Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 17 октябрдаги ПФ-162-сон Фармонига мувофиқ:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилганлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миграция агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилганлиги;
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Миграция жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари ходимларининг лавозим маошлари миқдори 3-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини аниқлаш ва субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Миграция жамғармаси тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.13.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи бўйича бошқа масалалар]
3. Белгилансинки, Агентлик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали молиялаштирилади.
4. Фуқароларга миграция соҳасида кўрсатиладиган хизматларни соддалаштириш, қўшимча қулайликлар яратиш, хорижий иш берувчилар билан танловларни, тест ва кўниктириш жараёнларини ўтказиш мақсадида Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Кўкча Оқтепа кўчасида жойлашган Тошкент шаҳридаги Касбий кўникмалар марказининг Учтепа филиали биносида «Хорижга ишга тайёрлаш маркази»ни ташкил этиш ва унда «Ягона дарча» тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматларни кўрсатиш;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги касбий кўникмалар марказлари биноларида алоҳида хоналар ажратган ҳолда Агентлик ҳудудий филиалларини жойлаштириш;
хорижий ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тегишли Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Лутфий кўчасидаги 47-уйнинг «Б» ва «Е» корпусларини Агентликка фойдаланиш учун бериш.
Белгилансинки, мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган касбий кўникмалар марказлари ва корпуслар Агентликка текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади, уларни таъмирлаш ва сақлаш харажатлари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Агентлик билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатновини йўлга қўйсин;
мамлакатдан ташқарига чиқадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан йўловчи автомобиль транспортида (микроавтобуслар ва автобуслар) ҳаракатланишда хавфсизлик қоидалари ҳамда хорижда бўлиш қоидаларига риоя этиш тўғрисида тушунтириш ишларини (инструктаж) ўтказиб борсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибига, йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига, оғир ва ҳажми катта ўлчамдаги автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя этишлари устидан қатъий назоратни ўрнатсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 апрель,
252-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
3. Агентлик республика миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва уларни хорижга ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби тўғрисидаги халқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидаларига асосланган фаолиятни амалга оширади.
4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
5. Агентлик бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва фаолияти юзасидан ҳисобот беради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари]
6. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, штамп ҳамда ўз фаолияти учун зарур бўлган рамзларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисобварақларига эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
7. Агентликнинг ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар, бланкларга эга бўлади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
а) давлат тилида:
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги;
қисқартмаси — Миграция агентлиги;
б) инглиз тилида:
тўлиқ — Migration Agency under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
қисқартмаси — Migration Agency;
в) рус тилида:
тўлиқ — Агентство миграции при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
қисқартмаси — Агентство миграции.
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини комплекс тартибга солиш, фуқароларни хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ишларини назорат қилиш ҳамда ушбу фуқароларнинг ҳисобини юритиш;
хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш, улар томонидан лицензия талаблари ва шарт-шароитларига риоя этилишини назорат қилиш;
миграция соҳасида халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича чет давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш;
хорижий иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб, фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш ишларини ташкил қилиш, ривожланган давлатларда тан олинадиган малакани баҳолаш ва сертификатлаш тизимларини жорий қилиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари]
чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий ва бошқа қийин аҳволда қолган фуқароларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришга кўмаклашиш;
Ўзбекистоннинг хориждаги ва хорижий давлатларнинг республикамиздаги дипломатик муассасалари билан доимий ҳамкорлик қилиш, ўзбек диаспоралари ва ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
11. Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
а) ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини комплекс тартибга солиш, фуқароларни хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ишларини назорат қилиш ҳамда ушбу фуқароларнинг ҳисобини юритиш соҳасида:
ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга юбориш мақсадида хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганади, хорижий иш берувчиларни топади, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш тўғрисида хорижий иш берувчилар ва хусусий агентликлар билан шартномалар тузади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
хорижда ишлаш истаги бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини иш берувчилар томонидан танлаб олиш жараёнлари ташкил этилишини назорат қилади ва сайёр қабуллар, учрашувлар ҳамда давра суҳбатларида иштирок этади;
ташқи меҳнат миграцияси соҳасини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва ишлаб чиқишда қатнашади;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
ташқи меҳнат миграция соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади;
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш, илғор хорижий ва миллий тажрибани Агентлик фаолиятига жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоларни ўрганади, ушбу соҳани такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқади, қонунчиликдаги бўшлиқ ва камчиликларни аниқлаб, уни бартараф қилиш чораларини кўради;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари билан музокаралар олиб боради, халқаро, давлатлараро ва идоралараро шартномалар, битимлар ва баённомалар лойиҳаларини тайёрлайди;
хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ, шу жумладан, «ишчи виза»га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бепул консалтинг хизматларини кўрсатади;
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишдаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича фуқароларнинг ва иш берувчиларнинг фикрлари, таклифлари ва қонуний талабларини ўрганади ҳамда таҳлил қилади ва шу асосда уларни ҳал қилишга қаратилган амалий чора-тадбирлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ягона маълумотлар базасини шакллантиришда иштирок этади, шунингдек, хорижий иш берувчилар реестрини юритади;
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетиш истагида бўлган ва чет тилларига ўқитилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни Агентликнинг ҳудудий филиаллари томонидан тегишли тартибда манзилли рўйхатларни шакллантириши ва «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасига киритилишини назорат қилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.11.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари]
б) хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш, улар томонидан лицензия талаблари ва шарт-шароитларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасида:
хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш учун талабгорларнинг мурожаатларини қабул қилади ва кўриб чиқади;
хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини амалга оширишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи, чекланмаган муддатга бериладиган электрон ҳужжатни (кейинги — ўринларда лицензия) беради ёки беришни рад этади;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;
лицензияларни қайта расмийлаштиради;
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туради, қайта тиклайди;
лицензияларни бекор қилади ёки лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилади;
лицензияларни ўзгартиради;
лицензиялар реестрини юритади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.11.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат]
Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ хусусий бандлик агентликлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилади;
лицензияга эга бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида иш билан таъминлашни тарғиб қилиш ёки иш билан таъминлаш ҳолатларини текширади;
хусусий бандлик агентликлари ва хорижий иш берувчилар реестрларини юритишини ташкил этади;
хорижий иш берувчилар ва (ёки) рекрутинг агентликларидан жалб қилинган иш ўринларини лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлайди;
в) миграция соҳасида халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фуқароларни хорижда вақтинча ишга жойлаштириш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича чет давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:
фуқароларни хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда иштирок этади ҳамда ушбу йўналишда чет давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилади;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан музокаралар олиб боради, ҳамкорлик келишувлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва имзоланишини таъминлайди;
хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини амалга оширишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида салоҳиятли хорижий давлат иш берувчиларини излаб топади ва улар билан ҳамкорлик қилиш учун музокаралар олиб боради;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатлардан келиб чиқадиган тегишли қарорлар ва мажбуриятларнинг хорижий ҳамкорлар ва иш берувчилар томонидан бажарилишини мувофиқлаштиради;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.03.00 Баҳоловчининг малака сертификати]
г) хорижий иш берувчиларнинг талабларидан келиб чиқиб фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш ишларини ташкил қилиш, ривожланган давлатларда тан олинадиган малакани баҳолаш ва сертификатлаш тизимларини жорий қилиш соҳасида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетишдан олдин мослаштириш, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш марказлари, тил ўргатиш марказлари фаолиятини, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этади ва бошқаради;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касбий таълим ташкилотлари ва касб-ҳунар марказлари ёки нодавлат таълим ташкилотларида касбга ўқитади, кетишдан олдин мослаштиради, қайта тайёрлайди ва малакасини оширади, уларга чет тилларини, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқаришда меҳнатни ҳимоя қилиш қоидаларини ўргатади;
хорижий ҳамкорлар томонидан ташкил этилган ўқув марказлардаги ўқув курсларида ўқиётган ва курсларни якунлаган фуқаролар электрон базасини шакллантиради;
ривожланган давлатларда тан олинадиган малакани баҳолаш ва сертификатлаш тизимларини жорий қилиш юзасидан хорижий давлатларнинг ваколатли ташкилотлари билан музокаралар ўтказади;
малакани баҳолаш ва сертификатлаш ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жалб қилиш чораларини кўради ва белгиланган тартибда уларнинг фаолиятини расмийлаштиришда кўмаклашади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари]
д) чет элда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий ва бошқа қийин аҳволда қолган фуқароларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришга кўмаклашиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари ва вакиллари орқали хорижда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат фаолиятининг мониторингини юритади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари]
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида тазйиққа учраган, мажбурий меҳнатга мажбур қилинган ва таҳқирланган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, тирикчилик учун маблағсиз қолган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилади, шунингдек, уларни Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасига қайтаришга кўмаклашади;
ж) Ўзбекистоннинг хориждаги ва хорижий давлатларнинг республикамиздаги дипломатик муассасалари билан доимий ҳамкорлик қилиш, ўзбек диаспоралари ва ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш соҳасида:
салоҳиятли хорижий иш берувчилар билан яқин алоқалар ўрнатиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан муносабати ва тасаввурини яхшилаш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миграция соҳасидаги механизмларни такомиллаштириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган мигрантларга юридик, психологик, моддий ва бошқа ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни амалга оширади;
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг меҳнат ва маиший шароитларини яхшилайди;
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар зич яшайдиган ҳудудларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этади.
Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетишдан олдин тайёрлаш, чет тилига ўқитиш ва имтиҳонга тайёрлашга ихтисослашган марказларни ташкил этиш;
Миграция бўйича республика комиссиясига Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарини ташкил этиш ва тугатиш, Агентлик вакиллари учун штат бирликларини очиш ва қисқартириш юзасидан таклифлар киритиш;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касбий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар марказлари ёки нодавлат таълим ташкилотларида чет тилларига ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда ўқув дастури якунлари бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтганларга давлат намунасидаги ҳужжат беришга тавсия этиш;
тузилган шартномаларга мувофиқ хорижда ишлаш учун кадрларни танлаб олиш, уларнинг чет тилларни билишини ва касбга лойиқлигини текшириш, шунингдек, ишга жойлашадиган мамлакатнинг асосий қонунларини тушунтириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимларни (шартномаларни) ҳисобга олган ҳолда, дастлабки саралашдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан уларни хорижда ишга жойлаштиришда хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;
хорижий ҳамкорлар билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ хорижга ишга юбориладиган номзодлар ҳақида ахборот олиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш;
Миграция бўйича республика комиссияси билан келишган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижда меҳнат миграциясига оид тадбирлар ўтказиш, улар доирасида меҳмонларни кутиб олиш, кузатиш, овқатланиш, транспорт, совғалар ва халқаро ҳамкорлик доирасидаги масалаларига тааллуқли бошқа тадбирлар харажатларини ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш;
хорижий ишчи кучини ёлловчи ёки бунга кўмаклашувчи хорижий ташкилотлар билан ўз ваколати доирасида бевосита ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасида Агентликнинг ўз маблағлари ҳисобидан вазирлик ва идораларнинг мутахассисларини, бошқа юридик ва жисмоний шахсларни, шу жумладан, шартномавий-ҳуқуқий асосда жалб қилиш;
Агентликнинг хориждаги вакилларини чекланган штатлари сони доирасида бошқа ҳудудларга бириктириш ёки тугатиш;
ваколатига кирадиган масалалар ҳамда унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган қарорлар, буйруқлар, кўрсатмалар қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ваколатига кирадиган масалаларда давлат органлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
давлат органлари ва манфаатдор шахслардан ўз ваколати доирасида зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
13. Агентлик:
ўзига юкланган вазифа ва функцияларни самарали бажариши;
ўзи қабул қилган қарорлар ҳамда буйруқларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариши;
фаолиятини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ижросини самарали ташкил этиши ва бажариши;
ўзига юкланган вазифа ва функциялар доирасида фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши шарт.
Агентликка қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
14. Агентлик ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги маблағлар билан жавоб беради. Бу маблағлар етарли бўлмаса, муассис давлат муассасасининг мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади.
Агентлик муассиснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
15. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари хамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
16. Агентлик ҳудудий филиаллари, хориждаги ваколатхона ва вакиллари мажбуриятлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
17. Агентлик давлат активларини, шу жумладан, уларнинг товар-моддий бойликлари ва бошқа мол-мулкларининг бут сақланиши бўйича моддий жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Агентлик мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
18. Куйидагилар Агентликнинг мулки ҳисобланади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
муассис томонидан Агентликка оператив бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига асосан вужудга келган мулк;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ўз маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилган мулклар.
Агентликнинг даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи мавжуд. Агентликнинг бу даромад ҳисобидан сотиб олинган мол-мулки Агентликнинг мустақил тасарруфига ўтади ва алоҳида балансда ҳисобга олинади.
19. Агентликнинг мулки Агентлик ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас.
20. Агентликнинг мулки қуйидаги ҳолларда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда муассис билан келишган ҳолда тасарруф этилади:
асосий воситаларни сотиш, ҳисобдан чиқариш (бинолари ва иншоотлари, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотларидан ташқари);
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаштириш ташкилотлари, махсус лицензияга эга бўлган ташкилотлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг хулосасига мувофиқ яроқсиз деб топилган ҳамда ваколатли органлар томонидан бузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кўчмас мулк объектларини бузиш;
автотранспорт воситаларини харид қилиш, бино ва иншоотларни сотиб олиш ва/ёки қуриш;
мулкни Агентлик фаолияти мақсадларига мувофиқ бўлмаган бошқача тарзда тасарруф этиш.
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига авиа, темир йўл ва автотранспорт чипталарини харид қилишда ва бошқа транспорт-логистика масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш;
хорижда ишга жойлашиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;
жисмоний ва юридик шахслар талабномалари бўйича иш жараёнига жалб этилмаган Агентлик транспорт воситаларини жалб қилиш орқали транспорт хизматларини кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва чет эл фуқароларини меҳмонхоналарга жойлаштириш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа хизматлар.
22. Даромад Агентлик молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади.
23. Қуйидагилар Агентликнинг молиявий ресурсларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланишдан тушган фойда (даромад);
чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар учун йиғимларнинг бир қисми;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш, кетишдан олдин мослаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, уларга чет тилларини, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш бўйича кўрсатиладиган хизматлардан олинган маблағлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
24. Агентлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ вазифалар ва функцияларни бажариш учун ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
25. Хўжалик фаолиятидан тушган валюта тушуми Агентликнинг валюта ҳисобрақамига ўтказилади ва ундан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
26. Агентлик ўз фаолиятининг оператив ва бухгалтерия ҳисобини, шунингдек, статистика ҳисоботини юритади.
27. Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий филиаллари фаолияти Агентликнинг даромад келтирадиган фаолиятидан тушган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва моддий-техник таъминланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари ва вакиллари фаолияти Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
28. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлардан иборат.
5-боб. Агентликка раҳбарлик қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
29. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Агентлик директори мақоми, тиббий ва маиший таъминот шароитлари бўйича вазирга тенглаштирилади.
Агентликка умумий раҳбарлик қилади, унинг жорий фаолиятини ташкил этади ва ўз зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий давлатларнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Агентлик номидан иш юритади;
Агентлик ва Миграция жамғармаси фаолиятини, шу жумладан пул маблағларини сарфлаш самарадорлиги ва натижадорлигини назорат қилади;
Агентликнинг штатлар жадвали, бизнес режаси ва сметаларини тасдиқлайди;
Агентлик, унинг ҳудудий филиаллари ва хориждаги ваколатхоналари тузилмасини тасдиқлайди, ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, шунингдек, белгиланган тартибда уларни рағбатлантиради;
Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда индикаторларини тасдиқлайди;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
кадрларнинг қайта тайёрланишини ва малакаси оширилишини ташкил этади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек, Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қонунчилик ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади;
Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий филиаллари ва хориждаги ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари ҳамда меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташелар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартибини тасдиқлайди.
Агентликка юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
31. Агентлик директори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш;
Агентлик ходимлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
Агентлик ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқларни қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Агентлик номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш;
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари, илмий-таълим муассасаларининг юқори малакали мутахассисларини, шу жумладан, хорижий мутахассис ва экспертларни шартнома асосида жалб этиш;
Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий филиаллари, хориждаги ваколатхоналари тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан тежаб қолинган маблағларни Агентлик, унинг ҳудудий филиаллари ва хориждаги ваколатхоналари ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш;
Агентлик директори қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
32. Агентлик директори:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиши;
Агентлик олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиши ва назорат қилиши;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.04.00 Давлат сирлари]
давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилиши;
ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичлари, даврий иш режалари ва фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари ҳамда мезонларига сўзсиз эришилишини таъминлаши;
фаолиятини ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурлар, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларни самарали амалга ошириши;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши шарт.
Агентлик директори қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.01.00.00 Лавозимга тайинлаш, ишдан бўшатиш бўйича қарорлар]
33. Агентлик директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга.
Агентлик директори ўринбосарлари мақоми, тиббий ва маиший таъминот шароитлари бўйича вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Агентлик директори ва унинг ўринбосарларининг хорижий давлатларга хизмат сафарлари Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан амалга оширилади.
6-боб. Ҳисобдорлик
34. Агентлик қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳар йили ҳисобот даври тугагач, Вазирлар Маҳкамасига давлат муассасаси фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Агентлик Вазирлар Маҳкамаси ва Миграция бўйича республика комиссиясига бевосита ҳисобдор бўлади.
36. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар Агентлик директори зиммасига юкланган вазифалар самарали бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти устидан мунтазам мониторинг юритади, мониторинг натижаларига кўра давлат муассасаси фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
37. Ҳужжатларнинг сақланиши ва белгиланган тартибда сақлашга берилиши учун Агентлик директори шахсан жавобгар ҳисобланади.
38. Агентликда белгиланган тартибда ташкил этиладиган Жамоатчилик кенгаши фаолият юритади.
7-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда кўрсаткичлари
39. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.
Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
40. Агентлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, унинг ҳудудий филиаллари ва хориждаги ваколатхоналари бошлиқлари ва ходимлари ҳамда меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташелар фаолияти самарадорлиги Агентлиги директори томонидан тасдиқланадиган фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
41. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги баҳолаш якунлари бўйича:
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
8-боб. Агентлик ходимларини моддий-техник таъминлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
42. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Агентлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
43. Агентлик ходимларини, жумладан ваколатхона (вакиллик) ходимларини меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Агентлик раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
9-боб. Якунловчи қоида
44. Агентлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ихтиёрий рўйхатдан ўтган фуқаро — хорижий давлатга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетишдан олдин «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида ихтиёрий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
иш берувчилар реестри — ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ва хорижда ишга жойлаштиришда иштирок этувчи хорижий иш берувчилар рўйхати;
ишга жойлаштириладиган давлат — меҳнат мигранти вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширадиган хорижий давлат;
иш изловчи шахс (талабгор) — мақбул келадиган иш жойини танлаш ва хорижда ишга жойлашишга кўмаклашиш хизматларидан фойдаланиш учун юборувчи ташкилотга мурожаат қилган жисмоний шахс, Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
лицензия — юридик шахсларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;
меҳнат мигрантлари — хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ваколатхоналари ва дипломатик миссияларида ишловчи шахслар бундан мустасно;
мавсумий меҳнат миграцияси — мавсумий тусга эга бўлган ва фақат йилнинг бир қисмида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида бориш;
танлаш — хорижий иш берувчилар ва (ёки) уларнинг хорижий ишчиларни ишга жойлаштириш соҳасида фаолият кўрсатувчи ваколатли хорижий ташкилотларининг буюртманомалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш мақсадида юборувчи ташкилот томонидан амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
хорижий иш берувчи — ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонунчилик ҳужжатларида меҳнат мигрантларни ёллаш ҳуқуқи берилган хорижий давлатнинг жисмоний ёки юридик шахси;
«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) махсус электрон платформада рўйхатга олиш тизими бўлиб, унинг ёрдамида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, юборувчи ташкилотлар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари (кейинги ўринларда — Бандликка кўмаклашиш бўлимлари) хорижда иш изловчиларнинг зарур маълумотларини киритиши мумкин;
юборувчи ташкилот — Агентлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган хусусий бандлик агентликлари.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юборувчи ташкилотлар томонидан ушбу Низомда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
4. Юборувчи ташкилот Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиш учун чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
5. Юборувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартноманинг давлат тилига таржима қилинган матни ушбу ташкилотнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
6. Юборувчи ташкилот Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича чет эллик иш берувчи ва (ёки) чет эллик шерик билан ҳамкорлиги тўғрисида шартномани тузмасдан, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш хизматларини кўрсатиши тақиқланади.
7. Агентликка Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди.
8. Агентлик хорижий иш берувчилар ва (ёки) рекрутинг агентликларидан жалб қилинган иш ўринларини лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари ўртасида тақсимлайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ва идоравий келишувларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2-боб. «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси маълумотлар базасини шакллантириш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.07.00 Бошқа масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
9. «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси талабгорларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, паспорт маълумотлари, туғилган санаси ва йили, яшаш жойи, телефон рақамлари, маълумоти, мутахассислиги, иш тажрибаси, бошқа кўникмалари, фотосуратларини ўз ичига олади.
10. Қуйидаги маълумотлар «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси маълумотлар базасига киритиладиган ахборот манбалари ҳисобланади:
талабгор томонидан мустақил киритилган ахборот;
талабгорнинг розилиги билан юборувчи ташкилот томонидан киритилган ахборот;
талабгорнинг розилиги билан Бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан киритилган ахборот.
11. «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир талабгорга рўйхатдан ўтказилган шахсий рақам берилади.
12. Талабгор «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасига киритилишидан олдин унга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборадиган юридик шахс томонидан ёзма шаклда билдиришнома берилади.
13. Билдиришномада Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тегишли лицензия асосида хорижий давлатга ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборадиган юридик шахс томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Агентликнинг почта манзиллари ҳамда боғланиш учун телефон рақамлари кўрсатилади.
14. Шахсий маълумотлар ҳақидаги ахборот учинчи шахсларга берилмайди, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
15. Талабгорнинг мурожаати ва тақдим этган маълумотлари асосида юборувчи ташкилот «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида унинг маълумотлар базасини мустақил равишда шакллантириш ҳуқуқига эга.
16. Бандликка кўмаклашиш бўлимлари талабгорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш учун «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси маълумотлар базасидан фойдаланиши мумкин.
17. «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун талабгор шахсан жавобгар.
3-боб. Хорижда иш берувчиларни излаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.07.00 Бошқа масалалар]
18. Талабгор хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Иш берувчилар реестрига киритилган иш берувчилар билан биргаликда ташкиллаштирилган ҳолда юборилади.
19. Иш берувчилар реестрига хорижий иш берувчилар тўғрисидаги маълумотлар:
Агентлик маълумотлари;
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг Атташеси, Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарларидан (вакиллари) ва юборувчи ташкилотлардан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ юборилган талабнома асосида киритилади.
20. Иш берувчилар реестри Агентлик томонидан юритилади ҳамда унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
21. Иш берувчилар реестри маълумотлари очиқ ҳисобланиб, улардан барча юборувчи ташкилотлар фойдаланиши учун Агентлик веб-сайтида эълон қилинади.
22. Иш берувчилар реестрига киритилмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ёки ишга жойлаштириладиган давлатларда ҳам аввал меҳнат тўғрисидаги ва бошқа қонунчилик ҳужжатларини бузган хорижий иш берувчилар талабгорларни хорижда ишга жойлаштириш учун танлаш ман этилади.
23. Агентликда холис, очиқ ва ишончли ахборотни шакллантириш мақсадида Меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе, Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари (вакиллари) ва юборувчи ташкилот доимий асосда:
меҳнат мигрантларини бошқа мамлакатларда ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида ахборот тўплайди;
бўлажак иш берувчилар билан музокаралар ўтказади;
хорижий иш берувчи томонидан тақдим этилган меҳнат шартномаси шартларини, меҳнат қилиш ва яшаш шарт-шароитларини батафсил ўрганади.
24. Хорижий иш берувчи томонидан қоидабузарликлар тўғрисида ахборот олинган ҳолларда, Агентлик ходимлари ва/ёки Меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе фуқаролар ишга жойлаштирилган жойларга бориб ўрганади ва ўрганиш якунлари бўйича далолатнома тузилади.
25. Ўрганиш якунлари бўйича тузилган далолатнома қоидабузарлик мавжудлиги тасдиқланган тақдирда, Агентлик хорижий ишончсиз иш берувчини Иш берувчилар реестридан чиқариш бўйича тегишли чоралар кўради.
26. Иш берувчилар реестридан чиқарилган ташкилотларда аввал ишга жойлашган ва меҳнат фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи меҳнат мигрантларига нисбатан талабгор ва юборувчи ташкилот ўртасидаги барча келишилган шартлар тўлиқ бажарилгунга қадар сақлаб қолинади.
27. Агентлик томонидан хорижий иш берувчининг айби билан ишсиз қолган меҳнат мигрантларига нисбатан уларни такроран ишга жойлаштириш ёки ватанига қайтариш чоралари кўрилади.
4-боб. Талабгорларни танлаб олиш ва кетишдан олдин мослаштириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.07.00 Бошқа масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
28. Юборувчи ташкилот талабгорларни «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси маълумотлар базаси маълумотлари, ўз маркетинг ишланмалари асосида хорижий иш берувчи билан олдиндан келишув бўйича танлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижий давлатга ташкиллаштирилган ҳолда ишга юборадиган юридик шахс шартнома асосида талабгорга ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатади.
Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида тақдим этиладиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Юборувчи ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар қиймати улар томонидан мустақил белгиланади.
29. Ташкиллаштирилган ҳолда хорижга чиқиб кетаётган талабгорлар ишга юборилишидан олдин касбий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар марказлари ёки нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади, хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган талабгор бундан мустасно.
Юборувчи ташкилот талабгордан унинг малакасини ва чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни сўраш ҳуқуқига эга.
Агар талабгор малакасини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, касбий таълим ташкилотлари, касб-ҳунар марказлари ёки нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади.
30. Юборувчи ташкилот талабгорнинг чет тилини билишини ва касбга яроқлилигини текшириш ҳуқуқига эга.
31. Хорижий иш берувчи томонидан билдирилган малака ва тил билиш даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган, шунингдек, чет элга чиқиши чекланган талабгорни ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ман этилади.
32. Юборувчи ташкилот хорижий иш берувчи билан келишувларига мувофиқ ишга жойлаштириладиган давлатга талабгорларни юбориш учун гуруҳ тузади.
33. Гуруҳ тузиш якунлари бўйича юборувчи ташкилот хорижда ишга жойлаштириш юзасидан хизматлар кўрсатиш тўғрисида талабгор билан шартнома тузади.
Юборувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида реал вақт режимида рўйхатдан ўтказилади.
34. Юборувчи ташкилот юборилаётган мамлакатларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаронинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича уларнинг ўқув-тайёргарлик, мослаштириш тадбирларидан дастлабки тарзда ўтказилишини таъминлайди, шу жумладан:
талабгорни хорижий иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси лойиҳаси, яшаш ва меҳнат шароитлари билан таништириши;
талабгорни тиббий кўрикдан ўтказиши, шу жумладан, сил, руҳий, таносил касалликлари бор ёки йўқлиги ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш ёки истеъмол қилмаслигини текшириши;
заруратга кўра чиқиш визасини олиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда талабгорга кўмаклашиши шарт.
35. Юборувчи ташкилот жўнатиш тадбирларидан олдин талабгор ишга жойлаштириладиган давлат тилини, анъаналари ва қонунчилигини ўргатиш, хавфсизлик техникаси, диний экстремизм ва терроризмнинг, таносил касалликлари ва ОИВ-инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Агентлик томонидан ташкил қилинадиган қисқа муддатли курсларга талабгорни йўналтириш, ўқишини, курс якуни бўйича имтиҳонларда иштирокини ҳамда сертификатга эга бўлишини таъминлаш мажбуриятини олади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
36. Юборувчи ташкилот талабгор ҳаёти ва соғлиғини ажратиладиган субсидия ҳисобидан суғурта қилиш жараёнини ташкил этади.
Талабгорда атрофдагиларга хавф туғдирадиган касалликлар ва вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланса, талабгор тўлиқ соғайиб кетгунига қадар кетишдан олдин мослаштиришдан четлатилади.
5-боб. Талабгорни жўнатиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.07.00 Бошқа масалалар]
37. Талабгор учун қулай шарт-шароитлар ва қулайликлар яратиш мақсадида юборувчи ташкилот темир йўл, авиа ва автотранспортга йўл чипталарини банд қилади. Келишувга кўра йўл чипталари талабгор ёки иш берувчи томонидан харид қилинади.
38. Талабгорни республикадан ташқарида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига хавфсиз кузатиб қўйиш, йўлда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида талабгорлар тегишли лицензияга эга ташувчилар орқали юборилади.
39. Талабгор ишга жойлаштириладиган давлатга хорижий иш берувчи билан келишган ҳолда, юборувчи ташкилотнинг ходими ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб жўнатилади.
40. Ўтказилган тадбирлар якунлари бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича талабгорни ишга жойлаштириш тўғрисида ҳужжат тузилади. Унга талабгор ва хорижий иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси нусхалари илова қилинади.
41. Хорижий иш берувчи талаб қилинган ижтимоий ва маиший шарт-шароитларни, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини таъминламаса ёки иш берувчи меҳнат мигрантини ишга жойлаштиришни рад этишига сабаб бўлган бошқа масалалар юзага келса, юборувчи ташкилот талабгорни бошқа хорижий иш берувчида ишга жойлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўради.
42. Талабгорни аввал келишилган талабларга мувофиқ ишга жойлаштириш имкони бўлмаса, юборувчи ташкилот уни ўз ватанига қайтарилишини таъминлаши шарт.
Юборувчи ташкилот томонидан мазкур мажбурият бажарилмаган тақдирда, Агентлик талабгорни Миграция жамғармаси ҳисобидан ватанга қайтариш бўйича шошилинч чоралар кўради ва харажатлар юборувчи ташкилотнинг депозитга жойлаштирилган маблағлари ҳисобидан қопланади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
43. Хорижий давлатдаги меҳнат мигрантлари фаолиятининг мониторинги уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш:
Меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе;
Агентликнинг хорижий ваколатхоналари;
Агентликнинг давлат ва нодавлат хорижий ҳамкорлари;
юборувчи ташкилотлар;
нодавлат нотижорат ташкилотлари;
меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
44. Агентлик меҳнат мигрантларини ишончсиз иш берувчидан ҳимоя қилишда ва меҳнат мигрантлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишда мониторинг юритиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош ваколатли органи ҳисобланади.
45. Мониторинг қуйидаги барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида меҳнат мигрантларини жалб қилиш учун ўз мамлакатининг ваколатли органларида расман рўйхатга олинган ёки аккредитациядан ўтказилган хорижий иш берувчилар билан битимлар тузилгани;
талабгорни танлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юборувчи ташкилотлар томонидан тузиладиган шартномаларнинг ва меҳнат мигрантлари томонидан хорижий иш берувчилар билан тузилган меҳнат шартномаларининг қонунчилик ҳужжатларига ҳамда халқаро ҳуқуқ ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари нормаларига мувофиқлиги;
ишга жойлаштириладиган давлатда ходимларнинг тегишли тоифаси учун белгиланган иш ҳақидан кам бўлмаган даражада меҳнат мигрантларини иш ҳақи билан таъминлаш нормаларига риоя этилиши;
ишга жойлаштириладиган мамлакатда белгиланган муносиб яшаш ва ишлаш шарт-шароитларини таъминлаш нормаларига риоя қилиниши.
46. Заруратга кўра Агентлик ва унинг хориждаги ваколатхоналари турли масалалар юзасидан меҳнат мигрантлари, ваколатли ташкилотлар билан учрашувлар ўтказади, тиббий хизматлардан фойдаланишда кўмаклашади, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари иш берувчи томонидан бузилишининг олдини олади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
47. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
7-боб. Меҳнат мигрантларининг ҳисобини юритиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
48. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборувчи ташкилотлар орқали юборилган ҳамда мамлакатдан чиқиб кетишда ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтган фуқаролар тўғрисидаги маълумот «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида шакллантирилади.
49. «Xorijda ish» электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган фуқаролар хорижга юборилган меҳнат мигрантлари сифатида ҳисобга олинади ва уларга белгиланган тартибда ҳуқуқий ва моддий ёрдамлар кўрсатилади.
8-боб. Якунловчи қоида
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.12.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
50. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарнинг Атташеси, Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари раҳбарлари (вакиллари)ни ва юборувчи ташкилотларнинг хорижий иш берувчини Иш берувчилар реестрига киритиш
Ишга жойлаштириладиган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ меҳнат мигрантларини ишга жойлаштириш ҳуқуқини олган ва текширилган хорижий иш берувчини хорижда ишга жойлаштириш учун Иш берувчилар реестрига киритиш учун у тўғрисида қуйидаги ахборотни тақдим этади:
Ташкилот номи
Фаолият тури
Жойлашган жойи (почта манзили)
Телефон
E-mail
Веб-сайт
Давлат рўйхатидан ўтказилган сана ва рақам
Устав капитали
Лицензия рақами
Таклиф этилаётган иш турлари ва жойлашган ҳудуди
Бошқа муҳим ахборот
Ташкилот раҳбари, Ф.И.О., телефон рақами
Боғланиш мумкин бўлган шахс, Ф.И.О., лавозими, телефон рақами
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жойлаштириш тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА
20___ йил «___» __________
____________ шаҳри
Ушбу далолатнома Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида __________-сон лицензия асосида фаолият кўрсатувчи
_________________________________________ ҳамда _________________________________________
_______________(юборувчи ташкилот)_______________________________(хорижий иш берувчи)
ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини _____________________________________________
ҳудудида ишга жойлаштириш учун ташкиллаштирилган ҳолда танлаш тизими доирасида имзоланган 20___ йил «___» _________даги ____-сон шартнома асосида қуйидаги таркибдаги Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари келиб ишга жойлашгани тўғрисида тузилди:
Т/р
Ф.И.О.
Туғилган санаси
Паспорт серияси ва рақами
Фаолият тури
________________________
________________________
(юборувчи ташкилот)
(хорижий иш берувчи)
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари ходимларининг лавозим маошлари миқдори
Фронт-офис мутахассиси, мурожаатлар билан ишлаш мутахассиси
55
7.
Техник ходим
45
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари ходимларининг ойлик иш ҳақи миқдори тегишли мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг Элчиси ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз миқдорида белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сон қарорига 4-ИЛОВА
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган, шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига субсидия, компенсация, микрокредит ва таълим кредитларини ажратиш тартибини белгилайди.
2-боб. Миграция жамғармаси томонидан субсидия ва компенсациялар ажратиш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
1. Субсидия ва компенсациялар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Агентликнинг Миграция жамғармаси (кейинги ўринларда — Миграция жамғармаси) ҳисобидан ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2. Субсидия ва компенсациялар «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида (кейинги ўринларда — «Xorijda ish» дастурий мажмуаси) рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади:
а) чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда;
б) хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда;
в) йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда;
г) Ижтимоий реестрга ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ҳамда ўзи мустақил равишда хорижга ишга кетаётган, шунингдек, ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти ҳамда бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида суғурта ташкилотларига ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта уч юз минг сўмгача миқдорда;
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
д) немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида В1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига 50 миллион сўм миқдорида.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
3. Субсидия ва компенсациялар тўлаб берилишини сўраб фуқаро «Xorijda ish» дастурий мажмуаси орқали электрон шаклда ёки бевосита Агентликка ариза билан мурожаат қилади ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
а) чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун:
чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси;
тўлов қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
тасдиқланган меҳнат шартномаси нусхаси;
б) хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун:
«ишчи виза» нусхаси;
тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
тасдиқланган меҳнат шартномаси нусхаси;
в) йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун:
йўл чиптаси нусхаси;
тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
тасдиқланган меҳнат шартномаси нусхаси.
4. Ариза Агентлик томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади ва натижаси бўйича ариза берувчига «Xorijda ish» дастурий мажмуасидаги шахсий кабинети орқали хабарнома юборилади.
Агентлик ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари орқали ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетмаганда;
асослантирувчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги ёки талабга мос эмаслиги аниқланганда.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
6. Ариза маъқулланган тақдирда, компенсация суммаси Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаро хорижда ишга жойлашганидан сўнг бир ойдан кечикмасдан, унинг аризасида кўрсатилган банк пластик картасига ўтказиб берилади ва фуқаро «Xorijda ish» дастурий мажмуаси орқали хабардор қилинади.
7. Ариза рад этилган тақдирда, фуқаро кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда уч иш кунида қайта мурожаат қилиши мумкин ва ариза Агентлик томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.
8. Агентлик меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиги ва ҳаёти, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш учун суғурта ташкилотини танлаш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тендер ўтказади.
Фуқароларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатишни йўлга қуйиш мақсадида суғурта ташкилотининг электрон платформаси «Xorijda ish» дастурий мажмуаси билан интеграция қилинади ва онлайн режимда суғурта шартномасини расмийлаштириш, бекор қилиш ва ахборот алмашиш ишлари амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
9. Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш юзасидан субсидия қуйидаги тартибда ажратилади:
Агентлик ва унинг ҳудудий филиаллари томондан суғурта ташкилоти билан тузилган шартнома доирасида хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар «Xorijda ish» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказади, уларнинг Ижтимоий реестрга ёки «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилгани текширилади ҳамда суғурталаш учун тавсия берилади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
суғурта ташкилоти суғурталаш учун ариза йўллаган фуқароларга суғурта шартномасини расмийлаштиради;
суғурта ташкилоти ҳисобот ойида расмийлаштирилган суғурта шартномаси билан бир қаторда Агентликка суғурта шартномаси бўйича тўловларни амалга ошириш бўйича талабнома киритади;
Агентлик томонидан уч иш куни ичида суғурта ташкилотининг талабномасида кўрсатилган реквизитлар бўйича субсидия ҳар бир суғурталанган фуқаро учун уч юз минг сўмгача миқдорда ўтказиб берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
10. Суғурта шартномаси фуқаролар билан суғурта ташкилоти ўртасида электрон шаклда расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.04 Суғурта бўйича бошқа масалалар]
суғурталанган фуқароларининг шахсий маълумотлари (Ф.И.О, паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, туғилган санаси);
суғурта шартномаси серияси ва рақами (нусхаси илова қилинади);
суғурта ташкилоти реквизитлари.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар]
12. Суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини қоплаш учун субсидия маблағлари тўлаб берилганидан сўнг суғурталовчи томонидан уч иш куни ичида қонунчиликда белгиланган тартибда шакллантирилган суғурта полиси «Xorijda ish» дастурий мажмуасига юборилади.
Агентлик ва суғурта ташкилоти томонидан ҳар ой якунлари бўйича расмийлаштирилган суғурта шартномасини ва амалга оширилган тўловлар бўйича ўзаро таққослаш далолатномаси расмийлаштириб борилади.
3-боб. Хорижга ишлаш учун чиқиб кетаётган фуқароларга ривожланган мамлакатларда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун микрокредитлар ажратиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
13. Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 миллион сўмгача миқдорда Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада икки йил муддатга микрокредитлар ажратилади.
Бунда ривожланган мамлакатлар рўйхати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботлар асосида шакллантирилиб, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда «Xorijda ish» дастурий мажмуасида барча учун очиқ эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
14. Микрокредитлар қайтарилиши, тўланиши, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ўн саккиз ёшга тўлган ва эллик ёшдан ошмаган шахсларга (кейинги ўринларда — кредит олувчи) ажратилади.
Бунда кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи) ёки учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида микрокредит шартномасида кафил сифатида қатнашишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
15. Микрокредит бўйича фоизлар фуқарога маблағ ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади ва банк ҳамда қарз олувчи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан тўлаб борилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
16. Миграция жамғармаси томонидан микрокредит учун маблағларни ажратишда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:
тижорат банкида микрокредитлар ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги;
тижорат банки халқаро рейтинг агентликларининг «В» даражасидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси мавжуд бўлиши;
тижорат банки Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан жойлаштирилган кредит линиялари бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан микрокредит берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги.
Агентлик мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банкларидан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.
17. Агентлик тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда, Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олади.
Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Агентлик томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.
18. Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ва Миграция жамғармаси ўртасида микрокредитлар ажратиш юзасидан икки йил муддатга Бош битим (кейинги ўринларда — Бош битим) тузилади.
Бунда ушбу муддат мобайнида томонларда Бош битимда кўзда тутилган шартлар бўйича эътирозлар юзага келмаган тақдирда, Бош битимнинг муддати автоматик тарзда келгуси молия йиллари учун узайтирилган деб ҳисобланади.
Миграция жамғармаси томонидан ажратилган маблағлар тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
19. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида тегишли тижорат банклари ёзма тарзда хабардор қилинади.
20. Агентлик доимий равишда ушбу Низом доирасида Агентлик билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
21. Ташкиллаштирилган ҳолда хорижга ишлаш учун чиқиб кетаётган фуқароларга ривожланган мамлакатларда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун микрокредитлар мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси]
Миграция жамғармасининг маблағларни тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасида жойлаштиради.
22. Кредит олувчи микрокредитни олиш учун Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
б) микрокредит олиш учун ариза;
в) Миграция агентлигининг тавсияномаси;
г) банк ички сиёсатидан келиб чиқиб, кредит ажратиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
23. Тижорат банки кредит олувчи томонидан микрокредит беришни сўраб тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш куни мобайнида кўриб чиқиб, микрокредит шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом ва тижорат банкининг кредит сиёсати талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда, тижорат банки томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда ариза берувчига кредит беришни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда жавоб хати юборилади.
24. Микрокредит шартномаси кредит олувчига аризада қайд этилган асосланган ҳужжат ёки бошқалардан келиб чиқиб, унга тенг миқдордаги суммага тузилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
25. Тижорат банклари томонидан микрокредит кредит олувчининг номига расмийлаштирилган банк пластик карточкасига маблағ ўтказиш йўли билан ажратилади.
26. Микрокредитнинг асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи томонидан микрокредит шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.
27. Кредит олувчи (кафил ёки бошқалар) микрокредит бўйича асосий қарзни микрокредит шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.
Бунда тижорат банки кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)дан микрокредит бўйича асосий қарзни шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаргани учун комиссия ёки неустойка олиш тақиқланади.
28. Кредит олувчи микрокредит бўйича асосий қарзни микрокредит шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки микрокредит бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради.
29. Агентлик томонидан тижорат банкларига берилган маблағлар тижорат банклари ва Агентлик ўртасида тузилган Бош битимда белгиланган шарт, тартиб ва муддатларда қайтарилади.
4-боб. Халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатларини жорий қилган таълим ташкилотларида касб ўрганмоқчи бўлган фуқароларнинг таълим олиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
30. Халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатларини жорий қилган таълим ташкилотларида касб ўрганмоқчи бўлган фуқароларга таълим кредитлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Таълим жамғармаси) ҳисобидан берилади.
31. Халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатларини жорий қилган таълим ташкилотларида касб ўрганмоқчи бўлган фуқароларга тўлов-контракт асосида ўқиши учун Таълим жамғармаси ҳисобидан таълим кредитлари тижорат банклари томонидан уларнинг қайтарилиши, тўланиши, муддатлилиги ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида белгиланган талабларга мувофиқ ажратилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
32. Таълим жамғармаси томонидан ҳар йили беш минг нафаргача халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатларини жорий қилган таълим ташкилотларида касб ўрганмоқчи учун таълим кредитлари ажратиш учун тижорат банкларига маблағ ажратилади.
33. Таълим кредитлари тижорат банклари томонидан халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатларини жорий қилган таълим ташкилотларида ўқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш беш бараваригача миқдорда икки йил муддатгача берилади.
Бунда кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, турмуш ўртоғи) ёки учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити шартномасида кафил сифатида қатнашишлари мумкин.
34. Таълим кредити икки йил муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан ажратилади.
Таълим кредитининг фоизи кредит маблағи таълим ташкилотларига маблағ ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади ва банк ҳамда қарз олувчи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан тўлови амалга оширилади.
35. Таълим жамғармаси томонидан таълим кредитлари учун маблағларни ажратишда тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:
тижорат банкида таълим кредитларини ажратиш юзасидан аниқ белгиланган ички тартибнинг мавжудлиги;
тижорат банки «Fitch Ratings» ёки «Standard & Poorʼs» рейтинг агентликларининг «В» даражасидан ёки «Moodyʼs Investors Service» рейтинг агентлигининг «В2» рейтингидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги. Агар тижорат банки уч йилдан кам муддат фаолият кўрсатган бўлса, тижорат банкининг фаолият юритган йиллар учун молиявий ҳисоботлари бўйича аудиторлик ташкилотининг ижобий хулосаси мавжуд бўлиши;
тижорат банки Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган кредит линиялари бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги;
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар бузилганлиги сабабли унга нисбатан таълим кредити берилишига тўсқинлик қилувчи амалдаги чора ва санкциялар мавжуд бўлмаслиги.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур банднинг иккинчи-олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни мурожаат этувчи тижорат банкларидан, мазкур банднинг еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотларни Марказий банкдан белгиланган тартибда сўраб олади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мос келишини баҳолашда Марказий банкдан уларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин.
36. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотларни Таълим жамғармасига тақдим этади.
Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар Таълим жамғармаси томонидан беш иш кунида ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганилади.
37. Белгиланган мезонларга мувофиқ деб топилган тижорат банклари ва Таълим жамғармаси ўртасида таълим кредитлари учун маблағ ажратиш юзасидан икки йил муддатга Бош битим тузилади.
Бунда ушбу муддат мобайнида томонларда Бош битимда кўзда тутилган шартлар бўйича эътирозлар юзага келмаган тақдирда, Бош битимнинг муддати автоматик тарзда келгуси молия йиллари учун узайтирилган деб ҳисобланади.
Таълим жамғармаси томонидан ушбу Низом доирасида ажратилган маблағлар тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
38. Тижорат банклари ушбу Низомнинг 35-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида тегишли тижорат банклари ёзма тарзда хабардор қилинади.
39. Таълим жамғармаси ва Агентлик доимий равишда ушбу Низом доирасида Таълим жамғармаси билан Бош битим тузган тижорат банкларининг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
40. Кредит уни олувчилар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади ҳамда тўлов-контракт шартномаси «kontrakt.edu.uz» ва «prof.edu.uz» ахборот тизимлари орқали шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
41. Таълим кредити тижорат банклари томонидан кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.
Бунда Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тузилган таълим кредити учун маблағларни ажратиш тўғрисидаги депозит шартномасига фоиз ставкасини тегишли давр учун мос равишдаги фоиз бандга тушириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Марказий банкнинг асосий ставкаси кўтарилган тақдирда, таълим кредити учун маблағларни ажратиш бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолдирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
42. Кредит олувчи таълим кредитини олиш учун тўғридан-тўғри тижорат банкларига мурожаат қилишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
а) шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
б) таълим кредити олиш учун ариза;
в) талаба ва таълим ташкилоти ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартнома (контракт)да ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
г) банкнинг кредит сиёсати ва ички тартибига мувофиқ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
(42-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
(42-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
ж) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
43. Тижорат банки кредит олувчи томонидан таълим кредити беришни сўраб тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш иш куни мобайнида кўриб чиқиб, таълим кредити шартномасини имзолайди.
Кредит олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом ва тижорат банкининг кредит сиёсати талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда тижорат банки кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчига кредит беришни рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда жавоб хати юборади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
44. Таълим кредити шартномаси кредит олувчи томонидан тақдим этилган халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатларини жорий қилган таълим ташкилотлари ва касбга ўқимоқчи бўлган фуқаро ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома (контракт)да кўрсатилган муддатга тўлов суммасидан келиб чиқиб, унга тенг миқдордаги суммага тузилади.
45. Тижорат банклари томонидан таълим кредити кредит олувчининг ссуда ҳисобварағидан унинг шахсий ёзма топшириғи асосида кредит олувчи ва халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатларини жорий қилган таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт) ёки ҳисоб варақаси/фактурада кўрсатиб ўтилган ҳисобварағига маблағ ўтказиш йўли билан ажратилади.
46. Таълим кредитининг асосий қарз ва фоиз тўловлари кредит олувчи томонидан таълим кредити шартномасида кўрсатилган шартларда тўланади.
47. Кредит олувчи (кафил ёки бошқалар) таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақлидир.
Бунда тижорат банки кредит олувчи (биргаликда кредит олувчи)дан микрокредит бўйича асосий қарзни шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаргани учун комиссия ёки неустойка олиш тақиқланади.
48. Кредит олувчи таълим кредити бўйича асосий қарзни таълим кредити шартномасида белгиланган муддатларда қайтармаса, тижорат банки таълим кредити бўйича муддати ўтган қарздорликларни ўзининг ички ҳужжатларига асосан қайтариш чораларини кўради.
49. Бош битимга мувофиқ тижорат банклари қарз олувчиларга ажратилган таълим кредитлари фоизларини қоплаш юзасидан талабномани шакллантириб, Таълим жамғармасига тақдим этади.
50. Таълим жамғармаси томонидан халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатларини жорий қилган таълим ташкилотларида касб ўрганмоқчи бўлган фуқароларнинг таълим олиши учун таълим кредитларини ажратиш учун берилган маблағлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари тижорат банклари ва Таълим жамғармаси ўртасида таълим кредитлари учун маблағ ажратиш юзасидан тузилган Бош битим асосида амалга оширилади.
51. Таълим жамғармаси томонидан тижорат банкларига берилган маблағлар тижорат банклари ва Жамғарма ўртасида тузилган Бош битим шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда қайтарилади.
5-боб. Компенсация, субсидия ва кредитларни муддатидан олдин қайтариш
52. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш шартномаси шартларига фуқаролар томонидан асоссиз равишда риоя қилинмаган тақдирда, уларга ажратилган субсидия, компенсация ва кредитлар муддатидан аввал қайтарилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
53. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
54. Немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида В1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига 50 миллион сўм миқдорида субсидия Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини аниқлаш ва рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тўлаб берилади.
55. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Миграция жамғармаси ҳисобидан ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган давлатларга ишлаш учун чиқиб кетаётган фуқароларга ривожланган мамлакатларда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун микрокредитларни ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
I. Тижорат банкларига депозит маблағларни жойлаштириш
1-босқич
Агентлик
Тижорат банкларининг мувофиқлик мезонларига мослигини ўрганади. Тижорат банклари мувофиқлик мезонларига мос эмас деб топилганда, улар билан Бош битим тузишни рад этиш ҳақида ёзма тарзда хабардор қилади.
Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг беш иш кунида
2-босқич
Агентлик
Мувофиқлик мезонларига мос деб топилган тижорат банклари ҳамда Агентлик ўртасида микрокредитлар учун депозит маблағларини жойлаштириш юзасидан Бош битим тузади.
Ўзаро келишувга мувофиқ
3-босқич
Агентлик
Тижорат банкларига кредитлар ажратиш учун икки йилдан кўп бўлмаган муддатда депозит маблағларини жойлаштиради.
Бош битимда белгиланган муддатларда
II. Микрокредитларни ажратиш
4-босқич
Агентлик
Агентлик ҳамда тижорат банклари ўртасида кредитлар учун депозит маблағларини жойлаштириш юзасидан тузилган депозит шартномасига мувофиқ маблағлар тижорат банкларининг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилишини таъминлайди.
Шартномада белгиланган муддатларда
5-босқич
Тижорат банклари
Кредит шартномасини тузади ҳамда кредит ажратилишини таъминлайди.
Уч иш кунида
6-босқич
Тижорат банклари
Агентлик томонидан ажратилган маблағларни депозит шартномасида белгиланган шарт, тартиб ва муддатларда қайтаради.
Шартномада белгиланган муддатларда
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сон қарорига 5-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини аниқлаш ва субсидия бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
1. Ушбу Низом давлат касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган инглиз, корейс, немис ва япон тили фани ўқитувчиларининг фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини (кейинги ўринларда — рейтинг) аниқлаш ва уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан субсидия тўлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари нодавлат касбий таълим ташкилотлари ўқитувчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Рейтингни аниқлашнинг мақсад ва вазифалари
3. Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларда фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг педагогик фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришиш, мамлакатимизда чет тилларни ўргатишни оммалаштириш рейтингни аниқлашнинг мақсади ҳисобланади.
4. Қуйидагилар рейтингни аниқлаш борасидаги асосий вазифалар ҳисобланади:
касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида таълим бераётган чет тили фани ўқитувчиларининг профессионал билим даражасини аниқлаш;
касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида таълимни мунтазам такомиллаштириб бориш асосида хорижий меҳнат бозорларида талаб юқори бўлган малакали кадрларни тайёрлаш;
касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларининг рейтинги юқори бўлган ва чет (инглиз, корейс, немис ва япон) тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари сони энг кўп бўлган чет тили фани ўқитувчиларини рағбатлантириш;
касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида таълим бераётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини аниқлаш орқали уларнинг малакасини ошириш тадбирларини амалга ошириш;
касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларининг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида республикамиз ва халқаро миқёсда рейтинги юқори таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишига кўмаклашиш.
5. Рейтинг қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар асосида баҳоланади:
ҳисобот йилида ўқувчилар ва (ёки) битирувчиларнинг чет тили бўйича камида В1 ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатларни қўлга киритгани;
чет тили фани бўйича ўқитувчида ўқитаётган тили бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатнинг мавжудлиги;
чет тили фани бўйича ўқитувчида халқаро тан олинган педагогик сертификатнинг мавжудлиги;
чет тили фани бўйича ўқитувчи томонидан дарс берилган гуруҳ битирувчиларининг ривожланган хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани;
чет тили фани бўйича ўқитувчининг таълим даражаси.
4-боб. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш
6. Чет тили фани ўқитувчиларининг рейтинги Агентлик томонидан «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасига (кейинги ўринларда — «Xorijda ish» дастурий мажмуаси) киритилган маълумотлар ва асослантирувчи ҳужжатлар асосида аниқланади.
7. Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказлари томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар асослантирувчи ҳужжатлар билан биргаликда рейтинг аниқланаётган йилнинг 30 январига қадар «Xorijda ish» дастурий мажмуасига киритилади.
Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар ва асослантирувчи ҳужжатлар ўқитувчи томонидан рейтинг аниқланаётган йилдан бир йил олдин эришилган натижалар асосида шакллантирилади.
«Xorijda ish» дастурий мажмуасига рейтинг аниқланаётган йилнинг 30 январидан сўнг қўшимча маълумот жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
8. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар асослантирувчи ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқилади.
9. Рейтинг «Xorijda ish» дастурий мажмуасидаги маълумотлар асосида Агентлик томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи чораги якунига қадар шакллантирилади.
5-боб. Рейтингни аниқлашга оид баҳолаш ва натижаларни ҳисоблаш
10. Чет тили фани ўқитувчиларининг рейтинги ҳар йили февраль-март ойларида мазкур Низомга иловага мувофиқ рейтингни аниқлаш мезонларидан келиб чиқиб, Агентлик директорининг буйруғи асосида тузиладиган комиссия томонидан баҳоланади.
Бунда:
комиссия таркибига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг вакиллари киритилади;
рейтингни аниқлашда мазкур Низомга иловада кўрсатилган мезонларга мувофиқ камида 75 балл тўплаган чет тили фани ўқитувчиларининг натижалари инобатга олинади.
12. Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида таълим бераётган чет тили фани ўқитувчиларининг аниқланган якуний рейтинги натижалари II чорак бошланишидан кечикмай, Агентликнинг расмий веб-сайти ва «Xorijda ish» дастурий мажмуасида эълон қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
13. Рейтингни аниқлаш якуни бўйича энг юқори натижа кўрсатган 50 нафар чет тили фани ўқитувчиларига Миграция жамғармаси ҳисобидан 50 миллион сўмдан субсидия тўланади.
14. Ғолиб бўлган ўқитувчилар Агентликнинг «Xorijda ish» дастурий мажмуасидаги шахсий кабинетига ғолиб бўлганлиги тўғрисида хабардор қилинади.
Хабарномани олгандан сўнг ғолиб бўлган ўқитувчи томонидан белгиланган шаклдаги ариза тўлдиради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида Агентлик томонидан 50 миллион сўм миқдоридаги субсидия суммаси Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан унинг аризасида кўрсатилган банк пластик картасига ўтказиб берилади ва фуқаро «Xorijda ish» дастурий мажмуаси орқали хабардор қилинади.
15. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар Агентликда 3 йил давомида сақланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
16. Рейтинг натижаларидан норози бўлган ўқитувчилар Агентликка шикоят қилишлари мумкин.
Ўқитувчиларнинг шикоятлари Агентликда ташкил этилган Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Апелляция комиссиясининг фаолият тартиби Агентлик директори томонидан белгиланади.
17. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини аниқлаш ва рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили фани ўқитувчиларининг рейтингини аниқлаш
МЕЗОНЛАРИ
Т/р
Рейтинг индикатори
Изоҳ
Балл
1.
Ҳисобот йилида ўқувчилар ва (ёки) битирувчиларнинг чет тили бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни қўлга киритган.
Халқаро сертификат сифатида қуйидагилар тан олинади:
Инглиз тили бўйича: IELTS, TOEFL (iBT/iTP), Cambridge Assessment English
Немис тили бўйича: Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD I/II), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF), ÖSD Zertifikat
Корейс тили бўйича: TOPIK (I/II)
Япон тили бўйича: Japanese Language Proficiency Test (JLPT).
Ўқувчилар сони:
1) 3 нафардан 10 нафаргача — 10 балл;
2) 10 нафардан 20 нафаргача — 30 балл;
3) 20 нафардан 30 нафаргача — 50 балл;
4) 30 нафардан 40 нафаргача — 70 балл;
5) 40 нафар ва ундан юқори — 100 балл.
2.
Чет тили фани бўйича ўқитувчида ўқитаётган тили бўйича камида В1 ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатнинг мавжудлиги.
Халқаро сертификат сифатида қуйидагилар ган олинади:
Инглиз тили бўйича: IELTS, TOEFL (iBT/iTP), Cambridge Assessment English
Немис тили бўйича: Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD I/II), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF), ÖSD Zertifikat
Корейс тили бўйича: TOPIK (I/II)
Япон тили бўйича: Japanese Language Proficiency Test (JLPT).
Сертификат даражаси:
1) B1 ёки унга тенглаштирилган — 10 балл;
2) B2 ёки унга тенглаштирилган — 20 балл;
3) C1 ва ундан юқори ёки унга тенглаштирилган — 35 балл.
3.
Чет тили фани бўйича ўқитувчи томонидан дарс берилган гуруҳ битирувчиларининг ривожланган хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган.
1. Ривожланган мамлакатлар рўйхати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботлар асосида шакллантирилиб, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда «Xorijda ish» дастурий мажмуасида барча учун очиқ эълон қилинади.
2. Битирувчининг ривожланган хорижий давлатда меҳнат фаолиятини амалга ошираётгани «Xorijda ish» дастурий мажмуасидаги маълумотлар билан асосланган бўлиши лозим.
3. Касбий таълим ташкилоти ёки касбий кўникмалар марказини рейтинг аниқланадиган йилдан кўпи билан бир йил олдин битирган битирувчилар инобатга олинади.
Битирувчилар сони:
1) 3 нафардан 10 нафаргача — 5 балл;
2) 10 нафардан 20 нафаргача — 10 балл;
3) 20 нафардан 30 нафаргача — 20 балл;
4) 30 нафардан 40 нафаргача — 30 балл;
5) 40 нафар ва ундан юқори — 50 балл.
4.
Чет тили фани бўйича ўқитувчининг таълим даражаси.
1) Бакалавр — 10 балл;
2) Магистр — 15 балл.
Жами
200 балл
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сон қарорига 6-ИЛОВА
Миграция жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Миграция жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарорида назарда тутилган ҳолатлар ва қоидаларга татбиқ этилмайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва Агентлик таркибида бўлади.
Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган Агентликнинг шахсий ғазна ҳисобварағида йиғилади.
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоя қилинади ва уларга моддий ёрдам кўрсатилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш]
Давлат бюджетидан ажратиладиган беғараз молиявий ёрдам;
чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар учун йиғимларнинг бир қисми;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари, ҳомийлик, грант маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, жисмоний ва юридик шахслар, хайрия жамғармалари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ихтиёрий хайрия маблағлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма ҳисобрақамларига тушади, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг тартиб-таомилларида ёки хорижий грантларни тақдим этиш шартларида бошқа тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги харажатларни молиялаштириш учун фойдаланилади:
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз, яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг фарзандларига ҳуқуқий, ижтимоий ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш;
меҳнат миграциясида бўлган вақтда жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага учраган, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш, башарти ушбу хизматлар қийматини уларнинг ўз маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобидан тўлаш имкони бўлмаган тақдирда;
чет элда бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида майиб бўлган ёки оғир тан жароҳати олган фуқароларни олиб келиш;
аввал ташкиллаштирилган ҳолда танлаш доирасида хорижга ишга юборилган ва борган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида чиқариб юборилган (депортация қилинган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, кейинчалик тўланган маблағларни мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шароитлар билан таъминланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар]
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотининг ўрнини қоплаш учун суғурта компанияларига субсидиялар тўлаш;
фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази, унинг филиаллари ҳамда кетиш олдидан мослаштириш марказлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, малакали чет эллик педагог кадрларни маҳаллий таълим ташкилотларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга тайёрлаш ва чет тилларига ўқитиш;
«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш;
Агентликнинг чет элдаги ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш;
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иш билан таъминланганлик ҳолатини улар ишга жойлашган жойларга борган ҳолда мониторинг қилиб бориш;
Агентлик ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва унинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш;
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун туну-кун ишлайдиган «Call марказ» фаолиятини техник қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;
меҳнат мигрантлари учун вақтинча бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобил илова яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;
Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқувчи ва мамлакатимиз ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи Ягона идоралараро электрон маълумотлар базасини яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
ташкиллаштирилган ҳолда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ривожланган давлатларга чиқиб кетаётган фуқароларга 10 миллион сўмгача микрокредитлар ажратиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
инглиз, корейс, немис ва япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилар сони энг кўп бўлган касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларининг 50 нафар чет тили фани ўқитувчиларига 50 миллион сўмдан субсидия тўлаш;
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун дарсликлар ва бошқа тарқатма материалларни нашр қилишни молиялаштириш;
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тил ва касбга ўқитаётган ўқитувчиларни малака ошириш учун хорижий давлатларга юбориш ва уларнинг хизмат сафари харажатларни қоплаш;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа харажатларни молиялаштириш.
Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи навбатдаги молия йилига ўтади ва олиб қўйилмайди.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган харажатлар учун Жамғарма маблағларидан маблағлар сарфлашни ташкил этиш схемасига мувофиқ ушбу Низомга иловага биноан тасдиқланган йўналишларга асосан фойдаланилади.
8. Жамғарма маблағларидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини юборган ташкилотлар айби билан юзага келган ва ушбу Низомнинг 6-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган харажатлар учун фойдаланилса, Жамғарманинг фойдаланилган маблағлар юборувчи ташкилотларнинг захира қилинган маблағлар ҳисобидан қопланади.
9. Жорий йилда Жамғарманинг фойдаланилмаган маблағлари қолдиқлари кейинги молия йилига ўтади ва кейинги йилга мўлжалланган харажатлар сметасини тузишда ҳисобга олинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
10. Хусусий бандлик агентликлари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағлар тегишли лицензия амал қилиш муддатига мутаносиб даврга Агентликнинг розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади.
Бунда захира маблағлари қўйиладиган тижорат банкларига нисбатан қуйидаги мувофиқлик мезонлари белгиланади:
тижорат банки халқаро рейтинг агентликларининг «В» даражасидан паст бўлмаган даражада узоқ муддатли кредит рейтингига эга бўлиши;
охирги уч йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ташкилоти ижобий хулосасининг мавжудлиги;
тижорат банки Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган депозитлар бўйича муддати ўтган қарздорликка эга бўлмаслиги.
Захира маблағларини депозитга жойлаштириш, сарфлаш, қисман ечиш, қайта тўлдириш, фоиз даромадларини йўналтириш тартиби Агентлик, хусусий бандлик агентлиги ва тижорат банклари ўртасидаги шартнома билан тартибга солинади.
4-боб. Жамғарма маблағларини ҳисобга олиш, улар бўйича ҳисобот тузиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш
11. Агентлик директори кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда Миграция бўйича республика комиссияси билан келишилган ҳолда, Жамғарманинг маблағларидан фойдаланиш параметрларига тезкор ўзгартиришлар киритиш ёки Жамғарма маблағларини мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилмаган харажатларни молиялаштиришга йўналтириш ҳуқуқига эга.
12. Агентлик директори ҳар олти ойда Жамғарма фаолияти, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишлар, тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида Миграция бўйича республика комиссиясига ҳисобот беради.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги (Агентлик) директори номига ҳуқуқий, ижтимоий ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қоғоз ёки электрон шаклда ариза.
3. Фуқаро хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг тасдиқнома ёки маълумотномалари ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органнинг маълумотномаси).
Бунда хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган хотин-қизлардан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқароси фарзандининг туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси.
1. Мурожаат қилганларни ҳимоя қилиш мақсадида адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматларига ҳақ тўлаш.
3. Мурожаат қилган фуқаронинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш учун ишга жойлаштирилган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатни юбориш.
-
4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа ва темир йўл чипталари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
5. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш.
-
6. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида
Базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида
2.
Меҳнат миграциясида бўлган вақтда жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага учраган, оғир касалликка чалинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тиббий ёрдам кўрсатиш, башарти ушбу хизматлар қийматини уларнинг ўз маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобидан тўлаш имкони бўлмаган тақдирда.
1. Агентлик директори номига маблағлар ёки тиббий суғурта шартномаси йўқлиги сабаблари кўрсатган қоғоз ёки электрон шаклдаги ариза (шошилинч тиббий хизмат кўрсатилган ҳоллар мустасно).
3. Фуқаро хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг тасдиқнома ёки маълумотномалари ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органнинг маълумотномаси).
4. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган тиббий ёрдам олиш заруратини тасдиқловчи ҳужжат.
1. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш, шу жумладан меҳнат миграциясига юборилаётган/ ундан қайтаётган шахслар йўл-транспорт ҳодисаларига учраган бўлса, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.
1 минг АҚШ долларигача
1,5 минг АҚШ долларигача
2. Суғурта шартномаси ҳисобига харажатлар тўланмагани сабаби тўғрисида хорижий иш берувчига ва суғурта компаниясига сўров юбориш.
-
3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун, шу жумладан, оғир касалликка чалинган фуқаролар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари ташилишини ҳисобга олган ҳолда транспорт компаниялари (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадалари) ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари, тиббий муассасалар нархларига мувофиқ
4. Тиббиёт ходими кузатуви остида фуқароларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари ҳақини тўлаш.
Транспорт, яшаш ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ
3.
Чет элда бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида майиб бўлган ёки оғир тан жароҳати олган фуқароларни олиб келиш.
1. Агентлик ёки унинг хорижий ваколатхонасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат (фуқаролар вафот этган бўлса — мурожаат этувчининг шахсини тасдиқловчи маълумотлар ва яшаш манзилини кўрсатган ҳолда).
2. Вафот этган фуқаронинг шахсини аниқлашга ёрдам берадиган ва ҳолат бўйича мурожаат этувчига маълум бўлган барча маълумотлар.
3. Фуқаро чет элда вафот этган бўлса, ваколатли органлар томонидан берилган ўлимни тасдиқловчи маълумотнома.
1. Вафот этган шахс жасадини олиб кетиш учун уни урф-одатларга кўра тайёрлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш.
1,5 минг АҚШ долларигача
9 минг АҚШ долларигача
2. Вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистон Республикасига ташиш бўйича транспорт компаниялари хизматлари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун, шу жумладан, оғир касалликка чалинган фуқаролар ташилишини ҳисобга олган ҳолда транспорт компаниялари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
4. Вафот этган ёки меҳнат қобилиятини йўқотган фуқаронинг вояга етмаган оила аъзоларининг Ўзбекистонга қайтиши учун автотранспорт, темир йўл ва авиа чипталари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
4.
Аввал ташкиллаштирилган ҳолда танлаш доирасида хорижга ишга юборилган ва борган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида чиқариб юборилган (депортация қилинган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, кейинчалик тўланган маблағларни мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шароитлар билан таъминланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш.
1. Агентлик директори номига маблағлар ёки тиббий суғурта шартномаси йўқлиги сабаблари кўрсатган қоғоз ёки электрон шаклдаги ариза.
3. Фуқаро хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарининг тасдиқнома ёки маълумотномалари ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органнинг маълумотномаси).
4. Хорижий давлат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фуқарони депортация қилиш (чиқариб юборишни)га оид ҳужжатлари (қарор, хулоса, маълумотнома ва бошқалар).
5. Хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Агентлик ёки унинг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, хусусий бандлик агентликлари, ишга жойлаштирилган мамлакатнинг меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларининг хулосалари, маълумотномалари ва бошқалар).
1. Ўзбекистон Республикасига қайтгунга қадар меҳмонхоналар ва суткалик меҳмонхоналар хизматлари ҳақини тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун).
1 минг АҚШ долларигача
1 минг АҚШ долларигача
2. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштирилган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш (хорижий иш берувчи ишга жойлаштириш шартларини бузганда).
-
3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа ва темир йўл чипталари ҳақини тўлаш.
Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ
4. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш (депортация ва чиқариб юбориш ҳолатлари бундан мустасно).
-
5. Фуқаролар Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгач, уларни қайтаришга сарфланган маблағларни қоплаш тўғрисида шартнома тузиш.
-
5.
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширган даврда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотининг ўрнини қоплаш учун суғурта компанияларига субсидиялар тўлаш.
Суғурта ташкилоти талабномаси.
Бунда суғурта талабномасида суғурталанган фуқароларининг шахсий маълумотлари (Ф.И.О, паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, туғилган санаси) ҳамда суғурта полиси серияси ва рақами кўрсатилиши лозим.
Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, шунингдек,бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаб бериш.
300 минг сўмгача
6.
Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази, унинг филиаллари ҳамда кетиш олдидан мослаштириш марказлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, малакали чет эллик педагог кадрларни маҳаллий таълим ташкилотларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
1. Агентлик директори номига қоғоз ёки электрон шаклдаги ариза.
2. Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази, унинг филиаллари ҳамда кетиш олдидан мослаштириш марказларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича харажатлар сметаси.
3. Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази, унинг филиаллари ҳамда кетиш олдидан мослаштириш марказларни зарур асбоб-ускуналар, лаборатория ва компьютер техникаси ва адабиётлар билан таъминлашга оид шартномалар (лойиҳалаштирувчилар, пудратчилар ва етказиб берувчилар белгиланган тартибда саралангандан кейин).
4. Малакали чет эллик педагог кадрларни маҳаллий таълим ташкилотларига жалб қилишга оид шартномалар нусхалари.
Лойиҳалаштирувчилар, пудратчилар ва етказиб берувчиларнинг бажарган ишлари, кўрсатган хизматлари ва етказиб берган товарлар қийматини тасдиқланган смета ва тузилган шартномалар шартларига мувофиқ тўлаб бериш.
Тасдиқланган сметалар ва тузилган шартномаларга мувофиқ
1. Давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда Агентлик ўртасида тузилган шартнома нусхаси.
Бунда Агентлик тасарруфидаги ҳамда унга бириктирилган давлат таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилади.
2. Агентлик буюртмаси.
3. Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг «Xorijda ish» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлиги.
4. Фуқаро касб-ҳунар ёки чет тилига ўқитилаётганини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаро ва таълим ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхаси, ўқиш якуни бўйича берилган сертификатлар ҳамда бошқалар).
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга тайёрлаш ва чет тилларига ўқитиш боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
Ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача
8.
«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:
хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда;
ривожланган давлатларга хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун;
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун компенсация тўлаш.
хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширганлигини тасдиқловчи сертификат ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
«ишчи виза» учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда фуқаро ва хорижий иш берувчи ўртасида тузилган шартнома (контракт) нусхаси;
йўл чиптаси учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
1. Хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини қоплаш учун компенсация тўлаш.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача
2. Хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш**
Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача
3. Ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун компенсация тўлаш.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача
9.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалаларига доир ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш.
1. Агентлик тегишли бўлимининг ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Миграция соҳасига доир ахборот-маърифий маҳсулотлар (эълонлар, флаерлар, буклетлар, баннерлар ва бошқалар)ни тайёрлаш ва жойлаштиришга оид шартномалар нусхалари.
3. Миграция соҳасига доир маслаҳатлашувлар, семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш, мақолалар, рисолалар, қўлланмалар ва бошқа ахборот материалларини тайёрлаш, шу жумладан, видео ва аудиороликлар ҳамда фильмлар, илмий-амалий тадқиқотлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича шартномалар нусхалари.
4. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда миграция соҳасига доир тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш бўйича шартномалар нусхалари.
Миграция агентлигининг чет элдаги ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш.
1. Агентлик директори буйруғи.
2. Ваколатхоналарнинг харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвали.
Қуйидаги харажатларни молиялаштириш:
ваколатхона бинолари ва хоналарини капитал ҳамда жорий таъмирлаш;
ваколатхона ходимлари учун автотранспорт воситаларини харид қилиш, вояга етмаган фарзандларининг умумтаълим муассасаларида таълим олиши билан боғлиқ тўловларни қоплаб бериш (умумтаълим муассасалари пулли бўлганда);
ваколатхона ходимлари иш ҳақи, ижтимоий солиқ тўловлари (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланади), ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш харажатлари;
мебель ва идора техникаси билан жиҳозлаш, тузилган ижара шартномаларига мувофиқ ваколатхона бинолари ва хоналари ҳамда ходимларнинг уй-жойи учун ижара ҳақи тўлаш.
Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ
11.
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг иш билан таъминланганлик ҳолатини улар ишга жойлашган жойларга борган ҳолда мониторинг қилиб бориш.
1. Агентлик директорининг мониторинг ўтказиш тўғрисидаги буйруғи.
2. Сафарга юбориш учун режа-жадвал ва харажатлар сметаси.
5 суткадан кўп бўлмаган хизмат сафари билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш.
Транспорт, яшаш ва суткалик харажатлар
(белгиланган нормаларга мувофиқ)
12.
Миграция агентлиги ходимларини хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва унинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этилган шахслар фаолиятини молиялаштириш.
1. Агентлик тегишли бўлинмасининг ходимларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва (ёки) Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномаси.
2. Агентлик директорининг Агентлик ходимларини узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш ва Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакиллари сифатида ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи.
3. Хизмат сафарга юбориш учун режа-жадвал ва харажатлар сметаси.
1. Хорижий давлатларга узоқ муддатли хизмат сафарига юбориладиган Агентлик ходимларининг иш ҳақи, ижтимоий солиқ тўловлари (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўланади), суғурта, хизмат сафари, ижара (офис ва турар жой учун), асосий воситалар ва жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини молиялаштириш.
2. Агентликнинг хорижий давлатлардаги вакили сифатида жалб этилган шахсларга иш ҳақи харажатларни молиялаштириш.
Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ
13.
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун туну-кун ишлайдиган «Call марказ» фаолиятини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш.
«Call-марказ» фаолиятини юритиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш учун шартномалар нусхалари.
Call-марказ фаолиятини ташкил этиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ
14.
Меҳнат мигрантлари учун вақтинча бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобил илова яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш.
Мобил иловани яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш бўйича шартномалар нусхалари.
«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасининг мобил иловасини яратиш ҳамда ушбу иловани келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ
15.
Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро электрон маълумотлар базасини яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштириш.
Ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш бўйича шартномалар нусхалари.
Ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ва уни келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни Миграция жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштириш
Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ
16.
Ташкиллаштирилган ҳолда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ривожланган давлатларга чиқиб кетаётган фуқароларга 10 миллион сўмгача микрокредитлар ажратиш.
1.Тижорат банклари томонидан микрокредитлар бериш учун Миграция жамғармаси ҳисобидан ресурс ажратиш бўйича талабнома.
2.Ташкиллаштирилган ҳолда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқаролар ва банк ўртасида тузилган шартнома нусхаси.
3.Микрокредитлар ажратилган фуқароларининг шахсий маълумотлари (Ф.И.О, паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, туғилган санаси)
Ташкиллаштирилган ҳолда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ривожланган давлатларга чиқиб кетаётган фуқароларга микрокредитлар ажратиш учун тижорат банкларида ресурслар жойлаштириш.
10 миллион сўмгача***
17.
Инглиз, корейс, немис ва япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилар сони энг кўп бўлган касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларининг 50 нафар чет тили фани ўқитувчиларига 50 миллион сўмдан субсидия тўлаш.
«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси жойлаштириладиган рейтинг натижалари.
Рейтинг натижаларига кўра ўқитувчиларга субсидия тақдим этилиши тўғрисидаги Агентлиги директорининг буйруғи.
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун дарсликлар ва бошқа тарқатма материалларни нашр қилишни молиялаштириш.
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга тайёрлаш ва чет тилларига ўқитиш фаолиятини амалга ошираётган таълим ташкилотларининг Агентлик директори номига аризаси.
2. Агентлик директорининг буйруғи.
Тузилган шартномаларга мувофиқ дарсликлар ва бошқа тарқатма материалларни нашр этиш ва таълим ташкилотларига етказиб бериш харажатларини молиялаштириш.
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тил ва касб ўрганаётган ўқитувчиларни малака ошириш учун хорижий давлатларга юбориш ва уларнинг хизмат сафари харажатларни қоплаш.
«Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасига жойлаштириладиган рейтинг натижалари.
Агентлик директорининг буйруғи.
Хизмат сафаридаги тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Асословчи ҳужжатлар асосида ўқитувчиларнинг хорижда малака ошириш ва хизмат сафари харажатларини молиялаштириш.
Тасдиқланган сметаларга ва тузилган шартномаларга мувофиқ
Изоҳ:
Харажатларни тўлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар идоравий электрон ҳужжат айланмаси дастури орқали устувор даражада электрон шаклда тақдим этилади.
* Агентлик директори кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда Миграция бўйича республика комиссияси билан келишилган ҳолда, Жамғарманинг маблағларидан фойдаланиш параметрларига тезкор ўзгартиришлар киритиш ёки Миграция жамғармаси маблағларини мазкур схемада назарда тутилмаган харажатларни молиялаштиришга йўналтириш ҳуқуқига эга.
** Хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини маҳаллий ташувчилардан харид қилиш тавсия қилинади.
*** Ҳар бир шартнома бўйича тўловлар ушбу миқдордан ортишига йўл қўйилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига рус тилида қабул қилинган 3-илованинг номи «Агентства по оборонной промышленности при Министерстве обороны Республики Узбекистан» сўзларидан кейин «, Агентство миграции при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 февралдаги 258-сон қарорига 1-иловада:
изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг хорижий делегациялар ва меҳмонларни кутиб олиш ҳамда ташриф даврида дипломатик этикет талаблари бўйича кузатиб бориш ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ташиш хусусиятларидан келиб чиқиб навбатчи, шу жумладан, хорижий делегациялар ва меҳмонлар учун хизмат автотранспорт воситалари сони 6 та этиб белгиланади;»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 17-иловада:
4-позициянинг учинчи устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) юридик шахс уставининг тасдиқланган нусхаси.»
9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«а) меҳнат ва меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш*;
б) лицензия даъвогари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағларни тегишли лицензия амал қилиш муддатига мутаносиб даврга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш*;
в) «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш;
г) штатда камида икки нафар ходимнинг, шу жумладан, олий маълумотга эга раҳбарнинг бўлиши;
д) хусусий бандлик агентлиги таъсисчилари ва (ёки) раҳбарлари таркибида фирибгарлик, одам савдоси, терроризм, экстремизм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар мавжуд эмаслиги, шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан ушбу жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар билан меҳнат, фуқаролик-ҳуқуқий ва агентлик шартномалари тузилмаслиги;
е) юридик шахс ходимлари томонидан уч йилда камида бир марта лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибга мувофиқ малака сертификатини олиш;
ж) ушбу фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, хусусий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиш ҳамда унинг ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини таъминлаш, тегишли моддий-техник база ва бошқа воситалардан фойдаланиш;
з) хусусий бандлик агентликлари билан фуқаролар ўртасида тузилаётган ҳар бир шартномани махсус яратиладиган электрон ахборот тизимига киритиш ва уни доимий янгилаб бориш*;
и) хизматлар кўрсатиш тўғрисида бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириш ва сақлаш;
к) хусусий бандлик агентликларининг хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларида белгиланган мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ харажатларни ушбу депозитга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги кўрсатмасига асосан қоплаш*».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 апрелдаги 213-сон қарорида:
1-банднинг «а» кичик бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетиш истагида бўлган ва «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқаролар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарори билан тасдиқланган Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати қуйидаги мазмундаги 321-банд билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги».
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сон қарорига 8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 62-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 августдаги 713-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2020 йил 13 августдаги ЎРҚ-632-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сон қарори)» 2020 йил 2 декабрдаги 764-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 20-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорига 3-илованинг 5-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 40-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 17-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 09/25/252/0371-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)