1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 14 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 21 февралда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда капитал бозорини ва суғурта бозорини, шунингдек электрон тижорат соҳасини, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга рақамли технологияларнинг ва электрон тўловларнинг барча соҳаларга жадал равишда жорий этилиши аҳоли ўртасида таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинларнинг тарқалишига олиб келди. Бунда Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаганлиги, фуқароларнинг ушбу ўйинларга доимий равишда қизиқиб бориши хорижий ва ноқонуний сервислардан фаол фойдаланишга сабаб бўлмоқда.
Ушбу Қонун билан қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига капитал бозорини, суғурта бозорини тартибга солиш, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш бўйича ваколатларни юклатувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига акциядорларнинг дивидендлар тўланишига доир ҳуқуқларини мустаҳкамлашга, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилишига қаратилган, акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги талабларни ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши тартиби талабларини соддалаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари ушбу Қонун билан «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига суғурта ташкилотлари раҳбарияти ва мулкдорларининг ишчанлик обрўсига қўйиладиган талаблар киритилмоқда.
Шунингдек мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш тартибини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ушбу Қонун суғурта бозорини ва капитал бозорини янада ривожлантиришга, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини тартибга солишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги 625-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-375-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 246-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 9-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
«банкларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржалари ва кредит бюроларининг фаолиятини лицензиялайди, банкларнинг, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, Миллий клиринг марказининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг қимматли қоғозларга доир битимларнинг натижалари бўйича пул маблағлари ҳисоб-китобларига оид фаолиятини тартибга солади ва назорат қилади»;
«56-боб. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш
983-модда. Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда уларда иштирок этиш билан боғлиқ талаблар
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни, шу жумладан гаров ўйинларини ташкил этиш ёки уларда иштирок этиш билан боғлиқ талаблари судда ҳимоя қилинмайди, бундан ушбу ўйинларда алдов, зўравонлик, таҳдид қилиш таъсирида ёхуд ўз вакилининг мазкур ўйинлар ташкилотчиси билан ғаразли келишуви туфайли иштирок этган шахсларнинг талаблари ва ушбу Кодекснинг 984-моддасида кўрсатилган муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар мустасно.
984-модда. Лотереялар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ва букмекерлик гаровларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари
Лотереяларнинг, Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ва букмекерлик гаровларининг (бундан буён матнда ўйинлар деб юритилади) ваколатли давлат органидан лицензия олган ташкилотчилари ҳамда ўйинларнинг иштирокчилари ўртасидаги муносабатлар қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади ва шартномага асосланади. Ўйинларнинг ташкилотчиси ва иштирокчиси ўртасидаги шартнома чипта, квитанция бериш орқали ёки ўйинни ташкил этиш қоидаларида назарда тутилган бошқа усулда расмийлаштирилади ҳамда иштирокчи чипта қийматини тўлаган ёки ўйинга пул тиккан пайтдан эътиборан тузилган деб эътироф этилади.
Қонун ҳужжатлари билан алоҳида тоифадаги шахсларнинг ўйинларда иштирок этиши тақиқланиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф ўйинларни ўтказиш муддати ҳамда ютуқни аниқлаш тартиби ва унинг миқдори ҳақидаги шартларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Ўйинларнинг ташкилотчиси уларни белгиланган муддатда ўтказишни рад этган тақдирда, ўйинларнинг иштирокчилари уларнинг ташкилотчисидан ўйинлар қолдирилганлиги ёки уларнинг муддати кўчирилганлиги туфайли етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Ўйинларни ўтказиш шартларига мувофиқ ғолиб деб эътироф этиладиган шахсларга ўйинларни ўтказиш шартларида назарда тутилган миқдорда, шаклда (пулда ёки натурада) ва муддатда, агар ушбу шартларда муддат кўрсатилмаган бўлса, ўйинларнинг натижалари аниқланган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа муддатда ўйинлар ташкилотчиси томонидан ютуқ тўланиши керак.
Ўйинларнинг ташкилотчиси ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, ўйинда ғолиб бўлган иштирокчи ўйинлар ташкилотчисидан ютуқни тўлашни, шунингдек ўйинлар ташкилотчиси томонидан шартнома бузилганлиги туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар; 2023 йил, № 1, 1-модда; 2024 йил, № 2, 110, 111-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда жамият ходимлари жамият томонидан жорий қилинадиган акциялар бирламчи оммавий жойлаштирилганда ходимларнинг акцияларга эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга»;
«Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендларни тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Бунда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарнинг акциялари фонд бозорида оммавий жойлаштириш йўли билан жойлаштирилган тақдирда, камида етти йил давомида ушбу корхоналар соф фойдасининг камида 30 фоизи дивидендларни тўлашга йўналтирилади, бундан қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар мустасно.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендларни тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендларни тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендларни тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши керак.
Акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинганлиги ва бошқа муҳим ахборот ҳақидаги хабар ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 15 кун ичида жўнатилганлиги фактини ва қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарномани қайд қилган ҳолда, акциядорлар эътиборига мобиль телефонга қисқа хабарлар (SMS-хабарлар) ва (ёки) электрон почта (акциядорлар реестрида мобиль телефон рақами ва электрон почта манзили мавжуд бўлганда) орқали етказилади»;
«Дивидендларни тўлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачилари орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик равишда амалга оширилади. Бунда акциядорлик жамияти акциядордан дивидендларни тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилишга ҳақли эмас»;
4) 79-модда қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жамият томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ахборот ва ҳисоботлар бир йил ичида икки ва ундан ортиқ маротаба ўз вақтида ошкор этилмаган тақдирда, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ижроия органини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида кўрсатма киритишга ҳақли»;
«Жамият қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда ўзи тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишни амалга ошириши шарт.
Жамият қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор этилиши мажбурий бўлган барча ахборотни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида эълон қилиши шарт.
Фонд биржаси акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият уставининг матнини Корпоратив ахборотнинг ягона портали ахборот тизимидан маълумотларни олиш орқали, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор этилиши мажбурий бўлган бошқа ахборотни фонд биржасининг расмий веб-сайтида эълон қилиши шарт.
Фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу Қонунда назарда тутилган ахборот эълон қилинганлиги учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамият бошқа юридик шахсларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз акцияларига (улушларига, пайларига) эгалик қилиши тўғрисидаги ахборотни Корпоратив ахборотнинг ягона порталида эълон қилиши шарт. Бунда мазкур ахборот акциялар (улушлар, пайлар) олинган пайтдан эътиборан 72 соат ичида эълон қилиниши керак.
Фонд биржасининг расмий веб-сайтида ва Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ахборотнинг ошкор қилинганлиги жамиятни қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат органларининг ёзма сўровига кўра ахборот тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Жамият ўзи ва аффилланган шахс ўртасида тузилган битим ҳақидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ошкор этиши шарт.
Жамият ошкор этилиши мажбурий бўлган ахборотни ва (ёки) бошқа ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида ўз хоҳишига кўра ошкор этишга ҳақли».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги 660-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 160-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 167-модда; 2009 йил, № 4, 139-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда) 12-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
«Эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказишда эмитент мазкур чиқарилишдаги эмиссиявий қимматли қоғозлар номинал қийматининг 0,01 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига йиғим тўлайди»;
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ахборот ва ҳисоботлар бир йил ичида икки ва ундан ортиқ маротаба ўз вақтида ошкор этилмаган тақдирда, бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади»;
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 24-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати бўлган камида икки ходимга эга юридик шахсларгина (бундан инвестиция фонди мустасно) қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификати беш йил муддатга берилади»;
5) 33-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 38-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасидаги фаолияти қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан, қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича пул маблағлари ҳисоб-китобларига оид фаолияти эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тартибга солинади»;
«Эмитент қонунчиликка мувофиқ бошқа ахборотни ҳам ошкор қилиши мумкин. Бунда эмитент ошкор этилиши мажбурий бўлган ахборотни ва (ёки) бошқа ахборотни ўзининг расмий веб-сайтида ўз хоҳишига кўра ошкор этишга ҳақли.
Расмий веб-сайт мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилмаган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно.
Агар эмитентнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг листингига киритилган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган ахборотни мажбурий равишда ошкор этиш Корпоратив ахборотнинг ягона портали ахборот тизимидан олинган маълумотларга асосан фонд биржасининг расмий веб-сайтида амалга оширилади.
Фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу моддада назарда тутилган ахборот эълон қилинганлиги учун ҳақ ундиришга ҳақли эмас»;
9) 50-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси «қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялайди» деган сўзлардан кейин «мазкур соҳада рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга оширади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «гувоҳномалари» деган сўз «сертификатлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг Ягона давлат реестрини юритиш тартибини белгилайди;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун тарифларнинг миқдорларини келишади»;
Сотувчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг ушбу модданинг ўн олтинчи қисмида кўрсатилган, тузилган битимлар бўйича даромадларига фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди»;
«23) солиқ тўловчилар иш ҳақининг ва бошқа даромадларининг солиқ даври давомида қимматли қоғозларнинг маҳаллий бозорида чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисми, қуйидаги барча шартлар бажарилган тақдирда:
йўналтирилган маблағларнинг жами суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг юз бараваридан ошмайдиган миқдорни ташкил этади;
пул маблағлари шахсий инвестиция ҳисобварағига биринчи марта ўтказилган санадан бошлаб ўн икки ой ичида қайтариб олинмайди. Бунда ой давомида шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг йигирма бараваридан ошиши мумкин эмас;
шахсий инвестиция ҳисобварағидаги пул маблағларидан қимматли қоғозлар олиш учун фойдаланилади.
Ушбу банднинг шартлари бузилган тақдирда, шахсий инвестиция ҳисобварағидаги маблағларга тўлов манбаида солиқ солиниши лозим»;
8) 468-модданинг учинчи қисмидаги «4, 5» рақамлари «5» рақами билан алмаштирилсин.
1) 8-модда биринчи қисмининг 31-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-модда биринчи қисмининг 11-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 10-модда биринчи қисмининг 103-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
1-банди «ж» кичик бандининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ. Оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, туғилган вақти фактларини аниқлаш ҳақидаги, шунингдек жисмоний шахсни таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди»;
30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
30. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи
а) суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти
— БҲМнинг 10 баравари
б) фонд биржаси фаолияти ва қимматли қоғозларга доир биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти
— БҲМнинг 4 баравари
в) лотереялар ташкил этиш фаолияти
— БҲМнинг 18 500 баравари
г) букмекерлик фаолияти
— БҲМнинг 37 000 баравари
д) Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти
— БҲМнинг 37 000 баравари
Изоҳ. «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган давлат божларининг миқдорлари давлат божини тўлаш кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига кўпайтирилган миқдорда бир йиллик миқдори ҳисобидан белгиланган. Давлат божи белгиланган миқдорларда ҳар йили тўланади.
Навбатдаги йиллик тўлов лицензия олинган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан камида 30 кун олдин тўланади, навбатдаги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.
«в», «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган лицензияларни ўзгартирилганлик учун мазкур кичик бандларда белгиланган давлат божларининг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
«в», «г» ва «д» кичик бандларда назарда тутилган лицензияларни қайта расмийлаштирилганлик учун БҲМнинг 500 баравари миқдорида йиғим ундирилади.»;
42-банди чиқариб ташлансин;
43-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
43. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи
товар-хом ашё биржаси фаолияти
— БҲМнинг 4 баравари
».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 289-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 11, 1288-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:
1) 34-модда қуйидаги мазмундаги ўн биринчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналарга хизмат кўрсатувчи андеррайтерлар томонидан қимматли қоғозлар шартномада назарда тутилганлигидан юқорироқ нархда ва (ёки) кўпроқ миқдорда жойлаштирилган тақдирда андеррайтерларнинг хизматлари учун шартнома бошланғич суммасининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда ҳақ тўланишига рухсат этилади»;
2) 71-модда биринчи қисмининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14) қўшимча ишларни ва хизматларни амалга ошириш учун шартнома умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдордаги харажатлар, бундан ушбу Қонун 34-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно».
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 1-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Қонуннинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ваколатларига тааллуқли бўлган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тегишли фаолият соҳаларидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«лотереялар ташкил этиш фаолияти;
букмекерлик фаолияти;
Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти»;
иккинчи қисмидаги «Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган» деган сўзлар «Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи — ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 17-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«букмекерлик фаолияти;
Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолияти»;
6 ойдан 5 йилгача муддатга — таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган жисмоний шахснинг аризаси асосида;
5 йил муддатга — таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарамлиги бўлган жисмоний шахс яқин қариндошларининг аризаси асосида суд қарорига кўра;
б) Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари томонидан лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда жарима солади.
»;
47-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
47.
Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият учун лицензия
Инвестиция воситачисининг фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун лицензия
300
»;
40-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
40.
Букмекерлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия
2000
»;
қуйидаги мазмундаги 55 ва 56-позициялар билан тўлдирилсин:
«
55.
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия
500
56.
Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия
2000
»;
II бўлимининг:
40-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
40.
Суғурталовчини (қайта суғурталовчини) қайта ташкил этишга доир рухсатнома
100
»;
41-позицияси чиқариб ташлансин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-730-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1062-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 5-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«4-боб. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига, устав фондининг (устав капиталининг) анча улушига эга бўлган мулкдорларига ва бенефициарларига қўйиладиган талаблар»;
«38-модда. Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига, устав фондининг (устав капиталининг) анча улушига эга бўлган мулкдорларига ва бенефициарларига қўйиладиган қўшимча талаблар
Қуйидаги шахслар суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг раҳбари (бош бухгалтери) этиб тайинланиши, шунингдек суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг устав фондининг (устав капиталининг) анча улушига эга бўлган мулкдори ва бенефициари бўлиши мумкин эмас:
раҳбар (бош бухгалтер) томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар юридик шахсни банкротликка ёки уни тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинишига олиб келганлиги ҳақидаги фактлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу юридик шахс банкрот деб топилган ёки суд томонидан уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтга қадар бир йил давомида юридик шахснинг раҳбари (бош бухгалтери) бўлган;
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган;
иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ҳамда терроризмни молиялаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган.
Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг устав фондининг (устав капиталининг) анча улушига эга бўлган мулкдорларига ва бенефициарларига қўйиладиган талабларни амалга ошириш механизми ва суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг), суғурта брокерининг ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг устав фондининг (устав капиталининг) анча улуши миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
4) 62-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотни «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда тақдим этади».
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ-792-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 9, 896-модда) 7-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 11-моддасининг 2 ва 3-бандлари ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 апрель,
ЎРҚ-1057-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)