1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Полигонларда чиқиндилар тўпланишининг олдини олиш, атроф-муҳитга етказилаётган салбий таъсирини минималлаштириш, чиқиндиларни бошқариш, уларни қайта ишлаш соҳасини комплекс тизимлаштириш, муқобил энергия олиш технологияларини жорий этиш ва соҳанинг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш ҳамда инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
1. Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги асосий йўналишлар этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) мавжуд қаттиқ маиший чиқинди полигонлари билан боғлиқ вазиятни тубдан яхшилаш, уларни 2030 йилгача 50 фоизга қисқартириш;
(б) янгидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни полигонларга йўналтирмасдан, максимал даражада қайта ишлаш ёки куйдириш, соҳага циркуляр иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш;
(в) «ноль чиқинди» тизими доирасида тамойили асосида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш ва қайта ишлаш, улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган зоналарни ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё]
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимида чиқинди полигонлари ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга ихтисослашган саноат зоналари (кейинги ўринларда — экосаноат зоналари) ташкил этилсин.
3. Экосаноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда:
(а) Экосаноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгашнинг асосий устувор вазифалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
(б) Агентлик Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.
II. Экосаноат зоналари фаолиятини йўлга қўйиш
4. Белгилансинки:
(а) экосаноат зоналари чиқинди полигонлари ҳудудида 30 йил муддатга ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
(б) экосаноат зоналари фаолиятини бошқариш ваколатлари, истисно тариқасида, Агентлик томонидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.04 Ер участкасидан доимий (муддатсиз) фойдаланиш (шунингдек, 03.08.07.05 га қаранг)]
(в) энг яхши лойиҳа таклифларини танлаб, уларни жойлаштириш мақсадида Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорига мувофиқ экосаноат зоналари ҳудудидан ташқаридаги ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан, давлат мулки объектлари эса оператив бошқарув ҳуқуқи билан Агентликка ўтказилади ва ушбу ҳудуд экосаноат зонаси этиб белгиланади;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
(г) экосаноат зоналари ҳудудидаги Агентликка ўтказилган ер участкалари Агентлик қарорига асосан электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади;
(д) экосаноат зоналари ҳудудида «ноль чиқинди» тамойили асосида чиқиндиларни тўлиқ саралаш ва қайта ишлаш, шу жумладан, чиқиндилардан иккиламчи ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чиқиндиларга термик ишлов бериш ҳисобига муқобил энергия олиш технологияларини жорий этишга қаратилган қиймати 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган лойиҳалар Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан энг яхши таклифларни танлаш йўли билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш натижасида аниқланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
(е) экосаноат зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун қўйиладиган талаблар Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади;
(ж) экосаноат зоналари ҳудудидаги ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар тўлиқлигича Агентликнинг махсус банк ҳисоб рақамига йўналтирилади;
(з) экосаноат зоналари ҳудудидаги инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
(и) экосаноат зоналари ҳудудида инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
(к) экосаноат зоналари ҳудудидаги ер участкаларини реализация қилишдан тушган тушумлар ҳисобидан экосаноат зоналарининг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари молиялаштирилиши мумкин;
(л) экосаноат зоналари бош режаларини ишлаб чиқишда, ҳудудлардаги лойиҳалаштириш ишларида ҳамда ички муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этишда Агентлик буюртмачи ҳисобланади;
(м) 2026 йилдан бошлаб экосаноат зоналари ҳудудида жойлашган корхоналар томонидан чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида олинган муқобил энергияларни мазкур зоналар ҳудудида жойлашган бошқа истеъмолчиларга етказиб бериш нархлари Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади;
н) Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда, заруратга кўра, Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун экосаноат зоналарига туташ ҳудудларда ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ҳамда уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклифларни киритсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармонига асосан «н» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
5. Қуйидагилар:
(а) 2025 — 2027 йилларда чиқиндиларни тўплаш, саралаш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш ва уларни йўқ қилиш бўйича экосаноат зоналарини ташкил этишнинг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ;
(б) Экосаноат зоналарига имтиёз ва преференциялар тақдим этишни кўзда тутувчи «Чиқиндини қайта ишлаш инвестори» пакети 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
III. Чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
(а) 2026 йилдан бошлаб чиқинди полигонлари Вазирлик таклифига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан ташкил этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар]
(б) чиқиндиларни ёқиш орқали муқобил энергия ишлаб чиқариш инфратузилмасини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини таъминлашга хизмат қилувчи ҳаво электр узатиш тармоқлари учун зарур бўлган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Агентликка ўтказиб берилади;
(в) чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариладиган муқобил электр энергиясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва оширувчи подстанция қуриб ишга туширилганидан сўнг электр узатиш тармоқлари жойлашган ер майдонлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ёки «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга берилади.
7. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар Республика ҳудудларида чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини барпо этиш ҳамда чиқинди полигонларини рекультивация қилиш бўйича 2027 — 2029 йилларга мўлжалланган манзилли дастур (кейинги ўринларда — Манзилли дастур) лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тасдиқланган Манзилли дастурга асосан чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини барпо этиш ҳамда чиқинди полигонларини рекультивация қилиш, ёпиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағларни тегишли йил учун Давлат бюджети параметрларига киритиб бориш чораларини кўрсин.
9. Белгилансинки, Агентлик:
(а) чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини тасарруф этади, чиқиндининг қайта юклаш станциясидан экосаноат зонасига етказиб берилишини ташкил этади, фаолияти тўхтатилган чиқинди полигонларини рекультивация қилиш тадбирларини амалга оширади;
(б) санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларни қайта ишлаш ва (ёки) ёқиш (термик ишлов бериш) заводлари учун талаб этиладиган ҳажмдаги чиқиндилар етказиб берилишини ташкил этади;
(в) бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан чиқинди полигонларини тартибга келтириш, рекультивация қилиш, чиқинди инфратузилмаси билан боғлиқ бошқа лойиҳалар бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;
(г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида қисқартириладиган углерод бирликлари савдосини қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширади.
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
10. Вазирлик:
(а) 2025 йил 1 ноябрга қадар экосаноат зоналарининг бош режаларини ишлаб чиқиб, Мувофиқлаштирувчи кенгашга тасдиқлаш учун киритсин;
(б) бош режалар тасдиқланганидан сўнг бир ой муддатда Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда 2026-2027 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш лозим бўлган объектлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
11. Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Вазирлик ҳамда Кадастр агентлиги экосаноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки объектлари Агентлик тасарруфига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул ўтказиб берилишини таъминласин.
12. Вазирлик, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг қаттиқ маиший чиқиндиларни термик усулда утилизация қилиш (ёқиш) бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 5-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган 19,87 гектар ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
13. Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда:
(а) ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қопланишини;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
(б) ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ олиб қўйилиши, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда мазкур Фармонга 5-иловада кўрсатилган мақсадлар учун ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
14. Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ер участкаларининг ушбу Фармонга асосан янги мақсадлар учун ажратилишига кўра Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
18. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 март,
ПФ-56-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Экосаноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгаш
ТАРКИБИ
1.
Ж.А. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси
2.
А.А. Абдухакимов
—
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Кенгаш раиси ўринбосари
3.
Л.Ш. Кудратов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазири
4.
Ж.Т. Мирзамаҳмудов
—
энергетика вазири
5.
Б.Ф. Исламов
—
тоғ-кон саноати ва геология вазири
6.
Ш.Р. Хамраев
—
сув хўжалиги вазири
7.
Ш.Ж. Тўхтабоев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари
8.
И.И. Норқулов
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари
9.
О.А. Пекось
—
рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари
10.
А.Р. Сормонкулов
—
Миллий гвардия қўмондони ўринбосари
11.
Б.Т. Абдуллаев
—
ички ишлар вазири ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи
12.
Д.К. Адилов
—
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари
13.
Б.Қ. Юсупалиев
—
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси, Бош давлат санитария врачи
14.
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари (тегишли ҳудудлар бўйича)
15.
Ш.Ш. Ҳасанов
—
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори, Кенгаш котиби
Изоҳ:
Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Экосаноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раиси Кенгашнинг таркибига янги аъзоларни қўшимча равишда киритиш, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Экосаноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгашнинг
АСОСИЙ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ
Қуйидагилар Экосаноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгашнинг асосий устувор вазифалари ҳисобланади:
(а) экосаноат зоналарининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш, лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шу жумладан, чиқиндиларни қайта ишлашга мўлжалланган ер участкаларини зоналар ва лотларга ажратиш ишларини ташкил этиш;
(б) экосаноат зоналарининг инвестицион салоҳиятини ривожлантиришда ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
(в) республикада муқобил энергияни ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёжни қаноатлантиришга йўналтирилган чиқинди субъектларининг фаоллигини рағбатлантиришни таъминлаш;
(г) муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, ушбу йўналишга халқаро молия институтлари грантлари ва маблағларини жалб этиш ҳамда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш;
(д) инвесторларни танлаш бўйича асосий мезонларни белгилаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур инфратузилмани яратиш;
(е) экосаноат зоналари учун ажратиладиган ер участкаларининг ер фонди тоифасини тегишли тоифага ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиб бориш;
(ж) экосаноат зоналарининг ҳудуди чегараларини белгилаш ва уларга ўзгартириш киритиш ҳамда тасдиқлаш;
(з) чиқиндиларни қайта ишлаш ва ундан маҳсулот ишлаб чиқаришнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш;
(и) экосаноат зоналарида чиқиндиларни утилизация қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича талабгорларни аниқлаш юзасидан тендер комиссияси таркибини тасдиқлаш;
(к) экосаноат зоналарига жойлаштириш учун лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
(л) энергиянинг муқобил ва қайта тикланадиган манбаларидан фойдаланган ҳолда янги замонавий энергия тежовчи тизимлар ва технологияларни синов тариқасида жорий қилиш асосида ўзига хос экологик тизим яратиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон Фармонига 3-ИЛОВА
2025 — 2027 йилларда чиқиндиларни тўплаш, саралаш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш ва уларни йўқ қилиш бўйича экосаноат зоналарини ташкил этишнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р
Ҳудуд номи
Туман (шаҳар) номи
Майдони
(гектар)
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
Мўйноқ тумани
15
2.
Андижон вилояти
Хўжаобод тумани
17,7
3.
Бухоро вилояти
Когон шаҳри
20
4.
Жиззах вилояти
Шароф Рашидов тумани
18,8
5.
Қашқадарё вилояти
Қарши тумани
17
6.
Навоий вилояти
Хатирчи тумани
15
7.
Наманган вилояти
Чуст тумани
15
8.
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳри
15
9.
Сурхондарё вилояти
Ангор тумани
15
10.
Сирдарё вилояти
Мирзаобод тумани
15
11.
Тошкент вилояти
Оҳангарон тумани
14,7
12.
Фарғона вилояти
Фарғона тумани
15
13.
Хоразм вилояти
Урганч тумани
15
Жами
208,2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Экосаноат зоналарига имтиёз ва преференцияларни тақдим этишни кўзда тутувчи «Чиқиндини қайта ишлаш инвестори» пакети
246-моддасининг 6-бандидаўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши белгиланган.
274-моддасининг бешинчи қисмидасолиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади. Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботида ўрни қопланиши учун кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шартлиги белгиланган.
411-моддаси учинчи қисми 6-бандида объектларни табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш мақсадлари ва ёнғин хавфсизлиги учун фойдаланиладиган объектлар жумласига киритиш тегишли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ёки ёнғин хавфсизлиги органининг маълумотномаси асосида амалга оширилиши белгиланган.
426-моддаси иккинчи қисми 11-банди билан коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший, қурилиш ва бошқа чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек, чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари) ер солиғи бўйича солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди.
473-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари фойда солиғини тўлашдан ўзи киритган инвестициялар ҳажмига қараб:
3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 3 йил муддатга;
5 миллион АҚШ долларидан 15 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги инвестициялар учун — 5 йил муддатга;
15 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори миқдордаги инвестициялар учун — 10 йил муддатга озод этилади.
483-моддаси ўттиз еттинчи қисмидачиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2023 йил 1 январдан эътиборан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаши белгиланган.
чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун божхона ҳудудига олиб кириладиган мол-мулкка;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган тўғридан-тўғри инвестицияни амалга оширган чет эллик юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга, башарти олиб кирилаётган товарлар уларнинг ўз ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлса;
Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга;
товарларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндиларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари берилиши белгиланган.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4434-сон Фармони
3-банди билан қиймати 50 млн АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвесторнинг улуши камида 50 фоиз бўлган инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириш бўйича тартиб ўрнатилган.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарори
1-иловаси билан импорт божхона божлари ставкалари тасдиқланган бўлиб, ушбу иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган айрим товар ва маҳсулотларга божхона божининг ноль ставкаси белгиланган.
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5233-сон қарори
1-банди билан Инвесторнинг қиймати 200 млрд сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун — 50 млрд сўмдан) ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тўғрисидаги таклифга розилик берилган.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189 сон Фармони
2-банди «в» кичик бандига мувофиқ 2025 йил 1 августга қадар маиший, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ҳамда биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик жараёнида фойдаланиш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техникалар, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар божхона божлари тўланишидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинган.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-171-сон қарори
23-банди «б» кичик бандиучинчи хатбошисида тиббиёт чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилиниши белгиланган.
II. Янги жорий этилаётган имтиёз ва преференциялар
8.
Лойиҳани амалга ошириш даврида инвесторларга лойиҳа амалга ошириладиган, экосаноат зоналар ҳудудида жойлашган полигонларга жойлаштирилган чиқиндилардан утилизация қилиш (қайта ишлаш ҳисобига қўшимча маҳсулот ва энергия ишлаб чиқариш ҳамда чиқинди газидан муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш) учун текин фойдаланишга рухсат берилади.
Бунда полигонларга чиқиндиларни жойлаштирганлик учун инвесторларга тўлов тўлаб берилмайди.
9.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сон Фармонига 2а-иловада келтирилган чиқиндиларни қайта ишлашни ёки экологик хавфсиз тарзда утилизация қилишни йўлга қўйган тадбиркорлар:
а) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторинги станцияларини ўрнатганда:
табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан шаклланган қарздорликдан воз кечиш;
табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 50 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариш;
б) мониторинг станцияларини ўрнатиб, келгуси бир йил давомида чанг-газ ва локал сув тозалаш ускуналарини ўрнатганда, табиатга зарар етказиш бўйича республика бюджетига йўналтириладиган компенсация тўловларининг 70 фоизигача бўлган қисмини икки йил давомида қайтариб бериш кўринишидаги «яшил субсидиялар»дан фойдаланади.
III. Кафолатлар
10.
Барча турдаги чиқиндилардан ишлаб чиқарилган 1 кВт/соат электр энергияси инвесторлар билан тузилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган (келишилган) нархларда харид қилинади.
Бунда тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда инвесторларга тегишли давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлиқ тўлаб берилиши таъминланади.
11.
Экосаноат зоналари фаолияти йўлга қўйилган ҳудудларда жойлашган чиқинди полигонларига термик ёқиш орқали/экологик утилизация қилиш оқибатида ҳосил бўладиган 1 тонна учувчи (атроф-муҳитга зарарли) куллар (Fly Ash) 20 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида, 1 тонна ёқув печининг пастки қисмидаги (атроф-муҳитга зарарсиз) куллар (Bottom Ash) 5 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида;
экосаноат зоналарида чиқинди ёқиш заводлари фаолияти йўлга қўйилган ҳудудларда жойлашган чиқинди полигонларига 1 тонна қаттиқ маиший чиқинди 80 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида чиқиндини олиб келувчилар томонидан тўланадиган тўлов эвазига қабул қилинади.
12.
Агентлик мувофиқлаштируви остида санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқиндиларнинг қулай логистикаси ташкил қилинган ҳолда кафолатланган чиқиндилар миқдори экосаноат зоналарига етказиб берилади.
13.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ҳаво электр узатиш тармоқлари ўтадиган ер участкаларига, шунингдек, қурилиш даврида вақтинча фойдаланиладиган ер участкасига Ер кодекси ва Шаҳарсозлик кодекси асосида оммавий сервитут белгиланади.
14.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ экосаноат зоналарини белгиланган тартибда муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш чораларини кўради.
15.
Инвестиция лойиҳаси доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва оширувчи подстанция қуриб ишга туширилганидан сўнг электр узатиш тармоқлари жойлашган ер майдонлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ёки «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга жамоат эҳтиёжлари учун ижарага берилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 ноябрдаги ПФ-217-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон Фармонига 5-ИЛОВА
Қаттиқ маиший чиқиндиларни термик усулда утилизация қилиш (ёқиш) бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиладиган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчи номи
Контур рақами
Ер майдони
(га)
шундан, (га)
Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси
суғориладиган экин ерлари
яйлов ерлар
бошқа ерлар
Наманган вилояти Чуст тумани
1.
«Зарафшон» МФЙ
«Зарафшон-2» кичик саноат ҳудуди
463қ, 462, 458, 464, 459
15,02
8,57
5,0
1,45
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани
2.
«Янгиҳаёт» МФЙ
«Оҳангарон Хуршид Агро файз» фермер хўжалиги
336қ, 335қ, 348қ
14,7
11,3
3,4
Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар
Жами:
29,72
19,87
5,0
4,85
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сон Фармонига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5580-сон Фармонида:
а) маиший чиқиндиларни бошқариш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича қуйидаги икки босқичли янги тизим жорий этилади. Бунда:
I босқичда 2025 йил 1 июлдан бошлаб республикада маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар 1-иловага мувофиқ;
II босқичда 2027 йил 1 январдан бошлаб экосаноат зоналари ташкил этилган ҳудудларда маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловлар 2-иловага мувофиқ амалга оширилади;
б) хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан марказлаштирилган ҳолда амалга оширилади;
в) қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай Агентликнинг махсус транзит банк ҳисоб рақамларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисоб рақамида жамланади;
г) Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар босқичма-босқич ўрнатилган тартибда 1-2-иловаларга мувофиқ йўналтирилади. Бунда қолган маблағлар Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади;
д) электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳолидан ундирилган тўловларнинг 1 фоизи автоматик равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ўтказилади.
Чиқиндиларни бошқариш тизимини мувофиқлаштириш ва айланма (циркуляр) иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика комиссияси бир ой муддатда «жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими» (кейинги ўринларда — Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими) маълумотлари асосида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича санитар тозалаш корхоналари (операторлар) томонидан амалга ошириладиган хизматлар учун полигонларга, чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига ёки чиқиндиларни ёқиш заводлари ёхуд экосаноат зоналарига топширилган қаттиқ маиший чиқинди миқдорини инобатга олган ҳолда ҳақ тўлашнинг алоҳида тартибини тасдиқласин»;
б) 10-банддаги «2-иловага» сўзлари «3-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини ривожлантириш ва ушбу хизматлар учун тўловларни амалга ошириш жараёнини такомиллаштириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Жисмоний ва юридик шахслар
1. Маиший чиқиндиларни қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва озиқ-овқат тоифаларига ажратган ҳолда чиқиндиларни йиғиш шохобчасига ёки чиқиндиларни йиғиш контейнерига олиб чиқади.
2. Маиший чиқиндилар учун онлайн тўлов платформалари орқали мажбурий тўловларни амалга оширади.
Бунда интернет алоқаси билан таъминланмаган, ҳудуд марказидан олис масофада жойлашган аҳоли яшаш пунктларида яшайдиган ва фаолият кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахслар маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати учун тўловларни истисно тариқасида тижорат банклари кассалари, «Ўзбекистон почтаси» АЖ почта бўлимлари орқали амалга оширилишига рухсат берилади.
Доимий
2-босқич
Санитар тозалаш корхоналари (оператор)
1. Ҳудудлардан олиб чиқилган маиший чиқиндиларни чиқинди полигонларига ёки чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига топширади.
2. Чиқинди полигонларига ёки чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига топширилган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади.
Доимий
3-босқич
Чиқинди полигонлари ёки қайта юклаш станциялари
1. Санитар тозалаш корхоналари томонидан олиб келинган маиший чиқиндиларни қабул қилади, саралайди ва утилизация қилинишини ташкил этади.
2. Санитар тозалаш корхоналари томонидан тақдим қилинган ва утилизация қилинган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади.
Доимий
4-босқич
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
1. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун аҳоли томонидан тўланган мажбурий тўловларнинг Агентликнинг махсус ҳисобварағида жамланишини ташкил этади.
2. Санитар тозалаш корхоналари, чиқинди полигонлари ва қайта юклаш станциялари томонидан Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимига киритилган талабномаларни ўрганиб чиқади.
3. Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими маълумотлари асосида полигонга ёки чиқиндиларни қайта юклаш станцияларига топширгани учун санитар тозалаш корхонасига (алоҳида тартиб асосида) ва чиқиндилар утилизация қилингани бўйича ҳар бир тонна чиқинди учун «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасига тегишли маблағларни ўтказиб беради.
Доимий
»;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги ПФ-5580-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Республика ҳудудларида маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, уларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу хизматлар учун тўловларни амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Жисмоний ва юридик шахслар
1. Маиший чиқиндиларни қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва озиқ-овқат тоифаларига ажратган ҳолда чиқиндиларни йиғиш шохобчасига ёки чиқиндиларни йиғиш контейнерига олиб чиқади.
2. Маиший чиқиндилар учун онлайн тўлов платформалари орқали мажбурий тўловларни амалга оширади.
Доимий
2-босқич
Санитар тозалаш корхоналари
(оператор)
1. Маиший чиқиндиларни ҳудудлардан олиб чиқади ҳамда чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, термик усулда ёқиш заводига ёки экосаноат зонасига топширади.
Доимий
2. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ёки экосаноат зонасига топширилган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этиб боради.
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий
3-босқич
Қайта юклаш станциялари
1. Олиб келинган маиший чиқиндилар қабул қилинади, сараланади.
Доимий
2. Қабул қилинган маиший чиқиндиларни экосаноат зонаси, чиқиндиларни ёқиш заводи, чиқиндиларни қайта ишлаш заводига етказиб беради.
3. Қабул қилинган, сараланган ва етказиб берилган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади.
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий
4-босқич
Экосаноат зонаси
(чиқиндиларни ёқиш заводи, чиқиндиларни қайта ишлаш заводи)
1. Олиб келинган маиший чиқиндилар қабул қилинади, сараланади, қайта ишланади, ёқиш орқали муқобил энергия ишлаб чиқарилади.
Доимий
2. Қабул қилинган, сараланган, қайта ишланган ва полигонларга кўмилган маиший чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади.
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий
5-босқич
«Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси
1. Полигонга тўғридан-тўғри олиб келинган ёқилмаган, қайта ишланмаган чиқиндилар сараланади ҳамда чиқиндиларни ёқиш ва қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган кул утилизация қилинади.
Доимий
Бунда тўловлар ёқиш натижасида ҳосил бўлган кул учун уларнинг тури ва утилизация тоифасига кўра алоҳида белгиланадиган тарифлар асосида Агентлик махсус банк ҳисобварағига қабул қилинади.
2. Полигонларда қабул қилинган ва утилизация қилинган чиқиндилар тўғрисидаги маълумотларни Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали Агентликка тақдим этади.
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий
6-босқич
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
1. Маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун аҳоли ва юридик шахслар томонидан тўланган мажбурий тўловларни ҳамда утилизация қилингани учун полигон тўловларини Агентликнинг махсус ҳисобварағида жамланишини ташкил этади.
Доимий
2. Ҳудуддаги маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, саралаш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш тўғрисида Агентликнинг Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилган маълумотларни ўрганиб чиқади.
3. Ҳудуддан олиб чиқилган маиший чиқиндиларни қайта юклаш станцияси, чиқиндиларни ёқиш ёки қайта ишлаш заводига ёхуд экосаноат зонасига топширгани учун — санитар тозалаш корхонасига (тўлов алоҳида тартиб асосида), полигонларга қабул қилинган чиқиндилар учун — «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасига, чиқиндиларни саралангани, қайта ишлангани, ёқилгани бўйича — чиқиндиларни ёқиш ёки қайта ишлаш заводига ёхуд экосаноат зонасига тегишли маблағларни (Gate fee) ўтказиб беради.
Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизими орқали доимий
д) 3-иловадаги «Фармонига 2-илова» сўзлари «Фармонига 3-илова» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармонига 1-илованинг 72-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
72.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олиш даражасини 95 фоизга, чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 6 фоизга ошириш.
Ёқиб, муқобил энергия ишлаб чиқариладиган чиқиндилар улушини 35 фоизга етказиш, маиший чиқинди полигонларини камида 50 фоизга қисқартириш.
«Ноль чиқинди» тамойили асосида маиший чиқиндиларни шаҳарлардан олиб чиқиш, қайта ишлаш ва улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини қамраб олган экосаноат зоналарни жорий этиш.
».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сон Фармонида:
а) 1-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «ҳар йили» сўзлари «2025 йил декабрь ойида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) ҳудудларда маиший чиқинди хизматлари (чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, қайта юклаш станциялари, полигонларни тасарруф этиш ҳамда чиқиндиларни экосаноат зоналарига етказиб бериш хизматлари) учун тўлов тарифларини ушбу Фармонга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларининг қарорлари билан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш;»;
«мазкур Фармон 4-бандининг «б» кичик бандида белгиланган амалиёт татбиқ этилган ҳудудларда биллинг тизимлари фаолиятини техник таъминлаш, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш учун керакли шароитлар яратиш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳолидан ундирилган тўловларнинг 1 фоизи автоматик равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга ўтказилади»;
«2025 йил 1 августга қадар Вазирлик томонидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши тўғрисидаги маълумот кўрсатилиши мажбурий бўлган товарларнинг рўйхати ва уларнинг белгилари тасдиқланади»;
д) 7-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган лойиҳанинг амалга оширилиши Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ҳокимликлар томонидан назорат қилинади ҳамда чиқинди йиғиш майдонларини пакетлар билан таъминлаш учун Экология жамғармасидан маблағлар ажратилади»;
«ҳудудлар давлат-хусусий шериклик тамойили асосида берилишида фақатгина Агентлик томонидан ишлаб чиқилган аниқ концепцияга кўра тендер натижалари асосида хусусий шерикларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан бириктириб берилади. Бунда ҳудудларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тўғридан-тўғри, аукцион ва бошқа шаклларда хусусий шерикларга бириктириш тақиқланади. Шунингдек, битим муддати тугаганда ёки бекор бўлганда ушбу ҳудуд тендер ўтказилгунига қадар Агентликнинг таклифига асосан вақтинчалик хизмат кўрсатиш шартномаси орқали хусусий ёки тўғридан-тўғри номуайян муддатга давлат санитар тозалаш корхоналарига бириктириб берилиши мумкин»;
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Маиший чиқинди хизматлари (чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, қайта юклаш станциялари, полигонларни тасарруф этиш ҳамда чиқиндиларни экосаноат зоналарига етказиб бериш хизматлари) учун тўлов тарифларини мажбурий кўриб чиқиш схемаси
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Санитар тозалаш корхоналари
1. Ҳар бир ҳудуд бўйича маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун тўлов суммаларининг асослантирилган миқдорини ишлаб чиқади.
2. Агентликка ҳар бир ҳудуд кесимидаги тўлов суммаларини тақдим қилади.
Ҳар йили 1 сентябрга қадар
2-босқич
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
2. Ҳар бир ҳудуд учун чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, полигонларни тасарруф этиш ҳамда чиқиндиларни экосаноат зоналарига етказиб бериш хизматлари учун тўлов суммаларининг асослантирилган миқдорини ишлаб чиқади.
3. Маиший чиқинди хизматлари (чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, қайта юклаш станциялари, полигонларни тасарруф этиш ҳамда чиқиндиларни экосаноат зоналарига етказиб бериш хизматлари) учун тўлов суммалари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда тегишли хулоса асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий органларига киритади.
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларининг хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
1. Агентлик томонидан тақдим қилинган тўлов суммалари миқдори тўғрисидаги мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқади.
2. Агентлик мурожаатида белгиланган тарифларни қабул қилиш ёки рад қилиш масаласи асослилигини кўриб чиқади, Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари хулосаси асосида Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳар йили 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар
4-босқич
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари
Маиший чиқинди хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
1. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан маиший чиқинди хизматлари тарифлари кўриб чиқилганлиги ва натижаси юзасидан Агентликка ахборот тақдим қилади.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
2. Агентлик томонидан тақдим қилинган таклифлар қабул қилинмаган тақдирда, таклиф этилган ва тасдиқланган тарифлар ўртасидаги фарқни ҳар ойда қоплаш учун субсидиялар ажратиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди.
Ҳар йили 1 январга қадар
»;
к) 10-илованинг 14-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2024 йил май» сўзлари «2025 йил декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-106-сон Фармонига 3-иловада:
1-позициянинг «Амалга ошириш механизмлари», «Бажариш муддати» ва «Масъул ижрочилар» устунлари 1 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-позициянинг «Амалга ошириш механизмлари», «Бажариш муддати» ва «Масъул ижрочилар» устунлари 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
17-позициянинг «Амалга ошириш механизмлари» устуни 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Республиканинг яшил шаҳарлари рейтингини тузиш ва ҳар уч йилда янгилаб бориш».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-149-сон Фармонига 1-иловада:
«2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари ҳар ой якуни билан баҳолаб борилади. Бунда:»;
«Рейтинг тизимида «яшил» тоифада қайд этилган санитар тозалаш корхоналарига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тақдимномаси асосида маҳаллий кенгаш қарори билан санитар тозалаш корхоналарига аввал бириктирилмаган ёки давлат унитар корхоналари хизмат кўрсатаётган ёки хусусий корхоналар билан битим бекор қилинган ҳудудлар бириктириб берилиши мумкин».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3730-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарорига 6-илованинг 20-позицияси чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 сентябрдаги «Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-338-сон қарорига 1-илованинг 2-позицияси «Амалга ошириш механизмлари» ва «Муддати» устунлари 2 ва 3-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон; 19.11.2025 й., 06/25/217/1060-сон)