бўйича харажатлар» ҳамда «Электр энергияси ва табиий газ, кўмир ва иссиқлик таъминоти харажатлари» ҳисобга олинмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
УБС — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
ИКС — жорий йилдаги иш кунлари сони;
СБФ — мазкур Низомнинг 6-банди «а» кичик бандида белгиланган ҳудудлар бўйича субсидиянинг белгиланган фоизи;
ТОС — ҳисобот ойида тарбияланувчилар учун тўланадиган ойлик субсидия суммаси;
ТҚС — ҳисобот ойида тарбияланувчининг ҳақиқатда ушбу МТТга қатнаган кунлари сони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар бундан мустасно) бўш ер майдонларида ташкил этиладиган ДХШ шартлари асосида МТТларини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига (оилавий МТТлар бундан мустасно) уларда таълим олаётган ҳар бир бола учун ойлик субсидия суммалари қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
КХС = ДБХ / УБС / ИКС * 0,5
ТОС = КХС * ТҚС
Бунда:
КХС — ДМТТ ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида ДХШ шартлари асосида ташкил қилинган МТТга бир нафар тарбияланувчисининг бир кунлик харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;
ДБХ — жорий молия йилида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш харажатлари учун ажратилган маблағлар миқдори;
УБС — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;
ИКС — жорий йилдаги иш кунлари сони;
ТОС — ҳисобот ойида тарбияланувчилар учун тўланадиган ойлик субсидия суммаси;
ТҚС — ҳисобот ойида тарбияланувчининг ҳақиқатда ушбу МТТга қатнаган кунлари сони.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТларга иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
ИҲС = (БТС * ХИС / ИКС * (ДКС + АКС) + ТКС) * (1 + ИСС)
Бунда:
ИҲС — хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ ходимига иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия суммаси (ҳар бир ходим учун алоҳида ҳисобланиб, жамланади);
БТС — ходимнинг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкаси;
ХИС — ходимнинг лавозими бўйича белгиланган иш ставкаси;
ИКС — жорий ойдаги иш кунлари сони;
ДКС — НМТТБАТда қайд этилган ходимнинг давомат кунлари сони;
АКС — ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар,
об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлари асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар сони. Бунда ушбу кунлар сони хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ раҳбари томонидан НМТТБАТда белгиланади ва асословчи ҳужжатлар тегишли мактабгача таълим органига НМТТБАТ орқали тақдим этилади;
ТКС — МТТ жойлашган ҳудуд учун қонунчиликда белгиланган туман коэффициенти суммаси;
ИСС — хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТларнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар НМТТ томонидан НМТТБАТга киритилади.
Бунда киритиладиган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимларидан олинадиган маълумотлар билан солиштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
3-боб. Оилавий МТТга субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Оилавий МТТга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялар тўланади:
а) 2024 йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган оилавий МТТлар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида;
б) 2024 йил 1 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг 1 ва 2-тоифадаги туман (шаҳар)ларида фаолият юритаётган оилавий МТТларга:
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида;
уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативларнинг 75 фоизи миқдорида;
в) 2024 йил 1 августдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар 3-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий МТТларга:
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган иш ҳақининг 90 фоизи миқдорида;
уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативларнинг 90 фоизи миқдорида;
г) 2025 йил 1 январдан бошлаб 3-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий МТТларга:
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган иш ҳақининг 85 фоизи миқдорида;
уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативларнинг 85 фоизи миқдорида;
д) 4 ва 5-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий МТТларга:
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида;
уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативлар бўйича;
е) фарзанди оилавий МТТда таълим ва тарбия олаётган боқувчисини йўқотган аёлларнинг ота-оналар бадали тўловларини қоплаш учун — тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар бадали тўловлари миқдорида.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон — 2024 йил 1 августдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Оилавий МТТга улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга иш ҳақини тўлаш учун субсидиялар башарти ушбу МТТнинг ҳар бир гуруҳида тарбияланаётган болаларнинг ўртача ойлик сони камида 12 нафарни ташкил қилганда тўланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Бунда субсидиялар оилавий МТТдаги гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, кўпи билан 4,5 та штат бирлигида (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2,25 штат бирлигигача), шу жумладан, бир гуруҳда — 1,25 штат бирлигида тарбиячи ва 1 штат бирлигида тарбиячи ёрдамчиси лавозимида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақини тўлаш учун ажратилади.
13. Оилавий МТТнинг тарбиячилари ва тарбиячи ёрдамчилари ишда бўлмаган вақт (меҳнат таътили, ўз ҳисобидан таътил, касаллик варақаси очилган давр ва бошқа ҳолатлар)да уларнинг ўрнига вақтинча ёллаган бошқа тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчилари ишлаган кунлар бўйича ҳақиқий давоматидан келиб чиқиб иш ҳақи учун субсидия ҳисобланади ва тўланди.
Бунда оилавий МТТ раҳбари янги ёлланган тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчилари тўғрисидаги маълумотларни НМТТБАТга киритиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Оилавий МТТнинг тарбиячилари ва тарбиячи ёрдамчилари меҳнат таътили, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда бошқа турдаги таътилга чиққанда уларнинг таътил ва нафақа пулларини қоплаш учун субсидиялар ажратилмайди.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
15. Оилавий МТТга иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
ИҲС = (БТС * ХИС / ИКС * (ДКС + АКС) + ТКС) * (1 + ИСС)
Бунда:
ИҲС — оилавий МТТ ходимига иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия суммаси (ҳар бир ходим учун алоҳида ҳисобланиб, жамланади);
БТС — ходимнинг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкаси;
ХИС — ходимнинг лавозими бўйича белгиланган иш ставкаси;
ИКС — жорий ойдаги иш кунлари сони;
ТКС — оилавий МТТ жойлашган ҳудуд учун қонунчиликда белгиланган туман коэффициенти суммаси;
ДКС — НМТТБАТда қайд этилган ходимнинг давомат кунлари сони;
АКС — ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совуб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлар асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар сони. Бунда ушбу кунлар сони оилавий МТТ раҳбари томонидан НМТТБАТда белгиланади ва асословчи ҳужжатлар тегишли мактабгача таълим органига НМТТБАТ орқали тақдим этилади;
ИСС — хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТлар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси.
16. Оилавий МТТда:
иш ҳақи харажатлари бюджет субсидиялари ҳисобидан молиялаштириладиган ходимлардан амалдаги қонунчиликда белгиланган миқдорларда ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал тўловлари ҳамда ходимларга тўланадиган иш ҳақи суммалари ҳар бир ходим учун НМТТБАТда ҳисобланади ва Молия вазирлигининг ахборот тизимига юборилади;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа ажратмалар ушлаб қолингандан кейин ҳисобланган иш ҳақи туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари орқали Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизими ёрдамида туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларидан тўғридан-тўғри оилавий МТТ ходимларининг тегишли банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Оилавий МТТдан ва уларнинг ходимларидан ушлаб қолинган ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал тўловлари туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан тегишлича туман (шаҳар) пенсия, солиқ органларига ва халқ банки бўлимларига тўлов топшириқнома асосида ўтказилади ҳамда ушбу солиқ ва бадал тўловларни тўлаётган якка тартибдаги тадбиркор номи ва унинг ходимлари маълумотлари (Ф.И.О, паспорт серияси, рақами ва бошқа) ва тўлов суммаси кўрсатилган ҳолда электрон тўлов қайднома (ведомость) жўнатилади.
17. Оилавий МТТда:
а) овқатланиш харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
КОХ = (ДБХ / УБС + ОТМ*12) / ИКС
ОХС = КОХ * ТҚС
Бунда:
КОХ — оилавий МТТга бир нафар тарбияланувчисининг бир кунлик овқатланиш харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;
ДБХ — тегишли молия йилида 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар тўловлари бўйича имтиёз берилган туманларда жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат харажатларини қоплаш учун ажратилган маблағлар миқдори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
УБС — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган тўлиқ кунли гуруҳлардаги болалар сони;
(17-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
ОТМ — туман марказларида жойлашган 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун бир ойлик ота-оналар тўлови миқдори;
ИКС — жорий йилдаги иш кунлари сони;
ОХС — ҳисобот ойида тарбияланувчиларни овқатлантириш учун тўланадиган ойлик субсидия суммаси;
ТҚС — ҳисобот ойида ҳар бир тарбияланувчининг ҳақиқатда ушбу МТТга қатнаган кунлари сони;
б) юмшоқ жиҳозлар харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
ОЮХ = ДБХ / УБС / 12
ОЮС = ОЮХ * ДТС
Бунда:
ОЮХ — оилавий нодавлат МТТнинг бир нафар тарбияланувчисини бир ойлик юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;
ДБХ — тегишли молия йилида 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан юмшоқ жиҳозлар харажатларини қоплаш учун ажратилган маблағлар миқдори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
УБС — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган тўлиқ кунли гуруҳлардаги болалар сони;
(17-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
ОЮС — ҳисобот ойида тарбияланувчиларни юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш учун ойлик субсидия суммаси;
ДТС — ҳисобот ойида давомати 40 фоиздан юқори бўлган тарбияланувчилар сони;
в) дори воситалари харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
ОДХ = ДБХ / УБС / 12
ОДС = ОДХ * ДТС
Бунда:
ОДХ — оилавий нодавлат МТТнинг бир нафар тарбияланувчисини бир ойлик дори воситалари билан таъминлаш харажатларини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;
ДБХ — тегишли молия йилида 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дори воситалари харажатларини қоплаш учун ажратилган маблағлар миқдори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
УБС — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;
(17-банд «в» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
ОДС — ҳисобот ойида тарбияланувчиларни дори воситалари билан таъминлаш учун ойлик субсидия суммаси;
ДТС — ҳисобот ойида давомати 40 фоиздан юқори бўлган тарбияланувчилар сони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
171. Оилавий МТТларга бюджет субсидиялари муассасанинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган тузатиш коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисобланади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон — 2024 йил 1 августдан кучга киради)
4-боб. ДХШ асосидаги МТТга компенсацияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
18. ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга ҳисобот ойида фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик компенсация тўланади.
19. ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга тўланадиган электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг ойлик максимал суммаси қуйидаги формула асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:
ЭКМ = ДБХ / УБС / ИКС * 0,5
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЭКС = ЭКМ * РТС
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Бунда:
ЭКМ — электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун бир нафар тарбияланувчига тўланадиган компенсациянинг кунлик қатъий миқдори;
ДБХ — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли молия йилида Давлат бюджетидан электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг умумий суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
УБС — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган тўлиқ кунли гуруҳлардаги болалар сони;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
ИКС — жорий йилда иш кунлари сони;
ЭКС — электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун тўланадиган компенсациянинг ойлик максимал суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
РТС — ҳисобот ойидаги ҳар бир иш кунида ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар сони йиғиндиси.
(19-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда рўйхатдаги бола сони ташкилотнинг режадаги қувватидан ортиб кетган ҳолларда, режадан ортиқча рўйхатга киритилган болалар учун компенсация тўловлари ҳисобланмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
20. ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга тўланадиган табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг ойлик суммаси қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади:
ГКМ = ДБХ / УБС / ИКС * 0,5
Олдинги таҳрирга қаранг.
ГКС = ГКМ * РТС
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Бунда:
ГКМ — табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун бир нафар тарбияланувчига тўланадиган компенсациянинг кунлик қатъий миқдори;
ДБХ — 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли молия йилида Давлат бюджетидан табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг умумий суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
УБС — табиий газдан фойдаланадиган 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган тўлиқ кунли гуруҳлардаги болалар сони;
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
ИКС — жорий йилда иш кунлари сони;
ГКС — табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун тўланадиган компенсациянинг ойлик суммаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
РТС — ҳисобот ойидаги ҳар бир иш кунида НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчиларнинг сони йиғиндиси.
(20-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда рўйхатдаги бола сони ташкилотнинг режадаги қувватидан ортиб кетган ҳолларда, режадан ортиқча рўйхатга киритилган болалар учун компенсация тўловлари ҳисобланмайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
21. ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсация ҳисобот ойида улар томонидан ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси нархининг 50 фоизи миқдорида, бироқ электр энергиясидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг ойлик максимал суммасидан (ЭКСдан) ошмаган ҳолда тўланади.
ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТнинг ҳисобот ойида ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси харажатлари тўғрисидаги маълумотлар электр энергиясини етказиб берувчи ташкилотлар томонидан идоралараро электрон маълумот алмашинуви орқали НМТТБАТга тақдим этилади.
Табиий газдан фойдаланиш харажатлари учун компенсация тўловлари барча ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга уларда марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациялар ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТнинг НМТТБАТ орқали Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бир йилда бир маротаба юборган аризаси асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобланади.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда компенсация тўловлари ариза берилган кундан кейин келадиган иш кунидан бошлаб НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб ҳисоблаб борилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
5-боб. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТга субсидиялар ҳамда компенсацияларни ҳисоблаш ва тўлаш шартлари
23. ДХШ асосидаги МТТга субсидия ажратиш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддат давомида амалга оширилади.
24. ДХШ асосидаги МТТга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар уларда таълим олаётган 3 ёш ва ундан катта ёшдаги (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2 ёш ва ундан катта ёшдаги), шу жумладан, 7 ёшга тўлган, бироқ мактабга қабул даврини кутаётган болалар учун тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Боқувчисини йўқотган аёллар ва уларнинг фарзандлари рўйхати НМТТБАТга тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимидан ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали олинади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ учун субсидиялар ва компенсацияларнинг қатъий миқдорлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2022 йилнинг август ойида — 2022 йил август ойидан 2023 йил март ойигача бўлган муддат учун, кейинги йилларда эса ҳар йили апрель ойида — жорий йил апрель ойидан кейинги йилнинг март ойигача бўлган муддат учун тасдиқланади.
Бунда:
2024 йилдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ нархлари (тарифлари) юридик шахслар учун оширилганда, компенсацияларнинг қатъий миқдорлари ҳам мос равишда оширилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан қайта тасдиқланади ҳамда нархлар (тарифлар)нинг янги миқдорлари қонунчиликка киритилган ўзгаришлар кучга кирган санадан бошлаб ҳисоблаб борилади;
заруратдан келиб чиқиб, 2024 йилдан сўнг компенсацияларнинг қатъий миқдорлари ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда, ДХШ асосидаги МТТга ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТга тўланадиган иш ҳақи харажатлари учун субсидияларнинг миқдорлари қайта кўриб чиқилади.
Бунда ДХШ асосидаги МТТга ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТга тўланадиган субсидияларнинг янги миқдорлари қонунчиликка киритилган ўзгаришлар кучга кирган санадан бошлаб ҳисоблаб борилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
27. Субсидиялар ва компенсацияларни молиялаштириш учун зарур маблағлар тегишли молия йили учун республика бюджети параметрларида Мактабгача таълим вазирлиги учун ажратилади, кейинчалик ҳар ойда НМТТБАТда ҳисобланган субсидиялар ва компенсациялар миқдоридан келиб чиқиб тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари бўйича тақсимланади ва молиялаштирилади.
28. Субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган МТТларга субсидиялар ушбу ташкилотлар томонидан ходимлар ва тарбияланувчилар ҳақида маълумотлар НМТТБАТга киритилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб беш кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан ҳисоблаш бошланади.
Бунда:
оилавий МТТга субсидиялар оилавий МТТ ўз фаолиятини бошлаши тўғрисида хабарнома бўйича белгиланган тартибда берилган тасдиқномага асосан, ушбу тасдиқнома берилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
субсидиялар суммаси ДХШ асосидаги МТТнинг ходимлари ва тарбияланувчиларнинг ҳақиқий давоматидан келиб чиқиб автоматик равишда ҳисобланади;
(28-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДХШ асосидаги МТТларга субсидиялар ва компенсациялар якка тартибдаги тадбиркорлик гувоҳномаси, фаолиятини бошлаганлиги тўғрисидаги хабарнома ёки нодавлат таълим ташкилоти лицензияси, тегишлича ижара шартномаси амал қилиш муддатларда ҳисобланади ва тўланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ҳисобот ойида НМТТБАТда хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ, қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ ва оилавий МТТнинг гуруҳларидаги тарбияланувчилари бўйича ўртача ойлик давомати фоизи 40 фоиздан кам бўлганда, ҳисобот ойи учун ходимларига иш ҳақига субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати қуйидаги формула асосида аниқланади:
ЎОД = КДФ / ИКС
Бунда:
ЎОД — тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати;
КДФ — ҳисобот ойи давомида тарбияланувчиларнинг ҳар кунлик давоматининг фоизи жамланмаси. Бунда тарбияланувчиларнинг ҳар кунлик давомат фоизи МТТга келган тарбияланувчилар сонини ушбу кунда НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонига бўлиш ва 100 фоизга кўпайтириш йўли билан аниқланади;
ИКС — ҳисобот ойида иш кунлари сони.
30. ДХШ асосидаги МТТнинг ходимлари (иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия олмайдиган ДХШ асосидаги МТТ ходимлари бундан мустасно) ва тарбияланувчиларининг ҳақиқий давомати ҳисоби НМТТБАТда жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
НМТТга қабул қилинган тарбияланувчиларнинг фотосурати боланинг ота-онаси (бобоси, бувиси) ёки васийларининг номига расмийлаштирилган телефон рақамига СМС-хабарнома орқали код юборилади, ушбу код орқали боланинг фотосурати НМТТБАТда НМТТ раҳбари ёки ходимлари томонидан тасдиқланади. СМС билан тасдиқлаш харажатлари ахборот тизимига хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан қопланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
31. Биометрик идентификация қилиш жараёни ДХШ асосидаги МТТ ва бошқа нодавлат МТТ раҳбари ёки ходимларининг смартфонлари ёхуд планшетлари ёрдамида, ушбу ташкилотнинг жойлашуви (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда ҳар иш куни бир маротаба қуйидагича амалга оширилади:
тўлиқ кунли (9, 10,5 ва 12 соат) гуруҳларда — ҳар иш куни соат 07.00 — 17.00 гача;
болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда — ушбу гуруҳларнинг иш режимидан келиб чиқиб ишнинг ҳар бир сменасидаги вақт мобайнида.
32. Субсидияларнинг ойлик суммалари ушбу Низомнинг 31-бандида белгиланган иш соатлари мобайнида НМТТБАТда қайд этилган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати асосида ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ манзили (жойлашуви бўйича геолокацияси)дан бошқа жойда қайд этилган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати НМТТБАТда ҳисобга олинмайди ва улар учун субсидия тўланмайди.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа бола (тарбияланувчи)нинг фотосурати ушбу ахборот тизимига жойлаштирилгани, электрон қурилмалар ва бошқа шаклдаги фотосурат орқали давомати белгиланиб келинаётгани, шунингдек, бошқа ташқи электрон дастурлар ёки иловалар, қўшимча қурилмалар ёрдамида ўзгартиришлар киритиш аниқланганда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан бир томонлама далолатнома расмийлаштирилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган далолатнома тадбиркорнинг шахсий кабинетига НМТТБАТ орқали электрон тарзда юборилади.
Мазкур тарбияланувчи МТТга қатнаган барча даври учун тўланган субсидиялар суммаси тўлиқ Давлат бюджетига ундирилади.
Ушбу ҳолат биринчи маротаба аниқланганда, бир ой давомида, иккинчи маротаба аниқланганда эса икки ой давомида субсидия тўловлари ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТга ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Бундай ҳолат учинчи маротаба аниқланганда, ушбу ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТ билан имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бир томонлама бекор қилинади ва қайта тузилмайди.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(331-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
34. НМТТБАТнинг мобил иловасидан интернет тармоғисиз (офлайн режимида) фойдаланган ҳолларда ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ ходимлари ва тарбияланувчилари давомати бўйича қайд этилган маълумотлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмасдан интернет тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) НМТТБАТга тақдим этилиши зарур.
НМТТБАТга маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўланмайди.
35. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТнинг туман ва шаҳарлар бўйича тўлов рўйхатлари (ҳисобланган субсидиялар ва компенсациялар ҳамда бошқа зарур маълумотлар) автоматик равишда электрон кўринишда НМТТБАТда шаклланади ва Молия вазирлигининг ахборот тизимига идоралараро маълумот алмашинуви орқали тақдим этилади.
36. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари икки иш куни мобайнида НМТТБАТ орқали тақдим этилган реестр асосида субсидия ва компенсацияларни тегишли ДХШ асосидаги ва нодавлат МТТнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига ва ушбу ташкилотлар ходимларининг тегишли банк пластик карталарига белгиланган тартибда ўтказиб беради.
37. ДХШ асосидаги МТТга ўриндошлик асосида ишга қабул қилинадиган ходимнинг иш вақти жамланган ҳолда ҳисоблаб юритилганда, ўриндошлик асосида иш вақтининг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир ойдан ортиқ бўлмаслиги, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса — ўн икки соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.
38. Техник ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобот ойида НМТТБАТда субсидия ва (ёки) компенсациянинг ортиқча ёки кам ҳисобланганлиги аниқланганда, ҳисобот ойидан кейин келадиган ойда ушбу субсидия ва (ёки) компенсациялар тегишли суммалар қўшилган (ёки камайтирилган) ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. ДХШ асосидаги МТТ ва қамрови паст бўлган ҳудуддаги ҳамда янги кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хусусий МТТ раҳбари ушбу ташкилот ва ходимларига тегишли бўлган маълумотларнинг НМТТБАТга ўз вақтида киритилиши, уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади. Бунда:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
НМТТБАТга нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар киритилиши натижасида субсидия ва компенсацияларни молиялаштириш имконияти бўлмаса, жавобгарлик тегишли МТТ раҳбарига юкланади;
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги таъминлангандан сўнг субсидиялар ва компенсациялар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ҳисобот ойидан кейин келадиган ойда белгиланган тартибда молиялаштирилади;
ДХШ асосидаги МТТда (иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия олмайдиган ДХШ асосидаги МТТлар бундан мустасно) кадрлар таркиби ўзгариши билан боғлиқ бўлган маълумотлар ходимлар ишга қабул қилинган ва ишдан бўшатилган кунда НМТТБАТга киритилиши ҳамда уларнинг давомати ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши зарур.
6-боб. НМТТБАТдан фойдаланиш тартиби
40. НМТТБАТдан фойдаланиш учун ДХШ асосидаги ёки бошқа нодавлат МТТнинг раҳбари:
НМТТБАТнинг мобил иловасини юклаб олади;
НМТТБАТнинг интернет-сайти ёки мобил иловаси ёрдамида НМТТБАТга кириб, унда кўрсатилган оммавий оферта талаблари ва шартлари билан танишиб, ушбу ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўз розилигини билдиради ва электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Бунда НМТТБАТда МТТ раҳбарига шахсий кабинет очилади.
41. ДХШ асосидаги ва хусусий МТТга Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар миқдори улар томонидан НМТТБАТ ва унинг мобил иловасидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилгандан сўнг ҳисобланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
42. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТга ҳар ойлик субсидия ва компенсациялар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
уларни молиялаштириш учун талабномаларни ўз вақтида тақдим этилишида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги масъул ҳисобланади;
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз вақтида молиялаштирилишига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ҳисобланади.
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ томонидан ойлик субсидия ва компенсациялар маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда Давлат молиявий назорати органлари томонидан амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
44. 2022 йил давомида НМТТБАТни жорий этишда тарбияланувчилар ва тарбиячилар давоматини ҳисобга олиш, субсидиялар ҳамда компенсацияларни ҳисоблаш, ДХШ асосидаги ва хусусий МТТ жойлашган ҳудудда интернет хизматлари кўрсатилмаслиги ёки интернет хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан интернет хизматлари вақтинчалик тақдим этилмаганда ёхуд узилишлар ҳамда бошқа техник носозликлар юзага келганда ойлик давоматни белгилаш учун НМТТБАТда қайд этилган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг сўнгги 5 кунликда ўртача давомат кўрсаткичи қўлланилади ёхуд бундай кўрсаткичлар мавжуд бўлмаганида тегишли мактабгача таълим органи томонидан белгиланган тартибда тўлдирилган иш вақти табели ва тарбияланувчилар қатнови табелидан фойдаланилади.
Бунда ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ жойлашган ҳудудда интернет хизматлари кўрсатилмаслиги ёки интернет хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан интернет хизматлари вақтинчалик тақдим этилмаганлиги ёхуд узилишлар ҳамда бошқа техник носозликлар юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотлар ДХШ асосидаги ва хусусий МТТ томонидан тегишли мактабгача таълим органига тақдим этилади.
45. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсацияларни ажратиш ва тўлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Таълим ташкилоти

1. «Болалар боғчаси» АТда тарбияланувчилар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиради.

2. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимига (НМТТБАТ) ташкилот ва унинг ходимлари тўғрисидаги маълумотларни киритади.

3. Жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш орқали ходимлар ва тарбияланувчилар давоматини белгиланган тартибда юритади.

Боланинг қонуний вакили ёкиходим билан меҳнат шартномаси тузилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб

2-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

1. Ҳисобот ойи давомида МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар рўйхатини автоматик тарзда шакллантиради.

2. МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар давомати ҳамда коммунал тўловлар бўйича электрон шаклда маълумотларни йиғади, тўланадиган субсидия ва компенсация миқдорларини ҳисоблайди.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-кунигача

3-босқич

Мактабгача таълим вазирлиги

Субсидия ва компенсация турига қараб электрон шаклда буюртманомаларни шакллантиради ва Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига юборади.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача

4-босқич

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ва компенсациялар ажратиш бўйича НМТТБАТда шакллантирилган талабномалар асосида зарур маблағларни туман мактабгача таълим бўлимларида очилган алоҳида ҳисобварақларига қайта тақсимлайди.

Икки иш кунида

5-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари

Тақдим этилган реестр асосида тегишли ДХШ асосидаги ва нодавлат МТТнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидиялар ва компенсацияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

Икки иш кунида

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
20___ йил __________ ойи учун «__________» ДХШ асосидаги МТТда таълим олаётган ҳар бир бола учун субсидия олишга
БУЮРТМАНОМА

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

Т/р

Тарбияланувчи тўғрисида маълумотлар

Ҳисобот ойида

ФИО

Туғилган санаси

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами

Тарбияланувчининг МТТга қатнаган кунлари сони

Субсидиянинг республика бўйича қатъий кунлик миқдори

Тарбияланувчи таъминоти учун тўланган маблағ (ота-оналар тўлови миқдори)*

Тарбияланувчи учун ажратиладиган субсидия суммаси (4 уст*5 уст+6 уст)

а

1

2

3

4

5

6

7

1.

2.

...

ЖАМИ:

Х

Х

* Боқувчисини йўқотган аёллар фарзандлари ота-оналар тўловларидан озод этилади, тегишли ҳудуддаги 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб берилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
20___ йил __________ ойи учун «_______________» ДХШ асосидаги МТТга иш ҳақи харажатлари учун субсидияни олишга
БУЮРТМАНОМА

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

Т/р

Ходимнинг Ф.И.О.

Лавозими

Иш ставкаси

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

Ҳисобот ойида

Ҳисобот ойида иш кунлари сони

Ходим ҳақиқатда ишлаган иш кунлари сони*

Туман коэффициенти суммаси

Бир ойлик иш ҳақи миқдори ((4 уст/5 уст*6 уст*3 уст)

+7 уст)

Иш ҳақига нисбатан ягона ижтимоий тўлов (8 уст * 0,05)

Ажратиладиган субсидия, жами (сўм) (8 уст+9 уст)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.

2.

Жами

* Ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлари асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар ҳам қўшилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
___________________ ДХШ асосидаги МТТ ва хусусий МТТга ажратиладиган компенсациялар учун
БУЮРТМАНОМА

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

Т/р

Тарбияланувчининг ФИО

Ҳисобот ойидаги иш кунлари сони

Ҳар бир тарбияланувчининг ташкилотга қатнаган кунлари сони

Электр ва табиий газ истеъмоли учун ажратиладиган маблағ (5 уст+12 уст)

Шундан:

Электр энергияси учун компенсация миқдори*

Электр учун

Табиий газ учун (суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотлари)

1 кВт/соат нархи

Ҳисобот ойида ҳақиқий харажат (кВт)

Ҳақиқий истеъмол учун ҳисобланган сумманинг 50 фоизи

(6 уст *7 уст *50%)

Бир нафар тарбияланувчига компенсациянинг кунлик қатъий миқдори

Компенсация ойлик максимал суммаси (3 уст*9 уст)

Бир нафар тарбияланувчига компенсациянинг кунлик қатъий миқдори

Компенсация суммаси

(3 уст*11 уст)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

2.

...

Жами

* Ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлари асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар ҳам қўшилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
20___ йил __________ ойи учун «__________» оилавий МТТда таълим олаётган ҳар бир бола учун субсидия олишга
БУЮРТМАНОМА

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

Т/р

Тарбияланувчи тўғрисида маълумотлар

Ҳисобот ойида

ФИО

Туғилган санаси

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами

Тарбияланувчи-нинг МТТга қатнаган кунлари сони

Субсидиянинг республика бўйича қатъий кунлик миқдори

Тарбияланувчи таъминоти учун тўланган маблағ

(ота-оналар тўлови миқдори)*

Тарбияланувчи учун ажратиладиган субсидия суммаси (4 уст*5 уст+6 уст)

а

1

2

3

4

5

6

7

1.

2.

...

ЖАМИ:

Х

Х

* Боқувчисини йўқотган аёллар фарзандлари ота-оналар тўловларидан озод этилади, тегишли ҳудуддаги 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб берилади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
20___ йил __________ ойи учун «_____________» оилавий МТТга иш ҳақи бўйича ажратиладиган субсидияларни олиш учун
БУЮРТМАНОМА

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

Т/р

Ходимнинг ФИО

Лавозим номи

Штат бирлиги

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

Ҳисобот ойида

Ҳисобот ойида иш кунлари сони

Ходим ҳақиқатда ишлаган иш кунлари сони *

Туман коэффициенти суммаси

Бир ойлик иш ҳақи миқдори ((4 уст/5 уст*6 уст*3 уст)+7 уст)

Иш ҳақига нисбатан ягона ижтимоий тўлов (8 уст * 0,05)

Ажратиладиган субсидия, жами (сўм) (8 уст+9 уст)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.

2.

Жами

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
20___ йил _______ ойи учун «__________» оилавий МТТга юмшоқ жиҳозлар ва дори воситалари харажатлари бўйича субсидияларни олиш учун
БУЮРТМАНОМА

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

Т/р

Тарбияланувчининг ФИО

Ҳисобот ойидаги иш кунлари сони

Тарбияланувчилар сони*

Ҳисобланган жами субсидия суммаси (6 уст+8 уст)

Шундан:

Юмшоқ жиҳозлар тури

Дори воситаси тури

Республика бўйича қатъий миқдори

Субсидия суммаси (3 уст*5 уст)

Республика бўйича қатъий миқдори

Субсидия суммаси (3 уст*7 уст)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

2.

Жами

* Ҳисобот ойида оилавий МТТга давомати 40 фоиздан юқори бўлган тарбияланувчиларнинг сони.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига
3-ИЛОВА
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг (кейинги ўринларда — оилавий МТТ) мақсади ва вазифаларини, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, моддий-техник ва методик жиҳатдан таъминлаш, молиялаштириш, шунингдек, уларни бошқариш тартибини белгилайди.
2. Оилавий МТТ фаолиятини ташкил этиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3. Оилавий МТТ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Оилавий МТТ фақат давлат-хусусий шерикликнинг оилавий МТТни моддий-техник ва методик жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилади.
5. Оилавий МТТ шаклида таълим хизматлари якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар томонидан кўрсатилади.
Оилавий МТТ банк ҳисобварағига эга бўлади.
6. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда — томонлар) — давлат шериги ва хусусий шерик;
давлат шериги — Мактабгача таълим вазирлиги;
хусусий шерик — оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини юритиш учун давлат шериги билан битим имзолаган якка тартибдаги тадбиркор;
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда — битим) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар — Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, аъзолари ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар, тўрт ёки ундан кўп болалари бўлган оилалар;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар — тиббиёт, маданият, фан, таълим ва спорт соҳалари вакилларининг иш жойидан махсус квота асосида бошқа ҳудудга тақсимланган оилалар;
махсус контингент — ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг болалари, мактабгача таълим тизими ходимлари ва давлат умумтаълим мактаблари педагог ходимларининг болалари;
мактабгача таълим тизими ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ходимлари, шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг директор ва педагог ходимлари;
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда — НМТТБАТ) мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳақида маълумотларни ўзида акс эттирувчи, бошқарувчи, мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи ахборот тизими.
2-боб. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг мақсади ва вазифалари
7. Қуйидагилар оилавий МТТнинг мақсади ҳисобланади:
мактабгача ёшдаги болаларни (кейинги ўринларда — болалар) ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш;
таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш;
болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш.
8. Қуйидагилар оилавий МТТнинг вазифалари ҳисобланади:
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш;
болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш;
бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга тайёрланган тарзда шакллантириш;
болаларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланишини таъминлаш;
болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш.
9. Оилавий МТТ:
ота-оналар билан келишув бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш (шу жумладан, ўқитувчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимларини таклиф қилиш);
белгиланган тартибда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб субсидия маблағлари ҳисобидан 2,5 та штат бирлигигача тарбиячи ва 2 та штат бирлигигача тарбиячи-ёрдамчисини ёллаш;
давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобидан ташкилот ходимларининг малакасини ошириш;
хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига ўз ходимлари ишини қўшимча равишда рағбатлантириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия олиш ҳуқуқига эга.
10. Оилавий МТТ раҳбарлари:
оилавий МТТ, унинг ходимлари ва тарбияланувчилари тўғрисидаги маълумотлар тегишлигича НМТТБАТга ва «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Болалар боғчаси» АТ) киритилишини таъминлашга мажбур;
болалар саломатлиги, хавфсизлиги, таълим-тарбия сифати, НМТТБАТ ва «Болалар боғчаси» АТга киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгардир.
3-боб. Оилавий МТТ фаолиятини ташкил этиш
11. Оилавий МТТ таълим фаолиятини:
оилавий МТТни ташкил қилган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномасида кўрсатилган манзилда;
оилавий МТТни ташкил қилган якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзига ёки турмуш ўртоғига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар ёки нотурар жойда;
агар турар ёки нотурар жой бошқа жисмоний ёки юридик шахсга тегишли бўлса, битим муддати давомида амал қилиш шарти билан нотариал тасдиқланган ишончнома ёки давлат органларидан рўйхатдан ўтган ижара шартномаси асосида ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқа асосларга кўра фойдаланиш мумкин бўлган турар ва нотурар жойларда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Бунда турар ёки нотурар жой якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзига ёхуд турмуш ўртоғига тегишлилиги, шунингдек, нотариал тасдиқланган ишончнома ёки солиқ органларидан рўйхатдан ўтган ижара шартномаси асосида фойдаланилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумот алмашинуви орқали тегишли давлат органларнинг ахборот тизимларидан олинади.
Оилавий МТТ фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди.
12. Оилавий МТТга кириш жойида фуқароларни оилавий МТТ ҳақида маълумотлардан хабардор қилиш мақсадида ахборот пешлавҳаси ўрнатилади.
Бунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда берилган хабарнома ва унинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома нусхалари, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим нусхаси, оилавий МТТнинг иш тартиби ва бошқа ҳужжатларнинг нусхалари жойлаштирилади.
13. Оилавий МТТда 50 нафаргача болаларга тарбия берилишига йўл қўйилади. Бунда:
оилавий МТТда ҳар битта гуруҳ 12 — 25 нафаргача турли ёшдаги болалардан иборат бўлади. Биринчи гуруҳда 25 нафар бола тўлиқ шакллантирилганидан кейин иккинчи гуруҳнинг очилишига йўл қўйилади. Иккинчи гуруҳ учун субсидиялар ушбу гуруҳга камида 12 нафар бола қабул қилинганидан сўнг белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Аввал ташкил этилган оилавий МТТ гуруҳларидаги тарбияланувчилар сони мазкур Низом талабларига мувофиқлаштирилади.
14. Ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган миқдордаги болалар тўғрисидаги маълумотлар НМТТБАТга киритилганидан сўнг оилавий МТТга тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси штат бирликлари ажратилади.
Бунда:
оилавий МТТ томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчисига тегишли тоифа бўйича 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақини тўлаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади;
субсидиялар оилавий МТТдаги гуруҳлар сонидан келиб чиқиб кўпи билан 4,5 та штат бирлигида (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2,25 штат бирлигигача), шу жумладан, бир гуруҳда — 1,25 штат бирлигида тарбиячи ва 1 штат бирлигида тарбиячи ёрдамчиси лавозимида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақини тўлаш учун ажратилади.
15. Оилавий МТТ ташкил этилиши режалаштирилаётган турар ёки нотурар жойда болаларнинг соғлом ўсиши ва тарбия олишлари учун зарур шарт-шароитлар бўлиши, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария қоидалари ва гигиеник нормативларга жавоб бериши лозим.
16. Оилавий МТТ шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор давлат шеригига НМТТБАТ орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Аризада якка тартибдаги тадбиркор томонидан қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
якка тартибдаги тадбиркорнинг фуқаролик паспорти серияси ва рақами;
оилавий МТТ жойлашадиган турар ёки нотурар жой якка тартибдаги тадбиркорнинг турмуш ўртоғига тегишли бўлса, унинг паспорти серияси ва рақами, турмуш ўртоғи вафот этган тақдирда, унинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома серияси ва рақами киритилади;
турар ёки нотурар жойдан ёки унинг хоналаридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат маълумотлари, шу жумладан, битим муддати давомида амал қилиш шарти билан нотариал тасдиқланган ишончнома санаси ва рақами ёки солиқ органларидан рўйхатдан ўтган ижара шартномаси санаси ва рақами (агар турар ёки нотурар жой бошқа жисмоний ёки юридик шахсга тегишли бўлса);
оилавий МТТда ташкил этилиши режалаштирилган гуруҳлар сони;
турар ёки нотурар жойнинг манзили, унинг жойлашуви (геолокацияси) ва оилавий МТТ учун ажратиладиган майдон (м2);
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкил қилинаётган оилавий МТТда фаолият олиб борувчи тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси маълумотлари;
фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);
паспорт серияси ва рақами ёки ID-карта рақами;
ЖШШИР;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
алоқа учун электрон почта манзили ва (ёки) мобил телефон рақами.
Якка тартибдаги тадбиркор НМТТБАТга киритиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавобгар бўлади.
17. Ариза НМТТБАТ орқали шакллантирилганидан сўнг:
якка тартибдаги тадбиркорга аризада кўрсатилган электрон почта ёки мобил телефон рақамига аризанинг ID-рақами, ариза қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда хабар жўнатилади;
оилавий МТТнинг жойлашуви бўйича тегишли туман (шаҳар) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органига электрон сўровлар жўнатилади.
18. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органи электрон сўровни олганидан сўнг уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда ўрганишларни ўтказиб, оилавий МТТни жойлаштириш учун танланган манзилда фаолиятни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосаларни электрон кўринишда НМТТБАТга киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Сўровларга асосан жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган ўрганишлар жараёнида:
а) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати:
оилавий МТТ учун ажратилган хоналар белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мослигини;
турар ёки нотурар жойнинг манзили ва оилавий МТТ учун ажратиладиган майдоннинг (квадрат метрда акс эттирилади) аризада тўғри кўрсатилганлигини;
белгиланган меъёрларга мувофиқ оилавий МТТда ажратилган майдонда таълим ва тарбия олиши имконияти мавжуд бўлган болаларнинг максимал сонини;
оилавий МТТни ташкил этиш учун ажратилган бинолар санитария-ҳимоя зонасига эга бўлган объектлардан зарур даражада узоқликда жойлашувини ўрганиб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўрганиш жараёнида оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосуратини ташкилот очиш режалаштирилган манзилга борган ҳолда мобиль илова орқали тасвирга олади ҳамда НМТТБАТга киритади.
(19-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Ўрганиш натижасида хулоса шакллантирилади ва унга оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосурати (камида 4 та фотосурат) мажбурий тартибда илова қилинади.
Бунда оилавий МТТда санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар талабларига риоя этилмаган тақдирда, ушбу манзилда оилавий МТТни ташкил этиш рад этилади;
б) давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органлари оилавий МТТ ташкил этилиши режалаштирилган турар ёки нотурар жой шароитлари ва унинг ён атрофи ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши ёки бермаслигини белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.
Ўрганиш натижасида хулоса шакллантирилади ва унга оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, иситиш тизими ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосурати (камида 4 та фотосурат) мажбурий тартибда илова қилинади.
Бунда оилавий МТТда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмаган тақдирда, ушбу манзилда оилавий МТТни ташкил этиш рад этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
20. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органидан хулосалар олинганидан сўнг барча маълумотлар оилавий МТТ ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан бирга бир иш кунида НМТТБАТ орқали Мактабгача таълим вазирлигига тақдим этилади.
21. Мактабгача таълим вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органидан хулосалар олинганидан сўнг 10 иш куни мобайнида режалаштирилаётган ҳудудда 3 — 7 ёшдаги болалар сони, ўша ҳудудда мавжуд давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, мактабгача таълим хизмати билан қамраб олинган болалар сони бўйича маълумотлардан келиб чиқиб оилавий МТТга субсидиялар ажратиш учун тегишли молия йилида Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда оилавий МТТ ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса тайёрлайди ва НМТТБАТга киритади.
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий МТТ ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича ижобий хулоса НМТТБАТга киритилгандан сўнг НМТТБАТда автоматик равишда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шакллантирилади ва имзолаш учун хусусий шерикка электрон шаклда жўнатилади.
22. Хусусий шерик НМТТБАТ орқали тақдим этилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни кўриб чиқади ва унда белгиланган шартларга рози бўлганида, битимга электрон имзо қўяди. Шундан сўнг ушбу битим электрон имзо қўйиш учун автоматик тарзда давлат шеригига юборилади. Бунда:
давлат шериги ушбу битимга 3 иш куни мобайнида имзо қўяди;
Ушбу муддат давомида давлат шериги томонидан битим имзоланмаганда, битим келишилган деб ҳисобланади ҳамда янги оилавий МТТни «Болалар боғчаси» АТ рўйхатига киритиш бўйича НМТТБАТ орқали электрон буюртма берилади.
Хусусий шерик 15 иш куни ичида битимни имзоламаса, унинг аризаси ўз кучини йўқотади, бунда битимни имзолаш зарурати мавжуд бўлганида, ариза хусусий шерик томонидан янгидан НМТТБАТга киритилиши талаб этилади.
23. Қуйидаги ҳолатларда оилавий МТТ шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ариза бўйича рад жавоби берилади:
а) оилавий МТТни ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган (аризада кўрсатилган) турар ёки нотурар жой майдони:
қурилиш фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси норматив — ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган минимал талабларидан кам бўлганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
б) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва (ёки) давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органлари томонидан салбий хулоса берилганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) оилавий МТТни ташкил этмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор бир вақтнинг ўзида мактабгача ва мактаб таълими тизимининг бошқарув органи ходими ёки давлат мактабгача таълим ташкилоти ёхуд мактабда раҳбарлик лавозимда ишлаганида;
(23-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
ж) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хулосасида оилавий МТТ учун ажратилган майдонда таълим ва тарбия олишга тавсия этилган болаларнинг максимал сони ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган меъёрдан кам бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) тегишли молия йилида Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда оилавий МТТ ташкил этилиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда;
и) мактабгача таълим ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан тез ва самарали қамраб олиш мақсадида биринчи навбатда қамров даражаси паст бўлган маҳаллаларда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарорига асосан «з» ва «и» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) оилавий МТТни ташкил этиш учун ажратилиши режалаштирилган (аризада кўрсатилган) турар ёки нотурар жой манзили кадастр органларидан олинган маълумотларга мос бўлмаганда;
л) ташкил қилинаётган оилавий МТТда фаолият олиб борувчи тарбиячи диплом маълумоти мос келмаганда.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан «к» ва «л» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳамда бошқа норматив ҳужжатларда белгиланмаган асосларга кўра оилавий МТТ шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ариза бўйича рад жавоби бериш тақиқланади.
(23-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
24. Оилавий МТТни ташкил этиш тўғрисидаги ариза рад этилганида, рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда, аризада кўрсатилган электрон почта орқали ёки мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали хусусий шерикка юборилади.
25. Давлат-хусусий шериклик тўғрисида тузилган битимларнинг ягона реестри НМТТБАТда электрон шаклда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан юритилади.
26. Оилавий МТТ ўз фаолиятини бошлаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали белгиланган тартибда хабарнома жўнатади.
Бунда «Лицензия» ахборот тизими хабарномада кўрсатилган маълумотларни:
а) идоралараро электрон маълумот алмашинуви орқали НМТТБАТга тақдим этади;
б) НМТТБАТ ва тегишли давлат органларининг ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлар билан текширади.
Оилавий МТТ хабарнома қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқномани олган кундан бошлаб таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Оилавий МТТ хабарнома қабул қилингани ҳақидаги тасдиқномани олган кундан бошлаб бир ой муддатда тегишли мактабгача ва мактаб таълими органи жойига чиққан ҳолда ташкил этилган янги оилавий МТТ фаолияти учун мўлжалланган мебель, жиҳоз ва бошқа анжомлар билан жиҳозланганлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказади, ўрганиш жараёнида оилавий МТТнинг кириш қисми, ошхонаси, ҳожатхонаси, иситиш тизими ва таълим-тарбия бериш учун мўлжалланган хоналарнинг фотосуратини мажбурий тартибда манзилга борган ҳолда, мобиль илова орқали тасвирга олади ва оилавий МТТ фаолиятни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосаларни электрон шаклда НМТТБАТга киритади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Мактабгача таълим органи томонидан салбий хулоса берилганида, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар оилавий МТТ фаолияти вақтинча тўхтатилади.
28. Оилавий МТТнинг ўз ташаббуси билан фаолиятини тўхтатиши Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда хабарнома бериш тартибида амалга оширилади.
29. Оилавий МТТнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятини тўхтатиш, қайта тиклаш ва тугатиш ҳақидаги маълумотлар идоралараро электрон маълумот алмашинуви орқали НМТТБАТга тақдим этилади ва НМТТБАТда ушбу оилавий МТТнинг маълумотлари қайд қилиб борилади.
30. Оилавий МТТда таълим мазмуни мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига асосан ишлаб чиқилиб, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дастурлар билан белгиланади.
Оилавий МТТ ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдаланишга ҳақлидир. Ушбу дастурларни тасдиқлаш тартиби давлат шериги томонидан белгиланади.
Оилавий МТТнинг ўз (муаллифлик) дастурларида миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик ғояларини акс эттирилишига йўл қўйилмайди.
31. Оилавий МТТнинг иш тартиби ва болаларнинг ташкилотда бўлиш вақти ота-оналарнинг истак ва талабларидан келиб чиқиб муассис томонидан белгиланади.
Оилавий МТТда 5 кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, 9 соатли кунлик иш тартиби жорий этилади.
Оилавий МТТ жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳоли талабларидан келиб чиқиб 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.
32. Оилавий МТТда болаларнинг овқатланиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативлар асосида амалга оширилади.
4-боб. Оилавий МТТга болаларни қабул қилиш
33. Оилавий МТТга болаларни қабул қилиш тегишли тиббий хулоса асосида амалга оширилади.
Оилавий МТТга болаларни қабул қилиш ва ташкилотдан чиқариш тартиби ушбу МТТнинг буйруғи билан амалга оширилади.
34. Оилавий МТТда ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан бошланади ва кейинги йилнинг 1 июнига қадар давом этади. 1 июндан 1 сентябргача бўлган давр соғломлаштириш даври ҳисобланади.
5-боб. Таълим-тарбия жараёни қатнашчилари
35. Оилавий МТТда болалар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) ва педагог ходимлар таълим-тарбия жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.
36. Оилавий МТТ болаларни қабул қилишда ота-оналарни ташкилот устави, кун тартиби, таълим-тарбия дастурлари ва бошқа ҳужжатлар билан таништириши шарт.
37. Оилавий МТТ билан ота-оналар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ушбу ташкилот устави ҳамда ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан тузилган шартнома билан тартибга солинади. Шартнома болаларнинг ташкилотда бўлиш вақтини, таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда томонларнинг ҳуқуқларини, мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини ўз ичига олади.
38. Оилавий МТТ Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган битимга асосан ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини ва махсус контингентларни ташкилотга қабул қилиши лозим.
Бунда:
ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ва махсус контингентларни оилавий МТТга қабул қилиш Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлимлари орқали берилган йўлланма асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ва махсус контингентлар оилавий МТТ тарбияланувчилари умумий сонининг камида 35 фоизини ташкил қилиши лозим (мазкур банднинг еттинчи хатбошисидаги ҳолатлар бундан мустасно);
(38-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон — 2024 йил 1 августдан кучга киради)
ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ва махсус контингентлар учун ота-оналар тўлови шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда ўрнатилади;
боқувчисини йўқотган аёллар фарзандлари бепул ўқитилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар оилавий МТТга қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ва махсус контингентлар сони жами тарбияланувчиларнинг 35 фоизидан кам бўлган тақдирда, оилавий МТТ етмаган қисмига ота-оналар тўловини шу жойдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда ўрнатган ҳолда бошқа болаларни ҳам қабул қилиши мумкин.
(38-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон — 2024 йил 1 августдан кучга киради)
Бунда оилавий МТТга тарбияланувчиларни қабул қилиш белгиланган тартибда берилган йўлланма асосида амалга оширилади.
39. Ота-оналар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз болалари учун таълим-тарбия шаклларини, оилавий МТТда таълим бериш тилини танлаш;
оилавий МТТда болаларга таълим-тарбия бериш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳамда боланинг шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;
оилавий МТТ билан тузилган шартнома шартларида белгиланган тартибда кун давомида ўзига қулай бўлган вақтда болаларни мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетиш.
Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
40. Ота-оналар:
оилавий МТТ билан тузилган шартномага мувофиқ ота-оналар тўловини ўз вақтида тўлаши;
оилавий МТТда болага берилган таълим-тарбияни мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиши шарт.
Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига ва оилавий МТТ билан тузилган шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам зиммасига олишлари мумкин.
41. Оилавий МТТ тарбияланувчиси ва ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳамкорлик, боланинг шахсини ҳурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун эркинлик бериш асосида олиб борилади.
42. Оилавий МТТда тегишли олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотга эга бўлмаган (тегишли ҳудудларда олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотли талабгорлар мавжуд бўлмаган) ҳолатларда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтказилган шахслар ҳам педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Суд томонидан ёки тиббий хулосага мувофиқ бундай фаолият билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
43. Оилавий МТТнинг педагоглари ва бошқа ходимлари билан меҳнат шартномалари тузиш ва уларни бекор қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
44. Оилавий МТТ раҳбари белгиланган тартибда педагог кадрлар шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилади, илғор педагогик ва ахборот технологиялари, муаллифлик дастурлари, методик қўлланмалар ва дидактик материаллар жорий этилиши учун шарт-шароитлар яратади.
45. Оилавий МТТ ходимларининг ҳуқуқ ва имтиёзлари қонунчилик ҳужжатларида, ушбу ташкилотнинг уставида, шунингдек, меҳнат шартномасида белгиланади.
46. Оилавий МТТнинг педагог ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
оилавий МТТни бошқаришда ушбу ташкилот уставида белгиланган тартибда қатнашиш;
ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш;
касбий фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;
ўз касбий фаолиятига аралашувдан ҳимояланиш;
таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан педагог касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш.
Оилавий МТТнинг педагог ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
47. Оилавий МТТнинг педагог ходимлари:
таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиши;
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш бўйича ўзига юкланган вазифалар доирасида шарт-шароитлар яратиши;
болаларга юқори профессионал даражада таълим-тарбия бериш орқали мактабгача таълим сифатини ошириши;
педагог ахлоқ-одобига риоя қилиши, боланинг қадр-қимматини ҳурмат қилиши, болаларни тазйиқдан ҳимоя қилиши, уларни меҳнатга, ота-онага ҳурмат, атроф муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаши;
ўзининг касбий кўникмаларини ва педагогик маҳоратини доимий равишда такомиллаштириши шарт.
Педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
6-боб. Оилавий МТТни бошқариш ва унинг фаолиятини назорат қилиш
48. Оилавий МТТни бошқариш уни ташкил этган якка тартибдаги тадбиркор томонидан амалга оширилади.
49. Оилавий МТТ фаолиятини назорат қилиш уни ташкил этган якка тартибдаги тадбиркор, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
50. Оилавий МТТ томонидан мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларининг ва таълим-тарбия дастурларининг бажарилишини назорат қилиш Мактабгача таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
51. Оилавий МТТни аттестациядан ўтказиш, уларнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
7-боб. Оилавий МТТларни моддий-техник таъминлаш ва молиялаштириш
52. Оилавий МТТга мол-мулк қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктирилади.
Оилавий МТТ ўзига бириктирилган мол-мулкни ва ўзига ажратилган маблағлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.
 LexUZ шарҳи
Умумий қонунчилик билан тартибга солинади
53. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳар йилги маҳаллий бюджет маблағларидан иқтисод қилиб қолинган маблағлар доирасида ташкил этиладиган янги оилавий МТТни улар фаолияти учун мўлжалланган мебель, жиҳоз ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга кўмаклашадилар.
Мактабгача таълим вазирлиги оилавий МТТ фаолияти учун зарур бўлган ўқув материаллари билан Давлат бюджетидан ушбу харажатлар учун ажратилган мақсадли маблағлар доирасида бепул таъминлайди. Мазкур жиҳозлар ва ўқув материалларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланилиши ва уларнинг сақланишига оилавий МТТ жавоб беради.
54. Оилавий МТТ фаолияти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уни ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорнинг маблағлари ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан молиялаштирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Оилавий МТТга Давлат бюджетидан қонунчиликда назарда тутилган шартлар ва миқдорларда субсидиялар ажратилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон — 2024 йил 1 августдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 15-боби.
56. Оилавий МТТ қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоидалар
57. Оилавий МТТда мактабгача таълим ташкилотининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотларнинг, шу жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкил этилишига ва фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.
Оилавий МТТдаги таълим ва тарбия дунёвий хусусиятга эга бўлиши лозим.
58. Оилавий МТТнинг халқаро ҳамкорлиги, педагог кадрларнинг амалиёт ўташи ва уларнинг малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
59. Оилавий МТТ томонидан Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган давлат-хусусий шериклик битимига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш юзасидан ариза НМТТБАТга электрон шаклда юборилади.
Битим муддатини узайтириш, фаолият манзилини ўзгартириш, оилавий МТТ қувватини камайтириш ёки ошириш мазкур Низомнинг 3-бобида кўрсатилган босқичларда амалга оширилади.
Битимни бекор қилиш бўйича ариза электрон шаклда НМТТБАТга киритилади. Бунда аризага электрон рақамли имзо қўйилган битимни бекор қилиш бўйича қўшимча келишув илова қилинади.
Агар хусусий шерикка давлат шериги томонидан мебель жиҳозлари ва дидактик материаллар берилмаган бўлса ёки улар хусусий шерик томонидан қайтарилган бўлса, битимни бекор қилиш бўйича ариза НМТТБАТга тушган кундан бошлаб уч иш кунида қўшимча келишув имзоланиб, рўйхатдан ўтказилади.
Агар давлат шериги томонидан хусусий шерикка мебель жиҳозлари ва дидактик материаллар берилган бўлса, битимни бекор қилиш бўйича ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат шериги томонидан НМТТБАТга мебель жиҳозлари ва дидактик материаллар бут ҳолда қайтарилганлиги ҳақида топшириш-қабул қилиш далолатномаси ёки эскириш ҳисоблангандан кейинги қолдиқ қиймати қайтарилганлиги ҳақида ҳужжат юкланиши лозим.
Қўшимча келишув имзоланганлиги ёки имзоланмаганлиги сабаблари ҳақида хабар хусусий шерикка унинг аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига юборилади.
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Оилавий МТТ шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими орқали электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Заруратдан келиб чиқиб

2-босқич

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими

1. Якка тартибдаги тадбиркорга аризада кўрсатилган электрон почта ёки мобил телефон рақамига, аризанинг ID-рақами ва ариза қабул қилинган сана ва вақти кўрсатилган ҳолда маълумот жўнатилади;

2. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органига электрон сўровлар жўнатилади.

Ариза тушган куннинг ўзида

3-босқич

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органи

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органи оилавий МТТни жойлаштириш учун танланган манзилда фаолиятни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақидаги хулосаларни электрон шаклда Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимига киритади.

Уч иш куни мобайнида

4-босқич

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда давлат ёнғин хавфсизлиги назорати органи хулосалари олинганидан сўнг ариза Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига тақдим этилади.

Бир иш кунида

5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги режалаштирилаётган ҳудудда 3 — 7 ёшдаги болалар сони, ўша ҳудудда мавжуд давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, қамралган ва қамралмаган болалар сони бўйича маълумотлардан келиб чиқиб оилавий МТТга субсидиялар ажратиш учун тегишли молия йилида Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги бўйича хулоса тайёрлайди ва Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимига киритади.

10 иш кунида

6-босқич

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан оилавий МТТ ташкил этилиши мақсадга мувофиқлиги бўйича ижобий хулоса Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимига киритилгандан сўнг автоматик равишда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим шакллантирилади ва имзолаш учун хусусий шерикка электрон хабар жўнатади.

1 иш кунида

7-босқич

НМТТБАТ

Хусусий шерик Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими орқали тақдим этилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга электрон имзо қўйганидан сўнг ушбу битим электрон имзо қўйиш учун Давлат шеригига автоматик тарзда юборилади.

Хусусий шерик томонидан имзоланган кунда

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўз ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ўзи фаолият юритадиган ҳудудда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйганда, ушбу мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг иш ҳақини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
идоравий мактабгача таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — идоравий МТТ) — ташкилотлар ҳузурида алоҳида юридик шахс сифатида ташкил қилиниб, улар томонидан молиялаштириладиган ва бошқариладиган ҳамда илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланадиган ташкилот;
субсидия — кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ўз ҳузурида мактабгача таълим ташкилотини ташкил қилганда, ушбу мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг иш ҳақини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилишини назарда тутувчи молиявий ёрдам.
2-боб. Субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
3. Идоравий МТТ тарбиячилари иш ҳақини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда — НМТТБАТ) орқали автоматик тарзда амалга оширилади.
4. Тарбиячилари иш ҳақини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан субсидия олиш учун идоравий МТТ:
«Болалар боғчаси» ахборот тизимида тарбияланувчилар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиради;
НМТТБАТга ташкилот ва унинг ходимлари тўғрисидаги маълумотларни киритади;
НМТТБАТ мобил иловаси ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш орқали ходимлар ва тарбияланувчилар давоматини юритади.
5. НМТТБАТ:
ҳисобот ойи давомида идоравий МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар рўйхатини автоматик тарзда шакллантиради;
идоравий МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар давомати бўйича электрон шаклда маълумотларни йиғади, тўланадиган субсидия миқдорини ҳисоблайди;
субсидия тўлаш учун электрон шаклдаги буюртманомаларни шакллантириб, Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимига юборади.
6. Идоравий МТТда ишловчи тарбиячилар иш ҳақини қоплаб бериш учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилиши оилавий нодавлат МТТда ишловчи ходимлар иш ҳақи учун субсидиялар ажратиш бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.
7. Идоравий МТТ томонидан ёлланган тарбиячиларга иш ҳақини тўлаш учун субсидия 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячилар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида тўланади.
Идоравий МТТга улар томонидан ёлланган тарбиячиларнинг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади:
ИҲС = (БТС *ТИС / ИКС * (ДКС + АКС) + ТКС) * (1 + ИСС)
Бунда:
ИҲС — идоравий МТТ тарбиячиси иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия суммаси (ҳар бир ходим учун алоҳида ҳисобланиб, жамланади);
БТС — тарбиячи маълумоти ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкаси;
ТИС — тарбиячининг иш ставкаси;
ИКС — жорий ойдаги иш кунлари сони;
ДКС — тарбиячининг давомат кунлари сони;
АКС — тарбиячининг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа ҳолатлар рўй берганида) ишланмаган кунлар сони. Бунда ушбу кунлар сони идоравий МТТ раҳбари томонидан НМТТБАТда белгиланади ва асословчи ҳужжатлар тегишли мактабгача таълим органига НМТТБАТ орқали тақдим этилади;
ТКС — идоравий МТТ жойлашган ҳудуд учун қонунчиликда белгиланган туман коэффициенти суммаси;
ИСС — идоравий МТТ учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси.
8. Идоравий МТТга тарбиячиларнинг иш ҳақини тўлаш учун субсидиялар ушбу МТТнинг бир гуруҳида кечки сменада ишлайдиган хотин-қизларнинг камида 12 нафар фарзанди таълим ва тарбия олганда тўланади.
Бунда субсидиялар идоравий МТТдаги гуруҳлар сонидан келиб чиқиб бир гуруҳ учун 1,25 штат бирлигида тарбиячи лавозимида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақини тўлаш учун ажратилади.
9. Идоравий МТТ ўз маблағлари ҳисобидан кундузги гуруҳлар ташкил этиши ва унга ташкилотда ишловчи ота-оналарнинг турли мактабгача ёшдаги фарзандларини қабул қилиши ва белгиланган тартибда пуллик хизмат асосида ташқаридан тарбияланувчиларни қамраб олиши мумкин.
Идоравий МТТда кечки сменада ишлайдиган гуруҳлар ва кундузги гуруҳларда ота-оналар тўлови уни ташкил қилган ташкилот билан келишган ҳолда идоравий МТТ томонидан белгиланади.
10. Идоравий МТТ томонидан тарбиячиларга тўланадиган иш ҳақига қонунчиликка мувофиқ солиқ солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимларининг фарзандларини тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тавсиясига асосан қопланади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ойлик субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Идоравий мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш ва тўлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Идоравий МТТ

1. «Болалар боғчаси» АТда тарбияланувчилар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиради.

2. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимига (НМТТБАТ) ташкилот ва унинг ходимлари тўғрисидаги маълумотларни киритади.

3. Жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш орқали ходимлар ва тарбияланувчилар давоматини белгиланган тартибда юритади.

Боланинг қонуний вакили ёки ходим билан меҳнат шартномаси тузилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб

2-босқич

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими

1. Ҳисобот ойи давомида МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар рўйхатини автоматик тарзда шакллантиради.

2. МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар давомати бўйича электрон шаклда маълумотларни йиғади, тўланадиган субсидия миқдорларини ҳисоблайди.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-кунигача

3-босқич

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими

Субсидия учун электрон шаклда буюртманомаларни шакллантириб, Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига юборади.

Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача

4-босқич

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш бўйича НМТТБАТда шакллантирилган талабномалар асосида зарур маблағларни туман мактабгача таълим бўлимларида очилган алоҳида ғазна ҳисобварақларига қайта тақсимлаш.

Икки иш кунида

5-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари

Тақдим этилган реестр асосида тегишли идоравий МТТнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

Икки иш кунида

Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига
5-ИЛОВА
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими ва «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Маълумот ва ҳужжатлар номи

Маълумот ва ҳужжатларни бериш учун масъул ваколатли органлар

1.

Шахсга доир маълумотлар

Ички ишлар вазирлиги

2.

Туғилиш, ўлим, никоҳни қайд этиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги маълумотлар

Адлия вазирлиги

3.

Давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) асосидаги ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома маълумотлари

4.

ДХШ асосидаги ташкилотларга оид лицензия ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар

5.

Боқувчисини йўқотган аёллар ва уларнинг фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар

6.

ДХШ асосидаги ташкилотларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлиги ёки тўхтатганлиги тўғрисидаги маълумотлар

Солиқ қўмитаси

7.

ДХШ асосидаги ташкилотлар томонидан кўчмас мулк объектларини ижарага олишга оид маълумотлар

8.

ДХШ асосидаги ташкилотлар томонидан фойдаланадиган кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

9.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

10.

Оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар

11.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар

12.

«Темир дафтар»га киритилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар

13.

Мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

14.

Олий ёки касбий таълим муассасалари битирувчиларига берилган диплом тўғрисидаги маълумотлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

15.

Жисмоний шахсларнинг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

16.

Ходимларнинг малака тоифалари тўғрисидаги маълумотлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

17.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лар бўйича 7 ёшгача ва 7 ёшдаги болалар сони тўғрисидаги маълумотлар

Миллий статистика қўмитаси

18.

Электр энергияси ва табиий газ таъминоти ташкилотларининг ахборот тизимларидаги ҳар ойлик маълумотлар

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

19.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

20.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар

Ёшлар ишлари агентлиги

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) қуйидаги мазмундаги 71 ва 72-бандлар билан тўлдирилсин:
«71. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият юритаётган, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун, уларнинг педагогик тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.
Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига педагог сифатида тегишли лавозимларга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
72. Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин ва уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади»;
б) Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорларининг Давлат мактабгача таълим тизими педагог ходимлари бўлимида:
3-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

3.

Тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, психологлар, олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари

2 095 874

1 975 627

1 850 054

1 727 603

1 203 660*

»;

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«* Мазкур базавий тариф ставкаси олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашда қўлланилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1027-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:
а) учинчи хатбошидаги «моддий рағбатлантиришга» сўзлари «моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларни жиҳозлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга;».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги 991-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «берилсин.» сўзи «берилади;» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин унинг муқобил турларидан (шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан) фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳам тўланади»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) Илова (Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисида низом)нинг 2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин унинг муқобил турларидан (шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан) фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳам тўланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорида:
а) 1-илова (Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом)нинг 35-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлган тарбияланувчилар кейинги ўқув йилининг бошланишига қадар ташкилотда қолади»;
б) 5-илова (Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги низом)да:
47-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«47. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тарбияланувчиларидан ташқари реабилитация маркази мазкур ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши кўрсатмасига кўра 2 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда мазкур қарорга 4-илова билан тасдиқланган Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида белгиланган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача болаларни ҳам амбулатор шароитида қабул қилади ва реабилитация тадбирларини ўтказади»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
72-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«72. Ихтисослаштирилган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги 246-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2024 й., 09/24/246/0313-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 17-иловада:
6-позициядан «и) соғлиқни сақлаш органлари билан тузилган шартнома рақами ва санаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
7-позициядан «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
9-позициядаги «7 ёшгача» сўзлари «7 ёш 9 ойгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 378-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон Қонуни) 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарорига 1-илованинг 14 ва 16-бандлари.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 11 августдаги 510-сон қарорига илованинг 5 ва 6-бандлари.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони) 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 52-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 35-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон; 30.04.2024 й., 09/24/246/0313-сон; 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 21.03.2025 й., 06/25/51/0261-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)